O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Download 0.73 Mb.
bet18/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

Ўзбек диалектологияси
Ўзбек диалектологияси предмети. Ўзбек диалектологияси тарихи. Ўзбек шеваларини ўрганиш методлари. Транскрипция. Ўзбек шеваларининг таснифлари. Қарлуқ лаҳжаси. Қипчоқ лаҳжаси. Ўғуз лаҳжаси. Ўзбек диалектал зоналари ва азонал ҳудудлар. Шева ва адабий тил муносабати. Шева ва адабий тил онтологиялари орасидаги фарқ. Шеванинг адабий тилга асос бўла олмаслиги. Таянч шева бирликлари ҳақидаги таълимот. Ўзбек шевалари фонетикаси, грамматикаси ва лексикаси. Диалектологик луғатлар. Ўзбек шевалари атласи.
Адабиётшунослик курси
Ўзбек халқ оғзаки ижоди
Ўзбек халқ оғзаки ижоди манбалари. Қадимги турк асотирлари. Халқ оғзаки ижодида жанрлар типологияси. Достон, эртак, қўшиқ, мақол ва бошқа жанрдаги ижод намуналари. Халқ оғзаки ижодининг ёзма адабиёт билан ҳамқадам тараққиёти. Ҳозирги замон оғзаки ижод намуналарининг хусусиятлари.
Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи
Адабиёт тарихининг маданият тарихидаги ўрни. Адабиёт тараққиётининг асосий босқичлари. Исломга қадар ўзбек адабиёти. Илк турк-ислом давлатларидаги адабиёт. Сомонийлар, хоразмшоҳийлар ва ғазнавийлар сулолалари даври адабиёти. Мўғул истилоси даври ўзбек адабиёти. Темурийлар даври ўзбек адабиёти. Алишер Навоий ва унинг адабий даври. XVI-XIX асрлар адабиётининг хусусиятлари. Тасаввуф адабиёти ва унинг манбалари. Адабий муҳит ва мактаблар. Бухоро хонлигида бадиий адабиёт. Шайбонийлар ва аштархонийлар сулолалари даври адабиёти. Хива адабий муҳити ва унинг намояндалари. Х1Х аср Хива адабий мактаби манбалари. Қўқон адабий мактаби. Умархон даври адабиёти. Х!Х асрнинг ўрталарида Қўқон адабий муҳити. Саройдан ташқаридаги халқ адабиёти манбалари. Адабиётларнинг ўзаро таъсири ва алоқаси.
Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти
XIX асрнинг II ярми - XX аср боши ўзбек адабиётидаги кескин ўзгаришлар. Жадидчилик ва жадид адабиёти. Янги адабиётнинг шаклланиш манбалари ва илк қадамлари. Янги мактаблар ва дидактик-таълимий адабиёт. Матбуот ва адабиёт. Ўзбек публицистикасининг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари. Театр ва адабиёт. Янги адабий тур ва жанрлар. Вазн ўзгаришлари. Миллий уйғониш ғояларининг бадиий талқини. Анъанавий образ-тимсолларнинг янги маъно ва мазмун касб этиши. Янги образ ва тимсолларнинг кириб келиши. Янги ўзбек шеърияти, реалистик проза, замонавий адабиётшуносликнинг қарор топиш манбалари.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling