ҚЎҚон хонлиги: худуди, маъмурий тузилиши, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари режа: 1


Download 104.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana30.04.2023
Hajmi104.29 Kb.
#1406725
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 5 лекция Қўқон хонлиги;ҳудуди,маъмурий тузилиши,марказий ва маҳаллий(1)

Иккинчиданҳокимиятда юқори мавқени эгаллаш ҳамда хонга таъсир ўтказиш учун қипчоқлар орасида
ҳам ўзаро курашлар борарди. Бу курашларда қипчоқларнинг қулон уруғидан бўлган Мусулмонқули ҳам
фаол иштирок этган.

Учинчи сабаб эса, қипчоқларнинг ўтроқ аҳолига нисбатан юритган сиёсати эди. Қипчоқлар ўтроқ
аҳолига нисбатан беписандлик назари билан қараб, бошқа элат ва этник гуруҳларни камситганлар. 

Тўртинчидан эса,ташқи омил – Россия империясининг аста-секинлик билан хонлик ҳудудларига
бостириб кириши сиёсий жараёнларнинг янада кескинлашувига сабаб бўлган эди.

Хонлик ҳудудида ҳукм сурган нисбий осойишталик 1873 йилгача давом этган бўлса ҳам, ҳукмдор, унинг
яқинлари ва маҳаллий ҳокимларнинг жабр-зулми ҳамда қирғиз-қипқоқларнинг қайта бош кўтариши
натижасида бу ерларда ўзаро низолар, халқ чиқишлари бошланди. 

Бу пайтда Наманганда бўлган Скобелев Россия империясининг топшириғига асосан 1876 йил февралида
Қўқон хонлигини бутунлай босиб олишга киришди.

Шу тариқа, 1876 йил 19 февралда 150 йилдан кўпроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги тугатилиб,унинг
ҳудудлари Россия империяси томонидан босиб олинди ва унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилди.


2.
ҚЎҚОН 
хонлигининг ҳудуди, маъмурий тузилиши ва аҳолиси

XVIII аср охирларида хонликнинг ҳудуди фақат Фарғона водийсидан иборат бўлиб, бу даврда
Норбўтабий водийдаги барча беклик ва вилоятларни ўз итоатига киргизиб, уларни Қўқонга
бўйсундирди. Унинг даврида Андижон ва Марғилон вилоятлари водийдаги энг катта мулклар
эди.

Олимхон даврида хонлик Худудлари Тошкент ва унинг атрофидаги ерлар ҳисобидан анча
кенгайди. Тарихий манбаларда Тошкент мулки - вилоят, шаҳар, Тошкент ва Дашти Қипчоқ
вилояти номлари билан тилга олинади. Унинг ҳудудларига Оҳангарон, Чиноз, Тошкент
атрофи, Сирдарё бўйларидаги Туркистон шаҳри ва унинг атрофлари кирган. Бу мулкнинг
ҳокимлари манба ва ҳужжатларда ҳоким, ҳукмдор, волий, ноиб атамалари билан тилга
олинади.

Умархон даврида Хўжанд, Ўратепа ва Жиззах атрофидаги ерларга ҳам кетма-кет юришлар
қилиниб, 1817 йилда Ўратепа босиб олинади.

Муҳаммадалихон даврида хонликнинг ҳудудлари янада кенгайади. Бу даврда хонлик шимолда
Россияга қарашли Ташқи Сибирь округи билан, ғарбда Хива ва Бухоро амирлиги билан, 
жанубда Қоратегин, Дарвоз ва ундан узоқроқдаги ерлар – Шуғнон, Рўшон ва Вахон (бу ҳудуд
Қўқонга номигагига қарам бўлган) Кўлоб билан, шарқда Қашғар билан чегараланган



Хонлик ерларига Сирдарё билан Қоратегин Ўртасида жойлашган Фарғона
ҳудудлари, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган Наманган, Хўжанд ва бошқа
шаҳарлар, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасида жойлашган Қурама
вилояти, Туркистон, Сирдарёнинг қуйи оқимидаги то Балхаш кўлигача бўлган
қирғизлар яшайдиган ерлар, кўчманчи қирғизлар яшайдиган Биллур тоғининг
шарқий этаклари, 1830 йилдан бошлаб ғарбий этаклари ҳам кирган.
XIХ аср манбаларида Қўқон хонлиги беклик, баъзан вилоят ва

Download 104.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling