Онлайн тўлов кредити ажратиш буйича оммавий оферта шартномаси


Download 24.21 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi24.21 Kb.
#1417193
  1   2   3   4
Bog'liq
Онлайн тулов Оммавий оферта


Онлайн тўлов кредити ажратиш буйича оммавий
оферта шартномаси
__________ 20__ йил “___” _______
Бир томондан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2017 йил 21 октябрда берилган 78-сонли лицензияга асосан фаолият юритувчи ва иккинчи томондан Ўзбекистон Республикасининг резидентларига (бундан буён матнда Қарз олувчи деб юритилади) ушбу оммавий оферта шартномани (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк Қарз олувчига _________________ (махсус веб сахифа) интернет-манзилида жойлашган интернет майдони орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ва амалдаги қонунчилик билан товарларга тўловлар учун онлайн тўлов кредити (кейинги ўринларда кредит деб юритилади) беради. Қарз олувчи эса, Банкка олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
1.2. Кредит лимити _________________ (махсус веб сахифа) интернет-манзилида жойлашган майдондаги махсус дастур орқали автоматик тарзда белгиланиб, мижознинг қарз юки доирасида, бироқ 50 000 000 (эллик миллион) сўмдан ошмаган миқдорни ташкил қилади.
1.3. Кредит муддати: Кредит ____ (__________) (банкнинг Ликвидлиликни бошқариш қўмитаси томонидан белгиланади) йил муддатга тўлиқ сўндириш шарти билан ажратилади.
1.4. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори: -йиллик ______ (______________) (банкнинг Ликвидлиликни бошқариш қўмитаси томонидан белгиланади) фоиз.
1.5 Берилган онлайн тўлов кредитининг график бўйича асосий қисми ва унга ҳисобланган фоизлар ҳар ойнинг 5 санасидан кечикмаган ҳолда тўланади.
2.ШАРТНОМАНИ АКЦЕПТЛАШ
2.1. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ оммавий оферта ҳисобланади.
2.2. Мижоз _________________ (махсус веб саҳифа) интернет-манзилида жойлашган интернет майдонига кириб тизимнинг хизматларидан фойдаланишни маъқуллаганда Шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 370-моддасига асосан актцептланган ҳисобланади ҳамда мижоз қарз олувчи ва тўловларни амалга оширувчи сифатида қатнашади.

Download 24.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling