Қон айланиш физиологияси амалий машғулот №2 Мавзу: Қон айланиш физиологияси,юрак цикли


Юрак-қон айланиш тизимининг маркази хисобланади


Download 216.5 Kb.
bet2/4
Sana01.01.2023
Hajmi216.5 Kb.
#1074599
1   2   3   4
Bog'liq
амал. машг 2 (1)

Юрак-қон айланиш тизимининг маркази хисобланади. У мускулдан иборат тўрт камерали ковак аъзодир: яхлит парда билан узунасига чап ва ўнг қисмга бўлинган; бу қисмлар бўшлиғи ўзаро қўшилмайди. Ҳар бир қисм бўлмача ва қоринчага ажралган бўлиб, улар ўртасида клапанли тешик бор. Клапанлар қонни бир томонга йўналтиради.
Қон гавдада асосан иккита – катта ва кичик қон айланиш доиралари бўйлаб ҳаракатланади.
Катта қон айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан чиққан қоннинг бутун гавда бўйлаб ўтиб ўнг бўлмасига қайти-шидан иборат.
Чап қоринчадан артерия қони чиқади. Бу доирада қон тўқималарни кислород, озиқ моддалар билан таъминлаш, улардан кераксиз моддаларни айириш аъзоларига олиб кетиш ва бошқа функсияларни бажаради. Бунда артерия қони озиқлантириш функсиясини бажариб бўлиб, карбонат ангидридга тўйиниб вена қонига айланади ва юракнинг ўнг бўлмачасига қайтади.
Кичик қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан чиққан қоннинг ўпка орқали ўтиб чап бўлмасига қайтишидан иборат. Ўнг қоринчадан веноз қони чиқади. Бунда қон карбонат ангидриддан тозаланиб, кислородга бойийди, яъни вена қони артерия қонига айланади.
Қон томирлари ўзаро боғлиқ учта артерия, вена ва капилляр звенолардан иборат. Артерия томирлари орқали организмга қон тарқалади. Капиллярларда қон билан тўқима суюқлиги ўртасида моддалар алмашинуви (кичик қон айланиш доирасидаги капиллярда қон билан алвеола ҳавоси ўртасида газлар алмашинуви) амалга ошади. Веналар аъзолардан қонни йиғиб юракка ўтказади.
Юрак фаолияти қуйидаги фазалардан иборат: бўлмачалар ва қоринчаларнинг кетма-кет қисқариши – систоласи; бўлмачалар ва қоринчаларнинг кетма-кет бўшашиши – диастоласи; юрак бўлма-чалар ва қоринчаларнинг бир вақтдаги диастоласи – умумий пауза.
Юракнинг бир қисқаришдан иккинчи қисқаришгача ўтган вақт юрак сикли дейилиб, ўртача хисобда у 0,8 сонияга тенг бўлади. Бу вақтнинг 0,1 сонияси бўлмачалар систоласига, 0,3 сонияси – қоринчалар систоласига ва 0,4 сонияси умумий паузага кетади.
Юрак сикли 0,8 сонияга тенг бўлганда юракнинг бир дақиқада қисқариши 75 га тенг бўлади.
Юрак фаолиятини ўрганган вақтда юрак мускулининг автоматия, қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик ва қисқариш хусуси-ятлари фарқланади.
Юрак атоматияга, яъни ташқаридан таъсир бўлмаганда ҳам ритмик қўзғалиш ва қисқариш хусусиятига эга. Юрак автоматияси ундаги атипик мускул тўқимасига боғлиқ. Бу тўқима тугунлар, боғламлар ва толалардан иборат бўлиб, қўзғалишни ўтказувчи системани ҳосил қилади. Бақа юрагининг ўтказувчи системаси иккита тугундан иборат: синус ва атриовентрикуляр.
Бу система ковак веналарнинг ўнг бўлмага қуйилиш жойидан бошланиб, у ерда синус, яъни Кейт-Фляк тугуни (бақа юрагида Ремак тугуни) жойлашган. Бу тугун юрак автоматиясининг маркази хисобланади. Иккинчи тугун – атриовентрикуляр, яъни Ашоф-товар тугуни (бақа юрагида Биддер тугуни) ўнг бўлма билан ўнг қоринча чегарасида жойлашган. Ундан қоринчалар ўртасидаги тўсиққа Гисс боғлами келади ва икки тармоққа бўлиниб (бақа юрагида бўлинмаган), юрак қоринчаларига ўтади. Бу йерда ҳар бир боғлам майда тармоқларга, Пуркине толаларига бўлинади ва қоринчаларнинг деворига тарқалади. Юракнинг учида нерв толалари йўқ. Шунинг учун юрак учи автоматия хусусиятига эга эмас.
Станниус бўйича бақа юрагига лигатура қуйиш орқали юрак ўтказувчи системасининг айрим қисмлари аҳамиятини ўрганиш мумкин.

Download 216.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling