Оптик нурлар ва уларнинг бошқа турдаги энергияларга айланиши


§ 1.3. Оптик нурлар энергиясини бошқа турдаги энергияларга айланиши


Download 179.92 Kb.
bet4/4
Sana08.05.2023
Hajmi179.92 Kb.
#1445655
1   2   3   4
Bog'liq
2-ma\'ruza. Optik nurlar va ularning boshqa tur energiyaga aylanishi

§ 1.3. Оптик нурлар энергиясини бошқа турдаги энергияларга айланиши.


Нурларнинг бошқа турдаги энергияга айланиши оптик нурларнинг истеъмолчиларида содир бўлади. Хар қандай жисм қандай агрегат холатида бўлиши ва келиб чиқишидан қатъий назар оптик нурлар энергиясини ютиб бошқа турдаги энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлсалар, булар оптик нурларни истеъмолчилари деб айтилади. Бошқа турдаги энергияга айланишнинг биринчи жараѐнида истеъмолчи унга тушаѐтган фотон энергиясини ютади. Бу жараѐн миқдор жихатдан ютиш коэффициенти « » билан бахоланади. Ютуш коэффициенти деб истеъмолчининг ютган нурлар энергиясини умумий тушаѐтган энергия нисбатига айтилади.
Энергияни сақлаш қонуни бўйича оптик нурларни бошқа турдаги энергияга айланиш жараѐнини умумий кўринишда қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин:
W =  Ф(t)dt=Wc+Wй, (1.4)
бунда W - маълум dt вақтида ютилган оптик нурлар энергияси Дж;
 - истеъмолчининг нурлар ютиш коэффиценти; Ф (t) – истеъмолчига тушаѐтган нурлар оқими, Вт; Wc – самарали энергия, Дж
Wй – йўқотиш энергияси, Дж
Wc ва Wй катталиклар хақида аниқ тассавур хосил қилиш учун айрим аниқлар киритилиши талаб этилади. Оптик нурлар энергияси хар хил бошқа турдаги энергияларга айланиши мумкин: иссиқлик, электр, кимѐвий боѓлаш энергияси ва х.к.з.
Бундай масалаларни ечишда истеъмолчининг оптик нурлар энергиясидан аниқ бошқа турдаги энергияни олиниши кўзда тутилади, бу эса кутилган ижобий натижани олиш имкониятини яратади. Лекин тушган энергияни маълум қисми кераксиз бошқа турдаги энергияларга айланади.
Шундай қилиб, самарали энергия Wэ деб истеъмолчи томонидан ютилган энергияни керакли бўлган энергия айланишига ва бу энергия кутилган ижобий натижани берилишига айтилади. Самарали энергиядан ташқари пайдо бўлган энергиялар йўқотиш энергиясига Wй киради.
Амалиѐтда, оптик нурланишдан фойдаланиладиган қурилмаларга, истеъмолчига аниқ ижобий таъсир қиладиган оптик нурланиш энергияси берилиши талаб қилинади, бундай истеъмолчиларга одам, хайвонлар, ўсимликлар, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, фотоэлементлар, фоторезисторлар кириши мумкин ва х.к.з.
Download 179.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling