Қўқон хонлиги (катта мақола) Post Views: 63 Сиёсий тарих


Рисолачи – элчилар ва уларнинг хат-хабарларига жавоб бериш учун масъул бўлган сарой амалдори. Жамъоға –


Download 0.49 Mb.
bet7/12
Sana19.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1366357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Қўқон хонлиги qo\'qon xonligi haqida hammasi

Рисолачи элчилар ва уларнинг хат-хабарларига жавоб бериш учун масъул бўлган сарой амалдори.

  • Жамъоға – хоннинг суҳбати, қабули ҳамда базмларига иштирок этувчиларга хабар бериб, чақириб келадиган сарой амалдори.

  • Жарчи – халқ йиғиладиган оммавий жойларда хоннинг фармон ва буйруқларини жар солиб (баланд овоз билан) эълон қиладиган шахс.

  • Чопқучи – пичоқ ясовчи, хон саройидагилар учун қуроллар (пичоқ, ханжар қилич) ясаб, қўрчи вазифасини ҳам бажарган.

  • Шотир – хон рикоби олдида юрадиган ҳизматчи, одамларни хон келишидан хабардор этиб, уларни таъзимга чорлаб турган.

  • Удайчи — хон рикоби олдида юриб, унинг шаънига баланд овоз билан мақтовли сўзлар ва ҳамду санолар айтиб борувчи ҳизматчи.

    Юқоридаги амал ва мансаб эгалари ўз ҳизматлари эвазига йиллик маош (пул, от, қўй, ғалла кўринишида) олганлар. Бундан ташқари, уларга тегишли ер-мулклар ҳам берилган.
    Бутун ўрта асрлар мусулмон давлатларида бўлгани каби Қўқон хонлигидаги мусулмон руҳонийлари ҳам алоҳида имтиёзларга эга бўлган ижтимоий табақа ҳисобланган. Хонликдаги давлат бошқарувида, таълим – тарбияда, суд ишларида ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида уларнинг фикри катта аҳамият касб этган. Қўқон хонлигида қўйидаги диний ва қозихона мансаб, унвон ҳамда амаллари мавжуд бўлган:

    • Шайх ул-ислом – диндорларнинг энг олий унвони бўлиб, 1818 йилда Умархон томонидан жорий этилган.

    • Хожа калон – фикҳ олими (ҳуқуқшунос) нинг фахрий унвони.

    • Халифа – ўринбосар. Қўқондаги нақшбандия, қаландария, яссавия тараққиётларининг раҳбарлари.

    • Аълам – фақиҳ, олим ҳамда шариат қонун – қоидаларнинг билимдони.

    • Охунд – билимли ва мадрасада ўқийдиган киши.

    • Судур – вақф мулкларининг даромадлари ҳамда ҳисоб – китобига жавобгар мансабдор.

    • Ўроқ – вақф ерларининг хирож ва солиқларига масъул шахс, Ўроқ шаклидаги нишонни салласига тақиб юрган.


    • Download 0.49 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling