Омонат са+лаш шартномаси


Фуқаролик қонунчилигида омонат сақловчининг жавобгарлиги


Download 127 Kb.
bet4/5
Sana08.03.2023
Hajmi127 Kb.
#1254368
1   2   3   4   5
Bog'liq
Omonat saqlash

Фуқаролик қонунчилигида омонат сақловчининг жавобгарлиги. Омонат сақловчи сақлаш учун қабул қилинган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун ФКнинг 333-моддасида назарда тутилган асосларга кўра жавобгар бўлади.
Агарда пофессионал омонат сақловчи ашёнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида;
ашёнин уни сақлаш учун қабул қилиш чоғида омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмасаган яширин хоссалари туфайли;
бундан ташқари, сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги юк топширувчининг қасддан қилганлиги ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганлигини исботламаса, жавобгар бўлади.
Агарда шартномада назарда тутилган сақлаш муддати ёки омонат сақловчининг талабига кўра ашёни қайтариб олиши шарт бўлган вақт тугагач, юк топширувчи сақланаётган ёшани қайтариб олмаса, омонат сақловчи бундан буён ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун қасддан ҳаракат қилган ёки қўпол эҳтиётсизлик қилган тақдирдагина жавоб беради.
Омонат сақловчининг жавобгарлик даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Омонат сақловчи сақлаш учун топширилган ашёнинг йўқотилиши ёки кам келиши учун йўқотилган ёки кам келган мулк қиймати миқдорида ёки унинг зарарлантирилиши натижасида қиймати қанчалик камайган бўлса, шу сумма миқдорида жавобгар бўлади. Ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги туфайли юк топширувчига етказилган зарар, агар қонунда ёки омонат сақлаш шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ФКнинг 324-моддасига мувофиқ омонат сақловчи томонидан қопланади.
Ашё текин сақланганида унинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши туфайли юк топширувчига етказилган зарар йўқолган ёки етишмаётган ашёларнинг қиймати миқдорида;
ашёлар шикастланганлиги учун уларнинг қиймати қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида қопланади.
Агар омонат сақловчи жавобгар бўлган ҳолда шикаст етиши натижасида ашёнинг сифатида дастлабки вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, юк топширувчи ундан воз кечишга ва омонат сақловчидан ушбу ашёнинг қийматини, шунингдек, агар қонунда ёки омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган бўлса, бошқа зарарни ҳам қоплашни талаб қилишга (ФКнинг 890-моддасига мувофиқ) ҳақли.
Агар омонат сақловчи ашёни сақлаш учун қабул қилиб олаётган пайтида унинг хоссаларини билмаган ва билиши шарт бўлмаган бўлса, юк топширувчи сақлаш учун топширилган ашёнинг хоссалари туайли етказилган зарарни омонат сақловчига тўлаши шарт.
Қонун ҳужжатларида, шартномада юк топширувчининг талаби билан омонат сақлаш мажбуриятининг бекор бўлиши ҳам назарда тутилади.
Агар шартномада юкни қайтариб беришнинг бошқача муддати белгиланган бўлса ҳам омонат сақловчи юк топширувчининг талаби билан сақлашга қабул қилинган ашёни дарҳол қайтариб бериши керак. Бу ҳолда агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юк топширувчи мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилиши туфайли омонат сақловчига етказилган зарарни тўлаши шарт.
Мулкни омонат сақлаш бурчи транспорт ҳуқуқига оид нормаларда ҳам назарда тутилади (юк, йўловчи ва багаж ташиш шартномалари бўйича меъёрларда).
Бунда ҳолларда омонат сақлаш асосий бурч бўлиб белгиланмасдан, балки шу шартномалар бўйича назарда тутиладиган қўшимча бурч бўлиб ҳисобланади.
Масалан, таъминот шартномаси бўйича юборилган маҳсулотлар учун олувчи томонидан сабаб билан ҳақ тўланмаган тақдирда ҳам, шунингдек, буюртма қилинмаган маҳсулотлар олинганида ҳам олувчи бу маҳсулотларни сақлаб туришга мажбур бўлади.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling