Қон айланиш физиологияси амалий машғулот №5 Мавзу: Юрак фаолиятининг нерв бошқарилиши


Download 1.06 Mb.
bet2/4
Sana01.01.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1074595
1   2   3   4
Bog'liq
амал.машг 5

Голс тажрибасини бақада кузатиш
Ишни бажариш тартиби. Бақанинг бош мия катта ярим шарлари кесиб ташланади, орқа мия бузилмайди. Юраги очилиб 15 сониядаги қисқариши саналади. Сўнгра пинтсет дастаси билан бақанинг қорин деворига 2-3 марта тез-тез урилади ва юрак фаолиятини кузатиб туриб, 15 сониядаги қисқариши саналади. Одатда, юрак қисқариши сонининг камайиши ёки юрак уришининг тўхташи кузатилади. Юрак қисқариши олдинги ҳолатга қайтганидан кейин бақанинг орқа мияси бузилади ва тажриба такрорланади. Орқа мия бузилганидан сўнг бақа қорнига урилганда юрак уришининг секинлашиши ёки тўхташи кузатилмайди, чунки Голс рефлекси ҳосил бўлишида узунчоқ ва орқа мия иштирок этади (5-расм).


5-расм. Голс рефлексининг рефлекс ёйи.


1 – қуёш чигали; 2 – афферент нейрон; 3 – орқа мия; 4 – узунчоқ мия;
5 – адашган нервнинг юракка келадиган тармоғи; 6 – юрак.

Бу рефлексларни рефлекс ёйи ички аъзоларнинг ретсепторларидан қорин нервига, ундан симпатик тугунлар занжирига ва бириктирувчи тармоқлар орқали орқа мияга боради; орқа мия орқали қўзғалиш узунчоқ миядаги адашган нервлар марказига ўтади. Етиб келган импулслар таъсирида адашган асабнинг юракга таъсирини кучайтиради, оқибатда юрак иши кескин секинлашади.


Қорин бўшлиғи аъзоларини таъсирлашгача ва улар таъсир-лангандан кейин юракнинг бир дақиқадаги қисқариш сонини жадвалга ёзиб, хулоса чиқаринг, рефлекс ёйининг схемасини чизинг.



Голс тажрибаси

ЮДҚС

Зарбдан олдин

Зарбдан кейин





Хулоса:



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling