Қўқон хонлиги (катта мақола) Post Views: 63 Сиёсий тарих


Download 0.49 Mb.
bet5/12
Sana19.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1366357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Қўқон хонлиги qo\'qon xonligi haqida hammasi

Тўпчибоши – тўпчилар, замбаракчилар гуруҳи бошлиғи.

  • Тўқсабо – ўзларининг туғига эга бўлган ҳарбий гуруҳнинг бошлиғи.

  • Понсадбоши – беш юз нафар аскардан иборат гуруҳ раҳбари.

  • Юзбоши – юз кишилик ҳарбий даста бошлиғи.

  • Панжоҳбоши – элликбоши, эллик нафарли ҳарбий гуруҳ бошлиғи.

  • Даҳбоши – ўн кишилик ҳарбий гуруҳ бошлиғи.

  • Қоровулбеги – соқчилар ва қоровуллар бошлиғи.

     Ҳарбийлар қаторига аскар, сарбоз, нукар, сипоҳи, мерган, маҳрам, ботур, тўпчи, занбарчи, қўрчи, қоровул кабилар ҳам кириб, қўшин сафида, ноғорачи, сурнайчи, тўғчи (байроқдор) кабилар ҳам хизмат қилганлар. Бу ҳарбий унвонлар орасида мингбошидан понсадбошигача бўлганлари олий унвонлар, қўрбошидан қоровулбошигача бўлганлар ўрта унвонли мансаблар, қолганлари эса паст унвонлар ҳисобланган. Эликбошидан мингбошигача бўлган ҳарбий лавозимдаги амалдорлар ўз хизматларига мулозимлар олганлар. Понсадбошидан юқори мансабдаги ҳарбийларга яна мирзолар ва муншийлар ҳам ҳизмат қилган. Манбаларда ҳарбийларга саройдан йилига турли ҳажмдаги маош берилганлиги қайд этилган.
    Қўқон холигидаги сарой унвон ва мансаблари қуйидагилар эди:

    • Оталиқ – хон ёки хонзоданинг мураббийси, уларнинг ҳомийлари. Улар тарбиялаган хонзода тахтга ўтирганидан сўнг, оталиқлар ҳам юқори мансаб ва унвонларни эгаллаганлар.

    • Бекларбеги – бекларнинг беги. Бу унвон хоннинг ворисига ёки баъзи вилоятларнинг ҳокимига берилган.

    • Бий – туркий қабилаларнинг бошлиқлари.

    • Девонбеги – хон девонининг бошлиғи, Қўқон хонлиги вилоятларидан Тошкент ва Дашти қипчоқ мулкида ҳам девонбеги мансаби бўлган.

    • Хазиначи – давлат хазинасининг ҳисоб-китобига жавобгар шахс. Хазиначилар вилоят марказларида ҳам фаолият юритган.

    • Иноқ – хоннинг хос ва сирдош мулозими.


    • Download 0.49 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling