Қўқон хонлиги (катта мақола) Post Views: 63 Сиёсий тарих


Download 0.49 Mb.
bet12/12
Sana19.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1366357
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Қўқон хонлиги qo\'qon xonligi haqida hammasi

Адабиёт. Қўқон хонлиги маданий ҳаётида адабиётнинг ўрни айниқса юқори эди. Шунинг учун адабиёт ривожига катта таъсир кўрсатган Қўқон адабий муҳитининг шаклланиши хонликда маданият тараққиётини белгиловчи муҳим мезон бўлди.
Истеъдодли шоир ва шоиралар, ёзувчилар, яъни ўз илмининг усталари томонидан шаклланган Қўқон адабий муҳитининг ўзига хос хусусияти – унигнг вакиллари икки йўналишда ижод қилганликларидадир. Биринчи йўналишга мансуб ижодкорлар сарой шоирлари бўлиб, уларнинг асарларида бой табақа вакиллари мадҳ этилган. Иккинчи йўналиш вакилларининг асарларида эса халқнинг орзу умидлари, интилишлари, дарду-ҳасратлари ўз ифодасини топган. Ҳар иккала йўналиш вакилларининг умумий жиҳати ҳам мавжуд бўлиб, бу уларнинг асарларида Ватан тимсоли , унга муҳаббат ҳиссининг илгари сурилганлигидир.
Қўқон адабий муҳитининг вакиллари ва асарларидан Амирий тахаллуси билан фалсафий ва лирик ғазаллар битган Умархонни, Фазлий ва Мушриф томонидан ёзилган “Мажмуат уш-шуаро”(“Шоирлар тўплами”) тазкирасини, Ҳувайдонинг “Девони Ҳувайдо”, “Роҳати дил” асарларини, Гулханий ва Махмур асарларини, Муҳаммад Юнус Тоиб, Муҳсиний, Насимий, Хўқандий, Нодир, Нозил, Писандий, Нодирабегим, Увайсий, Анбар отин, Дилшод, Зебунисо каби кўплаб шоир ва шоираларнини келтириш мумкин.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Қўқон хонлигидаги адабий муҳит ва маданий ҳаётни шакллантиришда темурийлар даврига тақлид яққол кўзга ташланади. Буни ҳукмдор Умархон даврида шаклланган, унинг бошчилигида фаолият кўрсатган адабий муҳит ва адабиёт намоёндалари мисолида, яратилган асарларнинг шакли ва жанрларида кўриш мумкин. Маданий ҳаёт ва адабий муҳитда ҳам минг сулоласини улуғлашга интилиш устунлик қилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қўқон хонлиги ноҳоятда мураккаб, сиёсий курашлар авж олган бир даврда вужудга келиб, шаклланди. Чунки, хонлик ташкил топган давр Ўрта Осиёда буюк империялар даври ўтиб, маҳаллий йўлбошчи сулола вакиллари турли йўллар билан ҳокимиятни қўлга олиб, қабилавий конфедерация асосида давлат туза бошлаган даврга тўғри келди. Урушлар ва ўзаро курашларга бой бўлган Қўқон хонлиги давлат бошқарув шаклига кўра мутлақ монархия бўлиб, мамлакатда мулкдор табақалар, етакчи уруғлар (минг, қипчоқ, қирғиз, сарой)ларнинг зодагонлари, руҳонийлар, айниқса саййидлар ва хўжалар юксак мақомга эга эдилар.
XIX аср ўрталаридаги сиёсий бошбошдоқлик, ўзаро уруш ва низолар мамлакат ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, Қўқон хонлиги ҳаётининг барча соҳаларида тушкунлик даври бошланади. Бундан унумли фойдаланган Россия империяси “ўз чегараларида” тинчликни ўрнатиш баҳонасида хонлик ҳудудларини босиб олди ва унинг ўрнига 1876 йилда Фарҳона вилояти ташкил топди. Шунга қарамасдан, Қўқон хонлиги минтақадаги йирик давлатлардан бири сифатида ўзига хосликларга эга бўлиб, Ўзбекистон давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутади.
Қўқон хонлиги ҳукмдорлари (Сагдуллаев А.С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи:…, 233-б. Қисман ўзгартириш киритилди)

  1. Шоҳруҳбий – 1709-1721 йй.

  2. Абдураҳимбий – 1721-1733 йй.

  3. Абдукаримбий – 1733-1750 йй.

  4. Абдураҳмонбий – тўққиз ой ҳукмронлик қилган

  5. Эрдонабий – 1751-1753йй.

  6. Бобобек – 1753-1754 йй.

  7. Эрдонабий (иккинчи марта) – 1755-1769 йй.

  8. Сулаймонбек – 1769 йилда олти ой ҳукмронлик қилган

  9. Норбўтабек – 1770-1801 йй.

  10. Олимхон – 1801-1810 йй.

  11. Умархон – 1810-1820 йй.

  12. Муҳаммад Алихон – 1821-1842 йй.

  13. Бухоро амири ноиби Исҳоқ манғит – 1842 й. Уч ой.

  14. Шералихон – 1842-1844 йй.

  15. Худоёрхон – 1845-1858, 1863(тўрт ой), 1865-1875 йй.

  16. Маллахон – 1858-1862 йй.

  17. Шоҳмуродбек – 1862-1863 йй.

  18. Султон Муродхон – 1863-1865 йй.

  19. Насриддинбек – 1875-1876 йй.




1. Сагдуллаев А. С. ва бошқ…., 234 — б.
Боҳодир Эшов,
«Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи»,
Тошкент-2012
Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling