Тарбияда тутган ўрни. Режа


Ўзбек Халқ педагогикаси. Унинг таълим


Download 26.67 Kb.
bet2/6
Sana19.03.2023
Hajmi26.67 Kb.
#1284629
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
\'zbek xalq pedagogikasi)

1.2. Ўзбек Халқ педагогикаси. Унинг таълим-тарбиядаги ўрни


Халқ педагогикасининг ажралмас қисми бўлган “Ўзбек Халқ педагогикаси” Ўзбек халқи пайдо бўлган ва яшаб келаётган бутун даврни из ичига олади. Жумладан ижтимоий ва маиший-аҳлоқни ҳаётнинг барча томонларини, Халқ о\заки ижоди, қадршунослик, удумшунослик ва маросимшуносликнинг етакчи йўналишларини, диний аҳлоқий таълимотни ўз ичига олади. Демак, Ўзбек Халқ педагогикаси - бу доно халқимизнинг таълим тарбия, аҳлоқ, одоб, инсоний қадриятлар ва унинг маънавий устиворлиги, имон эътиқоди, бутунлиги соҳасидаги дунёқараши, оммавий фаолияти, усул-методлари, анъаналари, тажриба хулосаларининг лўнда, ба\оят теран, донишманднома тарзда ифодаланишидир.
Умуман ўзбек халқ педагогикаси халқимизнинг асрлар оша ўз ҳаётий тажрибалари, фарзандлар камолати борасида тутган удумлари, саъй-ҳаракатлари, йўл-йўриқлари, ақл заковатлари натижасида яратилган мерослар мажмуасидир.
Ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири таълим тизимига “Ўзбек Халқ педагогикаси” анъаналарини киритишдир. Чунки бу миллий истиқлол мафкурасини яратишда асос бўлиб хизмат қилади. Бунга эришиш учун:
1. Ёш авлодни миллий одоб-аҳлоқ тарбиясида фольклор, шунингдек, қадимий қадриятларимизда ифодаланган миллий ва умумбашарий хислат фазилатлар асосида тарбиялашга эришиш;
2. Таълим тизимини мукаммаллаштириш;
3. Халқ о\заки ижодининг барча шаклларидан таълим тизимининг барча бу\инларидан унумли фойдаланиш;
4. Ўзбек Халқ педагогикасининг халқ анъанавий спорти, жисмоний тарбия ва фольклор ўйинларининг, жумладан байрам-сайлларининг, ёшлар жисмоний, ақлий, аҳлоқий тарбияси, бақувватлиги, чаққонлиги, эпчиллигини таъминлаш учун хизмат қиладиган анъаналардан тў\ри ва оқилона фойдалана билишдир.
Хозирги кунда таълим тизимида “Ўзбек Халқ педагогикаси” намуналаридан кенг фойдаланиш инсонни ҳар томонлама камол топтириш, маънавиятимизнинг устиворлиги, иймон-эътиқодларимизнинг бутун булиши қадрли қадриятларимизнинг гаровидир.

Download 26.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling