Оқова сувларни тозалаш усуллари ва технологиялари
Download 352.09 Kb. Pdf ko'rish
|
o-ova-suvlarni-tozalash-usullari-va-tehnologiyalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Оқова сувларни тозалаш усуллари ва технологиялари Зухра Зиятовна Яхшиева yaxshiyeva67@mail.ru Жиззах Давлат педагогика институти Ёрқиной Тожимуродовна Ахмаджонова yorqinoy.axmadjonova@bk.ru Умида Тожимуродовна Ахмаджонова umida.axmadjonova@.bk.ru Жиззах политехника институти Аннотация: Ҳозирги пайтда сув ҳавзалари ифлосланишининг олдини олишга жуда катта ахамият берилмокда. Маиший-хўжалик ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувлар иншоотларда муайян тозаланиб, улар яна сув ҳавзаларига оқизилади. Шу сабабли оқова сувларини тозалаш тизимида янги технологияларни ишлаб чикиш ва такомиллаштириш мухим ҳисобланади. Калит сўзлар: механик, биологик,физик-кимёвий, реагент тозалаш, электрокимёвий, мембранали тозалаш, электродиализ, ион-алмашинуви Methods and technologies of wastewater treatment Zuhra Ziyatovna Yakhshiyeva yaxshiyeva67@mail.ru Jizzakh State Pedagogical Institute Yorqinoy Tojimurodovna Axmadjonova yorqinoy.axmadjonova@bk.ru Umida Tojimurodovna Axmadjonova umida.axmadjonova@.bk.ru Jizzakh Polytechnic Institute Abstract: At present, great importance is attached to the prevention of water pollution. Sewage from domestic and industrial enterprises is treated at the facilities and then discharged into reservoirs. Therefore, it is important to develop and improve new technologies in the wastewater treatment system. Keywords: mechanical, biological, physicochemical, reagent purification, electrochemical, membrane purification, electrodialysis, ion exchange "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 199 Атроф мухитни антропоген таъсирлардан химоя қилишда бугунги кунда дунё миқёсида катта эътибор берилмокда. Саноатнинг, шу жумладан, кимё саноатининг жадал ривожланиши, хом ашё қазиб олишнинг кўпайиши, транспортдан фойдаланишнинг ошиб бориши атроф мухитга жуда кўплаб чиқиндилар ташланишига сабаб бўлмокда. Атроф мухит (сув, хаво, тупроқ)нинг ифлосланиши гидросфера ва биосферанинг нормал фаолиятининг бузилишига, иқлим ўзгаришига, ўсимлик ва хайвонот турларининг йўк бўлиб кетишига ахоли саломатлигининг ёмонлашишига олиб келмокда.Чиқинди сувлар билан гидросферанинг ифлосланиш экологик муаммоси дунёда, жумладан Ўзбекистонда хам долзарб бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда ва чет давлатларда атроф-мухит ифлосланишини камайтириш ва олдини олиш, сув ресурсларини самарали бошқариш ва уларни мухофаза қилиш мақсадида тегишли қонунлар ишлаб чикилмоқда, турли технологик, санитар техник, ташкил қилиш ва бошқа чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамизда жамиятнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг яшаш кўрсатгичлари, ҳудуднинг экологик ҳолати мухандислик коммуникацияларининг ишлаш самараси билан билан чамбарчас боғлиқ. Янги мухандислик коммуникация тизимларини яратиш, мавжудларини такомиллаштиришда замонавий технологияларни қўллаш, геоинформацион тизимлардан фойдаланиш энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Аҳолини сифатли ва зарур микдорда сув билан таъминлаш, ҳосил бўладиган оқова сувларни оқизиш ва уларни иншоотларда талаб қилинадиган даражада тозалаш санитария-гигиеник жиҳатдан аҳамиятга моликдир. Ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сувларни оқизиш ва тозалаш аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан бирга сув орқали ўтадиган ҳар хил касалликларнинг олдини ҳам олади. Ҳозирги пайтда сув ҳавзалари ифлосланишининг олдини олишга жуда катта ахамият берилмокда. Маиший-хўжалик ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувлар иншоотларда муайян тозаланиб, улар яна сув ҳавзаларига оқизилади. Шу билан бирга сув ҳавзаларини маълум даражада ифлослантиради. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз ҳудудий инфратузилмасининг энг муҳим таркибий қисми хисобланган, инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни шакллантирувчи, уй-жойлар ва аҳоли пунктларининг ҳар жиҳатдан шинам ва қулай бўлишини таъминлайдиган коммунал соҳа ва унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 200 ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги 2017 йил 20-апрелдаги қарори қабул қилинган. Коммунал соҳанинг тараққиёт даражаси ва фаолият самарадорлиги аҳолининг шунга мос ҳаёт сифатини шакллантиради, турмуш даражаси ва ҳаёт тарзини акс эттиради, иқтисодий салоҳиятни янада юксалтириш омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Буларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, сифатли хизмат соғлом жамият гаровидир. Республикамизда 2016 йилнинг 21 октябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан 2017-2021йилларда қишлоқ жойларда уй жойлар қуриш учун ажратилган турар жой массивларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва маъқулланган дастур параметрларига мувофиқ уйлар яқинида муҳандислик-коммуникация объектлари қуриш кўзда тутилган. Республикада канализация тизимлари билан фақат йирик шаҳарларгина таъминланган, қишлоқ жойларидаги аҳолини марказлашган сув таъминотитизими билан таъминланиш фоизи 02.01.2016 йилга қадар 5,1фоизни ташкил қилади. Шунда Республика қишлоқ аҳолисининг 94,9 фоизи, маиший оқава сувларини (душхона сувлари ва оқава канализацион суюқлик) чиқариб ташлаш учун ҳовли жойларда ахлат тўкиладиган ўралар ишлатади. Бундай нобоп эпидемиологик ва санитар вазият Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг ичимлик сув таъминотининг асосий манбаи бўлган ер ости сувларини жиддий равишда ифлосланишига олиб келади. Шунингдек ахлат тўкиладиган ўралардан чиқувчи кўп компонентли ифлосланган моддаларни ўз ичига олган оқова сувлар ер усти сувлари ва тупроқларни ифлосланишига олиб келади ва атрофдаги сув муҳитини ва қишлоқ аҳолиси соғлиғини кескин ёмонлашишига имкон туғдиради. Қишлоқ жойларида аҳоли яшаши учун намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй жойларда маиший оқова сувларини оқизиш ва тозалаш технологиялари тўла ишлаб чикилмаганлиги, амалдаги индивидуал тозалаш қурилмаларнинг хорижий аналогларини Ўзбекистон шароитида адаптация қилиш бўйича уринишлар ижобий натижалар бермаганлиги, улар қиммат турадиган ва маиший оқава сувларини тозалаш тизимида энергия ва сувни тежамкорлик билан ишлатиш муаммоларини ечиб бера олмаганлиги, бундан ташқари, амалдаги барча хорижий қурилмаларда чиқаётган сувни оғир металлардан тозалаш тармоғи мавжуд эмаслиги сабабли мазкур масала хозирги кунда соҳанинг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Шунинг учун оқова сувларини тозалаш тизимида янги технологияларни ишлаб чикиш ва такомиллаштириш мухим масалалардан бири хисобланди. Оқова сувларни тозалашда механик, биологик ва физик-кимёвий услублар ишлатилади. тозалаш услубларини ва иншоотларини танлашда тозалаш "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 201 даражаси, ўтказиш қобилияти, чўкмаларга ишлов бериш усуллар, оқова сувларнинг таркиби, маҳаллий шарт-шароитлар ва иқтисодий кўрсатгичлар инобатга олинади. Одатда ишлатилиб келинадиган оқова сувларни тозалаш технологияси (механик ва биологик) ўлчамга эга ифлосликларни, коллоид ва эриган ҳолдаги моддаларни ажратилишини кўзда тутади. Бу кетма-кетлик тозалаш учун қулай шароит яратади. Шунинг учун ҳам ўрта ва катта тозалаш шахобчаларида шартли равишда панжарала, қумтутгичлар, тиндиргичлар қўлланилади. Ҳар бир услуб ўзига хос тозалаш қобилятига эга. Окова сувларни тозалашнинг механик усулида окова сув таркибидаги эримаган минерал ва органик аралашмалар ажратиб олинади. Механик усуллар билан тозалаш окова сув таркибидаги муаллақ моддаларни 90-95% гача ажратиб олишда ва органик ифлосланиш (КББЭ) кўрсаткичи бўйича 20- 5% гача камайтиришни таъминлайди. Окова сувни тозалашда диаметри турлича катталикдаги панжаралар ёрдамида сузиб олиш, тиндириш,тиниклаштириш, фильтрлаш ва центрифугалаш каби жараёнлардан фойдаланилади. Сув тозалаш иншоотининг хажмий катталиги, уларнинг тури асосан окова сувнинг микдори, таркиби ва хоссаларига, шунингдек кейинги ишлов бериш жараёнларига боғлик бўлади. Оқова сувларнинг механик, биологик ва физик-кимёвий тозалаш усуллари, бу усулларни танлашда оқова сувлар таркиби ҳисобга олиниши муҳимлиги ва албатта ифлостантириш манбаларининг муҳимлиги кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасида канализация тизимлари ва уларда ишлатиладиган тозалаш иншоотлари бўйича маълумотлар келтирилган. Замонавий тозалаш иншоотларини турлари, ишлаш принциплари республика шароитига мослаш, локал тизимда ишлайдиган тозалаш иншоотларини афзалликлари ва камчиликлари келтириб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики, амалдаги индивидуал тозалаш қурилмаларнинг хорижий аналогларини Ўзбекистон шароитида адаптация қилиш бўйича уринишлар ижобий натижалар бермади, улар қиммат турадиган ва маиший оқава сувларини тозалаш тизимида энергия ва сувни тежамкорлик билан ишлатиш муаммоларини ечиб бера олмади. Бундан ташқари, амалдаги барча хорижий қурилмаларда оқова сувларни оғир металлардан тозалаш тизими мавжуд эмас. Оқова сув таркиби текширилгандан маҳаллий канализация таркибида оғир металларнинг мавжудлиги аникланган: темир- 2,2 мг/л, мис 0,2 мг/л, цинк 0,1 мг/л, қўргошин 0,004 мг/л, марганец 0,1 мг/л, уч валентли 0,003 мг/л, кадмий 0,0002 мг/л. Оғир металлар инсон организмига кансероген таъсир кўрсатади. Қон- томир ва асаб тизимига зарар етказиш, паренхимал заҳарлардир ва одамлар ва "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 202 ҳайвонлар ички органларига узоқ муддатли тератоген, эмбриотоксик, гонадотоксик шикастланиш таъсирларни келтириб чиқаришга қодир. Шу сабабли, янги мухандислик коммуникация тизимларини яратиш, мавжудларини такомиллаштиришда замонавий технологияларни қўллаш, геоинформацион тизимлардан фойдаланиш энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада, оқова сувларни тозалашнинг кўплаб усуллари ва технолиялари ишлаб чиқилган, жумладан окова сув таркибидаги оғир металл ионлардан сувни тозалашнинг кўплаб технологиялари ишлаб чиқилган, аммо бу ёки бошқатехнологияларни танлаш турли омилларга боғлиқ ва биринчи навбатда техник ва иқтисодий ҳисоб-китоблар билан оқланишии керак. Сувни самарали тозалашни ва компонентларни юқори даражада ажратиб олишни таъминлайдиган комплекс технологияаларни қўллаш энг муҳимдир. Ушбу технологиялардан: Реагент тозалаш усули. Дунёда энг кўп таркалган усуллардан бири (корхоналарнинг 85 фоизи) ва сувда эрийдиган оғир металлар аралашмаларини тозалаш усули ҳисобланади. Металларнинг чўкиши одатда, нейтраллаш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Тозалашнинг мохияти шундан иборатки аралаш ва оғир металларни турли реагантлар қўшилиши билан эримайдиган шаклларга ўтказиб ва кейинчалик ёгингарчилик кўринишида гидроксидларни шакллантириш. Электрокимёвий усул. Бу усул асосан саноат корхоналари учун қўлланилади. Электрокимёвий усуллар янги ва ривожланувчи йўналишлардан хисобланади. Электрокимёвий усулларни қўллаш саноат чиқиндиларини тозалаш технологияси сифатида 1940 йилдан Россия, АКШ, Голландия, Япония в Франция давлатларида муваффақиятли ишлатилади. Бу усул ва технологиянинг моҳияти паралел жойлашган электродлар пластиналари орасидан муқим ток ўтказиб туришидан иборат. Мембранали тозалаш усули. Асосий мембран усуллари-бу қайтар осмос, ультрафильтрация, мнкрофильтрация ва анализ хисобланади. Бу усуллар асосан Европа давлатларида тарқалган. Баромембранли усуллар билан моддаларни ажратиш жараёни ҳал қилувчи қатлам орқали ечим ўтказувcчан мембранани эритмасига ёки унинг тенглаштиришдан олдин суюлтирилгандан тортиб то консентратиясига тарқалишига асосланган. Электродиализ усули, пакетда тўпланган ион алмашинадиган мембраналар орқали ионларнинг электромиграция ўтказувчанлиги принципига асосланган бўлиб, улар консентрация хоналари ва тузсизлантириш хоналарини ҳосил қилади. Электр майдонининг таъсирида катионлар кайтар алмашинув мембрани орқали катоднинг йўналиши бўйича жойлашган контсентрация хонасига ва анионларни анион алмашинув мембранаси орқали кучирилади. "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 203 Ион-алмашинуви усули чиқиндиларнинг галваник ўсимликлардан, оғир, гидроксиди ва гидроксиди-тупроқ металлар, еркин минерал кислоталар ва гидроксиди тузлари, Атроф-муҳитни тозалаш синтетик ион алмашинуви қатронлар (ион алмашинувcҳилари) ёрдамида амалга оширилади, улар сувли полимер материалларида деярли еримайди ва 0,2-2 мм гранулалар шаклида ишлаб чиқарилади. Албатта хар бир усул ва технологиялар ўзиннинг бир катор афзалликлари ва камчиликларига эга бўлади. Атроф муҳитнинг оқова сувлар билан ифлосланишида энг катта экологик хавфи сув таркибида оғир металлар, турли хил кимёвий бирикмалар, шунингдек патоген ва шартли патоген микроорганизмлар мавжудлиги билан боғлиқ. Окова сувларни тозалашнинг замонавий усуллари орасида, сорбцияли тозалаш катта аҳамиятга эга ва усулнинг самарадорлиги албатта сорбент сифатига боғлиқ. Окова сув таркибидан оғир металларни самарали чиқариб юборилишига имкон берадиган янги авлоднинг сорбентларини яратиш чиқинди сувлардан тортиб, дезинфекциясини таъминлаш, шунингдек, чиқиндиларни тозалаш учун бундай сорбентлардан фойдаланиш усулини ишлаб чиқиш долзарб илмий вазифа бўлиб, уни ҳал етиш катта амалий аҳамиятга эга. Окова сувларни тозалашнинг сорбция усули биологик усулдан кейин ва биргаликда тозалаш имконини беради. Сорбция усули окова сувларни фенол, гербицит, пестицид, ароматик нитробирикмалар оғир металлар ва бошқа моддалардан заррасизлантиришда фойдаланилади. Бу усулнинг афзаллиги юқори самарадорлиги бўлиб, таркибида бир неча модда бўлган оқова сувларни тозалаш ва уларни рекуперация қилиш мумкинлигидадир. Ушбу усулнинг авфзаллиги шундаки сувдаги кам миқдордаги аралашма орқали юқори самардорликка эришиш мумкин, яъни агарда бошқа усуллардан фойдаланиш иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ бўлмаслиги ёки имконсиз бўлиши мумкин. Ушбу усулнинг моҳияти шундан иборатки, сув таркибидаги аралашмалар қаттиқ сорбентнинг юзасида тўпланади. Бу усулдан сув таъминоти тизимларида ҳам мустақил равишда сувни юқори даражада тозалаш учун фойдаланиш мумкин. Сорбцион тозалаш усули биологик тозалаш билан биргаликда дастлабки ва қўшимча тозалаш, шунигдек мустақил усул сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Саноат корхонасининг сув таъминотида тозаланган сувдан қайта фойдаланиш ва оқова сувдан чиқариб олинган қимматли аралашмаларни кейинчалик утилизация қилишда сорбцион усулдан фойдаланиб оқова сувларни тозалаш ниҳоятда самарадор усул ҳисобланади. "Science and Education" Scientific Journal September 2021 / Volume 2 Issue 9 www.openscience.uz 204 Сорбцион тозалаш усулининг камчилиги унинг иқтисодий томондан қимматлиги ҳисобланади. Оқова сувларни сорбция усулида тозалаш самарадорлиги лаборатория шароитида органобентонит сорбентидан фойдаланилган холда текширилди. Органобентонит сорбенти табиий монтмориллонитли лой (бентонит), шу вақтгача фақат хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, 8 босқичда амалга оширилади: мавжуд бентонитни дисперслаш, лойсимон суспензияни фильтрацияси, аммоний тузини эритмаси, декантация ва фильтраци, маҳсулотни ювиш ва қуритиш шкафида қуритиш. Органобентонитнинг камчилиги асосан унинг кўп босқичлилиги, кўп миқдордаги чиқиндилар, ҳамда атроф мухитга иссиқлик тарқатишидир. Органобентонит асосан саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сув таркибидан фенол, гербицит, пестицид, ароматик нитробирикмалар оғир металлар ва бошка моддалардан заррасизлантиришда фойдаланилади. Тадқиқот ишини бажаришда ер усти сув хавзаларидан олинган сув намунасини кимёвий аналитик кўрсаткичларини таққосий таҳлили олиб борилди, ҳамда органобентонит сорбенти фильтратларининг кўрсаткичлари аниқланди. Сорбентдан фойдаланилган тозалаш усулининг самарадорлигини баҳолаш учун фильтрация 1 л сув намунасини 75 г ҳажмдаги ойнали колонкаларда фильтрлаш қатлами орқали фильтрация амалга оширилди. Олинган маълумотларнинг қиёсий таҳлилидан хулоса қилиш мумкинки умумий микроблар сони сорбент фильтридан ўтказилгандан сўнг ҳар бир намуна учун дастлабки кўрсаткичларга нисбатан камайди. Худди шундай қўрғошин, рух, кадмий ионларининг концентрацияси ҳамма сув намуналари учун дастлабки кўрсаткичларга нисбатан камайди. Download 352.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling