36-мавзу: Фан ва маданият ХIV – ХV аср.
Амир Темур илм-фан ва маданият ҳомийси. Мовароуннаҳрда илм-фан ва маданият. Самарқанд, Бухоро. Ғиждувон. Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда меъморий бинолар-мадрасалар. Улуғбек расадхонаси. Илм-фан арбоблари Қозизода Румий, Фиёсиддин Жамшид Коший (вафоти 1429), Мирзо Улуғбек (1394-1449), Алоуддин Али Қушчи (вафоти 1474), Мирим Чалабий, Давлатшоҳ Самарқандий (тах.1435-1495), Хофизу Абру, Абдураззоқ Самарқандий (1313-1482), Мирхонд (1433-1498), Хондамир (1473-1534), Бахоуддин Нақшбандий (1318-1389) ва б. Ислом алломалари - Хўжа Аҳрор Валий (1404-1490), бадиий адабиёг даҳолари. "Самарқанд академияси". Меъморчилик, наққошлик, тасвирий санъат. Китоб санъати, хаттотлик, мусаввирлик, лаввоҳлик (лавҳа чизиш) ва саҳҳофлик (муқовасозлик). Тасвирий санъат. ХV аср тасвирий санъатининг улуғ намоёндалари. ХIV-ХV асрларда мусиқа санъати. Моҳир санъаткорлар – машшоқлар, бастакорлар, ҳофизлар. Темурийлар ренессанси.
37-мавзу. Мовароуннаҳрда Шайбонийлар давлатининг ташкил топиши.
Мавзунинг тарихшунослиги. ХV аср охири - ХVI аср бошларида Мовороуннаҳрдаги сиёсий вазият. Темурийлар давлатининг инқирози. Дашти қипчоқда ўзбек уруғларининг ягона сиёсий иттифоққа бирикиши. Абулхайрхон бошчилигидаги ўбеклар давлатининг ташкил топиши. Шайбонийхон томонидан Мовороуннаҳрнинг забт этилиши. Шайбонийлар давлатининг ташкил этилиши. Ижтимоий-иқтисодий аҳвол. Шайбонийхон, Кўчкунчихон, Абдуллахон ислоҳотлари. Убайдуллахон, Абдуллахонларнинг мамлакатни бирлаштириш учун
олиб борган сиёсати.
38-мавзу. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр.
Шайбонийлар давтининг инқирози. Мамлакатда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазиятнинг кескинлашуви. Аштархонийлар (жонийлар) сулоласининг тахт тепасига келиши. Боқи Муҳаммад, Вали Муҳаммад, Имомқулихон ҳукмронлиги. Субхонқулихон. Бухоро - Хива муносабатларининг кескинлашуви. Убайдуллахон II ва унинг иқтисодий соҳада олиб борган ислоҳотлари. Бухоро хонлигида иқтисодий вазиятнинг издан чиқа бошлаши, сиёсий вазиятнинг кескинлашуви. Фарғона водийсининг хонлик таркибидан чиқиб кетиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |