Ooppp[[[[[[[[[[‘


Download 483.5 Kb.
bet10/21
Sana26.06.2023
Hajmi483.5 Kb.
#1656084
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Этика Эстетика 2006

Таянч тушунчалар:
Зардуштийлик, Пифагор, Гераклит, Суқрот, Афлотун, Арасту, Тит, Лукреций Кар, Ғарб Ўрта асрлар эстетикаси, Уйғониш даври, классицизм, немис классик фалсафаси, Ўрта Осиё Уйғониш даври эстетикаси, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, инту-итивизм, экзистенциализм, структурализм.
3-мавзу: Эстетик онг ва эстетик фаолият



  1. Эстетик муносабат тушунчасининг моҳияти.

  2. Эстетик онг тушунчаси. Эстетик онгнинг тузилиши ва дара-жалари.

  3. Эстетик фаолият ва унинг турлари.

  4. Санъат ва дизайн.

Воқеликни эстетик жиҳатдан инъикос этиш табиатини англаш-нинг илмий қоидаси мавжуд: инсон борлиқни нафосат қонунларига риоя қилган ҳолда англайди. Инсон ҳайвонлардан фарқли ўлароқ ҳар бир нарсага ўзига хос мезон нуқтаи назаридан ёндошади. Агар инсонда мезон туйғуси бўлмаганда, у воқеа-ҳодисалар, нарсалардаги гўзалликни идрок этиш қобилиятига эга бўлмаганда, унинг фаолияти бунёдкорлик билан бирга вайронагарчиликка ҳам олиб келарди.


Нафосат қонунларига риоя қилиш, яъни яратиш қобилияти инсон фаолиятининг моҳият ва мазмунини ташкил қилади.
Инсон амалий фаолияти жараёнида воқеаликка бўлган муноса-батининг амалий, назарий, ахлоқий-хулқий, эстетик каби шакллари ва турлари вужудга келади, инсоннинг воқеаликка бўлган муносабати хилма-хил, кўп қиёфали ва кўп хусусиятлидир. Улар: биринчидан, воқеалар-ҳодисаларнинг кўп сифатлигидан келиб чиқса, иккинчидан, фаолият жараёнида туғиладиган инсон эҳтиёжлари ва манфаатларидан келиб чиқади.
Инсоний муносабат – бу субъект ва объект ўртасидаги ўзаро ҳаракат бўлиб, у йўналганлик табиатига эга бўлади. Муносабат фақат инсонга хосдир ва у фақат жамият бағрида амал қилади. Шу маънода воқеаликка эстетик муносабатда бўлиш субъект билан объект ўрта-сидаги ўзаро ҳаракатнинг махсус туридир.
Борлиққа эстетик муносабатда бўлиш тарихий ҳодиса бўлиб, унинг вужудга келишида одамларнинг моддий-амалий фаолиятлари муҳим аҳамият касб этган. Энг аввал воқеаликка фойдали-амалий, кейин эса эстетик муносабат вужудга келади.
Эстетик муносабат ижтимоий муносабат бўлиб, у фақат инсонга хосдир. Унинг жамият ҳаётида амал қилиши, моҳият-мазмуни, инсоний муносабатлар тизимидаги ўрни ижтимоий тараққиёт эришган даража билан чамбарчас боғлиқдир. Эстетик муносабат эстетик объект ва эстетик субъект мавжуд бўлишини тақозо этади.
Муайян шарт-шароитда ҳар қандай нарса, воқеа-ҳодиса эстетик табиатга эга бўлиб, эстетик муносабат ва эстетик баҳо объектига айланиши мумкин. Талаблар:
1) Улар аниқ ҳис-туйғу, сезги-идрок қобилияти ва имкониятига эга бўлиши;
2) У ёки бу воқеа-ҳодиса инсоний алоқалар ва муносабатларга киришиб, ижтимоий аҳамияти касб этиши керак.
Шундай қилиб:
Эстетик объект – инсоний алоқалар ва муносабатларга кириш-ган, бевосита идрок этиш объектига айланган, одамларнинг эстетик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган воқеликнинг хилма-хил кўринишлари.
Эстетик муносабат субъекти – ўз таркибида жамиятнинг зарур бўлакларини бириктирган, турли соҳаларда моддий-маънавий фаол иш олиб борадиган ижтимоий гуруҳлар ҳамда айрим шахслардан иборат жуда катта мураккаб ижтимоий ҳосиладир. Бошқача қилиб айтганда, эстетик муносабат субъекти – бу ҳиссий ва ақлий тараққиётнинг маълум даражасига эришган, аниқ ижтимоий муноса-батлар тизимига киришган, яъни барча ижтимоий муносабатлар йиғиндиси бўлган инсондир.
Эстетик муносабат – субъект билан объект ўртасидаги ўзига хос алоқалар тури билан тавсифланади. Гўзалликни идрок этиш жараёни-да содир бўладиган ўзаро ҳаракатлар эстетик муносабатлар заминидир. Эстетик муносабатнинг натижаси эстетик баҳолаш моҳияти, нарса-буюмлар шакли ва мазмуни, бурч-вазифаларини адо этиши ва бошқалар билан ифодаланади. Масалан: столга эстетик муносабат - унинг шакли бўлган материал, уни қайта ишлаш, тараф ва қисмлари мутаносиблигини унинг амалий бурчи, яъни нимага мўлжалланганли-гига қиёс қилишдир. Овқатга эстетик муносабат унинг шакл ва мазмуни мутаносиблигида ўз ифодасини топади. Инсонга эстетик муносабатда бўлиш ҳам инсон шахси маънавий мазмунининг инсон хатти-ҳаракатлари ва ҳулқ-атвори шаклига мутаносиблигида ифодаланади.
Онг – юксак даражада ташкил топган материянинг, яъни инсон миясининг маҳсули бўлиб, унинг хусусияти воқеликни акс эттириш-дан иборатдир. Ижтимоий онг ижтимоий борлиқнинг инъикосидир. Эстетик онг ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида сиёсий онг, ҳуқуқий онг, диний онг, ахлоқий онг каби ижтимоий ҳодисалар билан бир қаторда туради. Эстетик онг – маънавий – руҳий воқеа – ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган эстетик ҳис, эстетик дид, эстетик фикр, эстетик орзу, эстетик қараш, эстетик назариялар тизимини англатади.
Ижтимоий ҳаёт тараққиёти эстетик ҳис-туйғулар шаклланишига, эстетик қарашлар ва ғоялар мазмунига кучли таъсир қўрсатади. Бу жараёнда фалсафий қарашлар эстетик онгнинг билиш томонларига таъсир ўтказиб, баъзан ҳал қилувчи аҳамият касб эта бошлайди. Бу ўринда эстетик онг соҳасига санъат таъсир кучининг ортиб боришини таъкидлаб ўтамиз. Шундай қилиб, санъат маълум даражада эстетик онгнинг ифода кучига ва намоён бўлиши жараёнига, айни пайтда у жамият ҳаётида эстетик онгнинг энг муҳим омилига ҳам айланади.
Эстетик онг бадиий онг билан чамбарчас боғлиқ. Улар бир-бирига яқин тушунчалар бўлса-да, бир хил маънони англатмайди. Эстетик онг воқеликни бутун борлиғича идрок этиб, қайта ишлаш жараёнида вужудга келса, бадиий онг санъатни яратиш ва идрок этиш жараёнида намоён бўлади. Бадиий онг бадиий асарлар тизимида ифодаланса, эстетик онгнинг акс этиш кўлами анча кенг бўлиб, у одамларнинг меҳнат фаолиятида, унинг натижаларида, моддий ва маънавий маданиятнинг барча қадриятларида ифода топади.
Якка одам эстетик онги - бу аниқ бир шахс онги, маънавий ду-нёсининг бир қисми бўлиб, кенг маънода у ҳам ижтимоий мазмун касб этади.
Жамият эстетик онгининг мазмуни якка одам эстетик онгидан анча кенг ва бой бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча эстетик томонларини қамраб олади. Якка одам эстетик онги эса фақат битта шахс маънавий дунёсининг эстетик соҳасини ўз ичига олади.
Жамият эстетик онги мураккаб тизими, ҳаракатчан, ўзаро узвий алоқадорликда бўлган бир қатор қисмлардан иборат бўлади. Эстетик онгнинг турғун ва уйғун қисмлари:
1) эстетик ҳис-туйғулар;
2) эстетик дид;
3) эстетик орзу;
4) эстетик қарашлар ва назариялар.

Download 483.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling