Тарбияда тутган ўрни. Режа


Download 26.67 Kb.
bet1/6
Sana19.03.2023
Hajmi26.67 Kb.
#1284629
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
\'zbek xalq pedagogikasi)


Ўзбек халқ педагогикаси. Унинг таълим-тарбияда
тутган ўрни.


Режа:


1.1. Халқ педагогикаси хақида маълумот
1.2. Ўзбек халқ педагогикаси. Унинг таълим-тарбиядаги ўрни.
1.3. Миллий қадриятлар ва унинг баркамол инсонни тарбиялашдаги роли
1.4. Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси
1.5. Халқ о\заки ижодининг жанрлари


1.1. Халқ педагогикаси ҳақида маълумот.


Халқ педагогикаси мазкур халқ пайдо бўлган кундан бошланиб,бу ниҳоятда кенг қамровли ва сержило, серқирра бўлади.
Маълумки, халқнинг педогогик қарашлари узоқ асрлар давомида шаклланган ва улар бизга асосан халқ о\заки ижодига кирувчи турли жанрлардаги асарларда ва +уръони Карим ҳамда пай\амбаримизнинг ҳадисларида ўз ифодасини топган. Демак, Халқ педагогикаси хозиргача яшовчанлиги асосан о\заки тарзда бўлиб, у ҳар бир авлод унга ўз тажрибасини, қарашларини, фазилатларини қўшган холда бизгача етиб келган.
Халқ педагогикасида тарбиянинг бирламчи-иккиламчиси бўлмайди: Хамма нарса ҳисобга олиниши, ҳеч бир соҳа чеккада қолмаслиги, айни чо\да тарбиянинг нихоятда нозик, инжиқ, мураккаб тамонлари эътиборга олинган холда, етти ўлчаб бир кесишга амал қилинади, шунингдек Халқ тарбиясида кеча, бугун ва эртани ўйлаб иш тутади, яъни тарбияни ўтмишни унутмаслик, бугуннинг кадрига етишлик, келажакка умид асносида олиб борилади. Унда хаёт, табиат ва жамиятдаги ҳар бир воқеа-ходиса, предмет, кўриниш қисқаси жонли жонсиз неки бор, ундан мукаммал фойдаланади.
Халқ педагогикасини ишонтириш, исботлаш, таъсир, ибрат намунаси, тажриба натижалари, тасдиқлаш кабилар тарбияда муҳим ўрин тутади. Масалан, дов-дарахт, то\-тош, парранда-даррандаларга ба\ишланган фольклар намуналари буларнинг заминида экологик тарбия ётади. (О. Бўибоев “Иктисодий тарбияни амалга оширишда Ўзбек халқ педагогикасини ўрни” БМИ 2005.)
Шунингдек халқ бисотидаги энг яхши табаррук сўзлар дуо олқишлар ҳам тарбияга қаратилган бўлиб, улардан асосан дуо-олқишларнинг таъсир кучи, тарбиявий аҳамияти, инсон маънавий устиворлиги, имон-эътиқод бутунлиги, каби инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашнинг роли ва ўрнига эътибор қаратилган.
Халқимизнинг халқ педагогикаси \ояларига таяниб, уни ўрганиб, тўла амал қилган барча фарзандлари доим эл-юрт назарига тушган ва олқишига сазовор бўлган.
Халқ педагогикасининг бунчалик даражада таъсир кучи унинг яшовчанлиги, бойиб бориши, ватан тақдирида хал қилувчи рол ўйнашига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат:
1. Халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги серқирра, сермаънолигидир.
2. Халқ педагогикасининг бевосита халқ томонидан мавжуд ҳаёт
давомида жонли анъаналарида яратилиши, яшаши, хаёт, инсон муаммолари ўз ичига қамраб олишидир.
3. Халқ педагогикаси умуминсоний, йўналишича ва умумбашарий \оя-мақсадларга қаратилганлиги.
Шу боис Халқ педагогикаси тарих туфонлари-ю, ур-йиқитларига, тўс-тўполонларига бардош бериб, тажриба синовларидан муваффаққиятли ўтиб, тобланиб, сийқаллашиб, ҳеч бир пайт, ҳеч бир даврда-у қанчалик о\ир, мураккаб қийин бўлмасин барибир фаол хизмат қилиб, авлодлар камолати борасида ҳал қилувчи рол ўйнаб келмоқда.



Download 26.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling