Операцион кучайтиргичлар. Ок нинг асосий параметрлари


ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧНИНГ ЧИҚИШЛАРИ


Download 0.72 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1569467
1   2   3   4   5
Bog'liq
kDH3npwQRKLGXVRZqaDJ0ieLMpUahNJRWvpokGPp

ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧНИНГ ЧИҚИШЛАРИ
  • +U, -U. Кучланиш манбаси чиқишлари.

  • (2) (FC) Частота коррекцияси.
    Ушбу чиқишлар (баъзан стабилизация, кечикиш ёки фазани силжитувчи чиқишлари деб аталади) ОК ички тузатилмаси коррекцияси мавжуд бўлмаганда, ОКнинг тебранишини олдини олиш учун ишлатилади.
    (3) Чиқиши. Кучланиш бўйича кучайиши олинади.
    (4) Инверсловчи кириш. Агар ноинверс кириши ерга улангса ва кириш сигнали инверсловчи киришига берилса, у холда чиқишдаги сигнал фазаси бўйича 180° силжиган бўлади.
    (5) Ноинверс кириш. Агар инверс кириш ерга уланган бўлса ва кириш сигнали ноинверс киришига берилса, у ҳолда чиқиш сигнали киришсигнали билан
    фазада бўлади.
    (NC) Нолни баланслаш киришлари.

Операцион кучайтиргич қуйидаги асосий параметрларга эга:
1. Тескари алоқасиз кучайтириш коэффициентини олиш (К).
Тескари алоқа бўлмаганда кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини одатда бир неча мингни ташкил қилади. Бундан ташқари, умумий кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти дейилади.
2. Силжиш кириш кучланиши (Uсил.кир). Кучайтиргич ичида юзага келадиган кичик кирувчи кучланишлар иккала киришга нол кучланиш қўлланилганда унинг чиқишида нолга тенг бўлмаган кучланиш пайдо бўлишига олиб келади. Бу транзисторларнинг эмиттер-база кучланишларининг нотўғри силжиши натижасидир.
Одатда Uсил.кир бир нечта милливолтга тенг бўлади. 3. Силжиш кириш токи (Iсил.кир). Операцион кучайтиргичнинг кириш каскадининг ишлаши учун зарур бўлган кучайтиргичнинг киришларидаги ток; кириш транзисторига берилиши керак бўлган асосий ток.
4. Силжиш кириш токи (Iсил.кир). Операцион кучайтиргичнинг иккита кириш транзисторлари учун керакли токларининг фарқи. Кириш транзисторларининг ток бўйича кучайтириш коэффициенити (β) нотўғри мослаштириш туфайли пайдо бўлади.Одатда Iсил.кир бир нечта наноампердан бир нечта юзлаб наноампер оралиғида бўлади.
5. Кириш қаршилиги (Rкир). Кириш сигналига нисбатан кучайтиргич қаршилиги. Rкир кириш қаршилиги бир неча юзлаб мегаомларга етиши мумкин. Дифференциал кириш қаршилиги, яъни иккита кириш чиқишлари орасидаги қаршилик яъни синфаз кириш қаршилиги, яъни иккала киришлари бирлаштирилган ва ер ўртасидаги қаршилик. Микросхема тавсифлари одатда ушбу параметрларнинг қайси бири назарда тутилганлигини кўрсатмайди ва оддийгина Rкир деб ёзилади.
6. Чиқиш қаршилиги (Rчиқ). Кучайтиргичнинг ички қаршилиги, унинг чиқишидаги кучланиш билан баҳоланиши мумкин. Одатда Rчиқ, бир нечта юз Ом дан ортмайди.
7. Синфаз кириш кучланишини сўндириш коэффициенти. Иккала киришга бир вақтнинг ўзида бериладиган сигналларни сўндириш (сусайтириш) қобилиятини тавсифлайди.
8. Электр таъминотининг беқарорлигининг чиқиш кучланишига таъсир коеффициенти. Таъминот кучланиши (+U ва -U бир вақтда) 1 В га ўзгарганда, чиқиш кучланишининг ўзгаришини кўрсатади. Одатда волтлар учун микроволтларда берилади.
9. Кириш сиғими (Cкир). Киришлар , чиқишлар ва ер орасидаги сиғим.
10. Истеъмол токи. ОК томонидан истеъмол қилинадиган сокиндик токи (юкламасиз).
11. Истеъмол қуввати. ОК да сарфланадиган қувват (юкламасиз).
12. Чиқиш кучланишини максимал ўсиш тезлиги (В). Микросекундлар учун волтларда берилган чиқиш кучланишининг максимал ўзгариш тезлиги.
13. Ўтиш характеристикаси. Операцион кучайтиргичнинг киришига поғонали кучланиш берилганда чиқишидаги сигнал. Кириш кучланишининг стандарт ўзгариш учун бериладиган чиқиш кучланишининг кўтарилиш вақти ва катталиги берилади.
14. Чегаравий рухсат этилган қийматлар. Бунга максимал қувват сарфи, иш ҳароратининг диапозони, максимал таъминот кучланиши, максимал кириш кучланиш фарқи (инверс ва ноинверс киришлар ўртасидаги), максимал синфаз кириш кучланиши ва сақлаш ҳарорати оралиғи каби параметрлар киради. Ушбу максимал қийматлардан ошиб кетиш операцион кучайтиргичга зарар этишига олиб келади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling