Онлайн тўлов кредити ажратиш буйича оммавий оферта шартномаси
ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 24.21 Kb.
|
Онлайн тулов Оммавий оферта
3.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 3.1.1. Банкнинг “Агробанк АТБ филиаллари томонидан жисмоний шахсларга махсус дастур орқали “Онлайн тўлов” кредити бериш Тартиби” талаблари билан танишиб чиқиш; 3.1.2. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан кредит бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш; 3.1.3. Кредит шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш; 3.1.4. Олинган кредит суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга ошириш, бундай ҳолда фақат кредитдан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизларни тўлаш; 3.1.5. Кредит шартномаси тузилган кундан эътиборан бир ой ичида кредитидан фойдаланмаган тақдирда, шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш. 3.1.6. Банкдан шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш. 3.2. Қарз олувчи қуйидаги мажбуриятларга эга: 3.2.1. Кредит олиш ва фойдаланиш учун зарур маълумотларни тақдим этиши; 3.2.2. Кредитидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиши; 3.2.3. Олинган кредитни қайтариш ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши; 3.2.4. Кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик тўғрисида ёзма ёки электрон СМС тарзда хабар олинган кундан бошлаб 3 (уч) банк иш кунида қарздорликни Банкка тўлиқ тўлаб бериши; 3.2.5. Кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда Банк томонидан ушбу тўловларни тўғридан-тўғри ойлик иш ҳақисидан, пластик картасидан, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан акцептсиз ундириб олинишига қаршилик кўрсатмайди. 3.2.6. Қарз олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 3.3. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: 3.3.1. Кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш; 3.3.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш ва мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Қарз олувчидан сўраб олиш; 3.3.3. Кредит бўйича тўлов 30 (ўттиз) иш кунидан ортиқ амалга оширилмаганда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни суд тартибида, шу жумладан муддатидан олдин ундириш. 3.4. Банк қуйидаги мажбуриятларга эга: 3.4.1. Қарз олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан кредит бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши; 3.4.2. Кредитни мазкур шартномада белгиланган тартибда ва муддатда бериши; 3.4.3. Кредит бериш қоидаларини ҳамма танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши; 3.4.4. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини Қарз олувчига қоплаши шарт. 3.4.5. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Download 24.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling