Қонуни 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида


- модда. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат


Download 146.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana23.02.2023
Hajmi146.68 Kb.
#1226042
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қонун лойихаси

13-
модда. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
бюджети харажатларини амалга оширишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга 
ошириладиган 
қўшимча 
тадбирларни 
молиялаштириш 
фақат 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча 
манбалари ҳисобидан амалга оширилади. 



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли 
бюджетларини биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган 
тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари 
режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиради. 
Чораклар якуни бўйича ушбу Қонуннинг 6-иловасида келтирилган 
даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимияти 
органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 5 фоиздан 
ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг 
тушиш эҳтимоли бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар 
Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар 
билан бирга тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини 
ошириш юзасидан мурожаат қилади ҳамда мазкур таклиф Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда кўриб 
чиқилади. 
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тегишли чоракдаги маҳаллий 
ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабабларга 
кўра бажарилмайдиган ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг 
тушиш эҳтимоли бўлмаган даромад турларининг прогноз кўрсаткичлари 
аниқлаштириб берилади ҳамда ушбу сумма бошқа даромад манбаларидан 
ёки республика бюджетидан қоплаб берилади. 
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳам Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликларига худди шундай тартибда мурожаат этади. 
2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳрининг умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактабгача таълим 
ташкилотлари, 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасалари 
объектларини 
лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), мукаммал таъмирлаш ва 
жиҳозлаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш тадбирлари доирасида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш 
(реконструкция қилиш), мукаммал таъмирлаш ҳамда таъмирлаш-тиклашга 
доир харажатлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, 
вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар 
бюджетидан молиялаштирилади.
Ҳудудлардаги барча иссиқлик энергиясини етказиб берувчи 
корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари 
учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) улар бўйича дастлаб 
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 
ҳудудий органлари хулосаларига кўра, тегишинча Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан маъқулланганидан кейин 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. 


10 
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган 
нархларни (тарифларни) йил давомида қайта кўриб чиқиш якунларига кўра 
иссиқлик билан таъминловчи корхоналар аҳолига пасайтирилган тарифлар 
қўлланилиши натижасида кўрган зарарларининг ўрнини қоплаш учун 
қўшимча маблағларга бўлган талаб Қорақалпоғистон Республикаси 
республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент 
шаҳри шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади. 

Download 146.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling