ҚЎҚон хонлиги: худуди, маъмурий тузилиши, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари режа: 1
Давлат бошқаруви тизими. Мансаблар, унвонлар ва амаллар
Download 104.29 Kb. Pdf ko'rish
|
8 5 лекция Қўқон хонлиги;ҳудуди,маъмурий тузилиши,марказий ва маҳаллий(1)
3.Давлат бошқаруви тизими. Мансаблар, унвонлар ва амаллар
Ўзбекларнинг минг қабиласи (уруғи) бошлиқларидан бири Шоҳруҳбий асос солган Қўқон хонлигидаги давлат бошқарув тизими ўрта асрларда Мовароуннаҳрда ҳукм сурган мусулмон давлатлари бошқарув тизимидан фарқ қилмас эди. Хонликда Бухоро амирлигида бўлгани каби Амир Темур даврида шаклланган ҳамда Шайбонийлар даврида қисман ислоҳот қилган давлат бошқаруви ва тизими мавжуд бўлган. Хонликда энг олий ва марказий унвон хон унвони бўлиб, унинг ҳукумати чекланмаган. Фармон бериш ва унинг бажарилишини назорат этиш салоҳиятлари хоннинг қўлида бўлган. Хонликнинг минг қабиласидан бўлган ҳокимлар турли йилларда Шаҳрисабз, Ургут, Моғиён, Урмитан вилоятлари ва бекликларида ҳам ҳукм сурганлар. Олимхон давригача (1798й.) минг уруғи бошлиқлари XIX асрнинг бошларида бий унвони билан ҳокимиятни бошқарганлар. Олимхон 1805 йилда ўзини расман хон деб эълон қилди. Хон унвони билан ҳокимиятни бошқарган Умархон (1810-1822йй.) 1818 йилда ўзини “амир ул- муслимин” деб эълон қилди. 1822 йилда Муҳаммад Алихон ҳам ҳон унвони билан тахга ЎТИРГАН Давлат бошқаруви ва бунёдкорлик ишлари билан шуғулланган Абулғозихон тарихчи табиб сифатида ҳам бебаҳо мерос қолдирган. Тахминан 1657 йилда Абдулғози табобатга оид “Манафиъ ул-инсон” (“Инсонга фойдали нарсалар”) номли асарини ёзган бўлса, 1658-1664 йилларда “Шажараи турк” номли тарихий асарларини яратди. Абулғозихон ҳали ўзи ҳаётлик даврида Хива хонлиги тахтини ўғли Анушахон (1663- 1687йй)га топширди ва орадан олти ой ўтиб вафот этди. Анушахон Хива хонлиги мавқеи ва қудратини ошириш мақсадида отасининг ишларини давом эттирди. У Бухоро, Самарқанд ва Хуросонга бир неча марта ҳарбий юришлар уюштириб хонлик чегараларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш ҳаракатида бўлди. Анушахоннинг ҳарбий юришларида жасорат кўрсатган туркманларга бўлган муносабат ўзгарди. Хон туркманларга Хоразм воҳаси ҳамда унинг атрофларига кўчиб келишига руҳсат берди.1687 йилда сарой аъёнлари томонидан фитна уюштирилиб, Анушахон ўлдирилади. Тахтга эса унинг ўғли Худойдод (1687-1688йй) ўтказилади. Афсуски янги ҳукумдорнинг хонлик фаолияти узоқ давом этмади. Огаҳий ҳабарларига кўра, сиёсатда билимдон ва халқа адолатли хон сифатида обрў орттира бошлаган Худойдодни иниси Арангхон1 шаҳид эди. Аммо, Арангхоннинг (1689-1690йй.) ҳукмронлиги узоқ давом этмади. 1690 йилда у Орол ўзбеклари билан бўлган жанга ҳалок бўлди. Муҳаммадхон Раҳимхон I (1806-1825 йй.) хонликнинг маъмурий бошқарув тизимини тубдан ўзгартирди. Бекликларнинг марказий ҳокимиятга бўйсунмаслигини ҳисобга олиб, Муҳаммадхон Раҳимхон I хонлик ҳудудида кентларга ажралишни бекор қилди ва манбаларга кўра, хонликда аввал 15та ҳамда кейинроқ яна 11та ҳокимлик ташкил этди. Булар қуйидагилар эди: Хазорасп, Остона, Урганч, Кат, Тошҳовуз, Қўшкўприк, Оқдарбанд, Гурлан, Кўк қашқа, Қўнғирот, Кўҳна Урганч, Илонли, Тахта, Хонқа, Шоббоз, Маноқ,Ғозиобод, Шайх, Манғит, Хўжайли, Шуманай, Тўрчи, Оқтепа, Қорағон, Хитой. Ҳокимликлар ўз навбатида масжид-қавмларга бўлинган. Манбалар хонликда жами 1537та масжид-қавмлар бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Вилоят ҳокимлари хон томонидан, масжид-қавмларнинг қози ва оқсоқоллари эса вилоят ҳокимлари томонидан тайинланган. Шундай қилиб, Хива хонлиги маъмурий жиҳатдан ҳозирги Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Қозоғистон ва Туркманистон Республикаларининг бир қисмини ўз ичига олган давлат эди. Хон авлодлари хонзода, амирзода, мирзода, шаҳзода, тўра деб аталганлар. Хонликдаги давлат низоми мутлақ якка ҳокимлик бўлиб, хоннингўзи чекланмаган ҳокимиятга эга бўлса-да, маълум тарихий даврларда унинг салоҳияти ва ҳокимияти чекланиб, сарой амалдорлари ҳамда қўшин бошлиқларининг хонга таъсири кучли бўлган. Бунга Мусулмонқулининг мингбоши ва оталиқ бўлган даврини (Худоёрхон даврида, 1844-1852йй.) ёки Алиқулининг амирлашкарлик ва вазирлик даврини (Султон Сайидхон, 1863-1865 йй.) мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ҳолат хоннинг сиёсий куч қудрати маълум иқтисодий асосларга ҳамда маълум ижтимоий гуруҳлар фаолиятига боғлиқ бўлган дейишга асос бўлади. Мамлакатда хон энг катта ва йирик мулкдорбўлиб, хонлик ҳудудидаги барча бойликларга, ер, сув, қўриқ ерлар, кўлу анҳорларга эгалик қилган. Улардан келадиган закот, хирож, танобона ва бошқа солиқлар шаклидаги даромадлар хон хазинасини мунтазам равишда тўлдириб турган. Хон ва унинг қариндошлари, сарой аҳли ва маъмурият, қўшинлар ва қўшин бошлиқлари асосан солиқлар ҳисобидан рағбатлантирилган. Манбалар маълумотларига кўра, хон саройида мингбоши бошчилик қиладиган Кенгаш тузилган бўлиб, бу кенгаш саройдаги давлат аҳамиятига молик муҳим ишларни кўриб чиққан. Дастурхончи, рисолачи ва бошқа муҳим амалдорлар аъзо бўлган ушбу кенгаш давлат бошқарувида муҳим аҳамиятга эга эди. Қўқон хонлигида асосан Олимхон, Умархон ва Муҳаммад Алихонлар даврида (1798-1842 йй.) давлат бошқаруви ва давлатчилик ички ва ташқи сиёсат анча барқарор ҳамда нисбатан тинч ривожланган. Аммо XIX асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлиги инқирозга учрай бошлайди. Тадқиқотчилар ушбу инқирознинг асосий сабаблари сифатида ўтроқ халқ ва кўчманчи аҳоли ўртасидаги қарама-қаршиликларни, ўзаро низо ва урушларни, хон тахти учун олиб борилган курашларни, Бухоро амири билан бўлган низолар ва душманликлар, сарой амалдорларининг хоинликлари кабиларни кўрсатадилар. Буларнинг натижасида иқтисодий ҳаётда тараққиёт пасайиб, ижтимоий тарқоқлик кучайиб борди ва давлат инқирозга юз тутди Қўқон хонлигида унвонлар ва мансаблар улар ижрочиларининг вазифалари ҳамда мартабаларига қараб ҳарбий, ҳарбий-маъмурий, сарой унвон ва Мансаблари ҳамда Download 104.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling