Она бола учун ҳаёт, ҳаво, сувдек зарурдир. Онадек мехрибон хокисор, беғараз, беминнат бу дунёда топилмайди. Ушбу сахна к


Download 21.99 Kb.
bet1/4
Sana18.03.2023
Hajmi21.99 Kb.
#1280612
  1   2   3   4
Bog'liq
ОНА


Она бола учун ҳаёт, ҳаво, сувдек зарурдир. Онадек мехрибон хокисор, беғараз, беминнат бу дунёда топилмайди. Ушбу сахна кўринишимиз оналарни эъзозлаб қадрига етиш мазмунида тайёрланди. Бутун умрини ўз фарзандларига бахшида этган она боласини ҳеч кимдан кам қилмай едириб ичириб тарбиялайди.Ўғил ўқиб катта ишбилармон бўлиб, шаҳарда ишга жойлашади. (Алишер Камалжанович иш столида ўтиради. Сахнада Она пайдо бўлади ва ўғлига қўнғироқ қилади.)
-Ҳорманг бой ўғлим яхшимисиз, дунё ишлари сизни чарчатиб қўймадими?
-Ассалому алайкум онажон яхшимисиз, бардам тетик юрибсизми?
Яхшиман ойижон яхшиман ишларим ҳам зўр, фақат шу десангиз бироз вақтим зиқроқ эди, ҳозир телевидениядан бир журналист келмоқчийди.
-Ўғлим ишларинг яхши экан оллоҳга шукур, сени жуда соғингандим да жоним болам. Эртага бир келгин. Анчадан бери дийдорингни кўрмадим, бир келиб кетгин.
-Ойижон мен ҳам сизни соғинганман мен ҳам сизни кўргим келяпти, фақат эртага эмас. Эртага бизнес ҳамкорлар билан учрашувимиз бор. Лекин хафа бўлманг ойижон тез орада бориб қоламан.
-Майли болам соғ-омон бўлсанг бас, ўзингни эҳтиёт қилгин болам.
-Хўп ойижон қишлоқдагиларга салом айтинг.
Журналист қиз:
-Ассалому алайкум мумкинми
-Ваалейкум ассалом киринг
-Мен телевиденияданман боя телефонда гаплашгандик, сиз ҳаққингизда кўрсатув тайёрлашга келдим.
-Хуш келибсиз, марҳамат ҳар-қандай саволингизга жавоб бераман.
-Мен барча саволларни съёмка жараёнида бермоқчиман, эртага шу кўрсатувни съёмка қиламиз. Ишқилиб эртага вақтингиз бўладими?
-Эртага бизнес ҳамкорларимиз билан учрашувимиз бор эди , майли унда учрашувни бошқа кунга қолдирамиз.
-Бўлмаса эртага бизга келинг кўрсатувни ўша ерда тайёрлаймиз. Хўп бўлмаса мен борай.
-Майли яхши боринг.
Алишер Камалжанович онаси учун тополмаган вақтни телевидения учун топти. Онаси учун бизнес ҳамкорлари билан учрашувни бекор қила олмади, телевидения учун бекор қилди.Орадан 10 кунлар ўтиб онаси яна қўнғироқ қилди.
-Ўғлим тузукмисан.
-Ассалому алайкум онажон, соғлиғингиз яхшими?
-Ҳа, бироз мазам бўлмаяпти эртага кела оласанми болам!?
-Ҳозир ишларим кўп лекин эртага албатта боришга ҳаракат қиламан.
-Ўғлим албатта келгин хўпми, албатта келгин.
-Хўп она хўп
Аёлига телефон қилади.
-Ало Лайло яхшимисан
-Ассалому алайкум Алишер ака яхшимисиз
-Ҳа яхши Лайло эртага онамни кўргани борамиз. Дўкондан у-бу нарса олсанг дегандим.
-Вой Алишер ака эртага менинг туғилган кунимку, туғилган кунингда шаҳар айлантираман деб ваъда бергандизку.
-Хей эсимда йуқ, мен онамга эртага ўтаман дегандим.
-Эртадан бошқа куни борарсиз ойизни кўргани.
-Ҳа майли унда бўпти.



Download 21.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling