ҚЎҚон хонлиги: худуди, маъмурий тузилиши, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари режа: 1


маъмурий вазифалари, диний мансаб ва унвонлар ҳамда диний қозихона


Download 104.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana30.04.2023
Hajmi104.29 Kb.
#1406725
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 5 лекция Қўқон хонлиги;ҳудуди,маъмурий тузилиши,марказий ва маҳаллий(1)

маъмурий вазифалари, диний мансаб ва унвонлар ҳамда диний қозихона амалларига
бўлинар эди Хон саройида қуйидаги ҳарбий мансаб ва унвонлар жорий этилган:

Амир ул-умаро – амирлар амири. Хон томонидан кенг ваколатлар берилган (давлатдаги
муҳим ишлар, амалдорларни амалга қўйиш ва олиш, давлатдаги ички тартибни сақлаш, 
саройдаги тартиб – интизом кабилар) шахс бўлиб, хондан кейинги энг юқори мансаб
ҳисобланган;

Амирлашкар – амир ул-умародан кейинги мансаб. Қўқон хонлигида мингбоши ҳарбий
унвонининг вазифалари, даражаси амирлашкарликка тенг бўлган;


Мингбоши – маъмур сифатида минг нафар отлиқ аскар берадиган
мулкнинг ҳокими. Бу унвондаги шахс ҳарбий юришлар вақтида қўшинни бошқариб, 
лашкарбоши унвонини олган. Бу унвоннинг эгаси вазирликка ҳам даъвогар бўлган. Бу
унвон Шералихон даврида (1842- 1844 йй.) юқори даражадаги вазифага айланиб
кетган;
Ботирбоши – ботир баҳодирлар бошлиғи. Беш юз кишидан кўп лашкарга бошчилик
қилган. Вилоятларда ботирбоши ҳарбий ва қўшин ишларига масъул эди. Ботирбоши
баъзан қурилиш ҳамда суғориш ишларига ҳам бошчилик қилган. (Улуғ наҳр ариғи, 
Отабек ботирбоши).
Қўшбеги – ҳарбий қўшиннинг бошлиғи. Бу мансаб юриш ва жанг вақтларида
берилиб, унинг эгаси мингбоши унвонини олишга даъвогарлик қилган ҳамда алоҳида
вилоятга ҳам ҳоким бўлиши мумкин эди.
Воли ёки волий (ноиб, муовин) – тобе этилган вилоят ва туманларда хоннинг
ўринбосари. Вилоятларда лашкар унга итоат этган ҳамда у вилоятнинг ҳарбий
маъмурий ишларига бошчилик қилган.
Қалъабон ёки кутвол – Қўқон хонлигининг чегераларида жойлашган қалъа ва
истеҳкомларининг ҳокими бўлиб, шу ҳудудларнинг ҳарбий-маъмурий, хирож ва бож
олиш ишларига жавобгар бўлган. Ҳарбий мақсадга кўра, қалъабон вазифасига
додхоҳдан қушбегигача бўлган шахслар тайинланган.



Download 104.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling