O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Download 0.73 Mb.
bet17/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

Эски ўзбек тили ёзуви. Араб-форс ёзуви асосида яратилган туркий (эски ўзбек тили) ёзма ёдгорликлар. Уларнинг тил хусусиятларини ўрганиш. Араб хати турлари, рақамлар, абжад ҳисоби, таърих санъати, ёзувнинг ислоҳ қилиниши.
Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси.Ўзбек халқи ва тилининг тарихи, унинг ўрганилиш даражаси, туркий тиллар ва уларнинг таснифи, ўзбек халқи ва тилининг шаклланиши, ўзбек тили тарихини даврлаштириш масалалари. Ўзбек тили тарихининг фонетик-фонологик тизими, морфем- морфололгик структураси, ундаги мустақил ва ёрдамчи сўз туркумлари, сўз ясалиш эволюцияси ҳамда сўз бирикмалари, гап бўлаклари, содда ва қўшма гап турлари, уларнинг тарихий тараққиёт этаплари.
Ўзбек адабий тили тарихи. Адабий тилнинг асосий тараққиёт босқичлари. Унинг маданиятимиздаги аҳамияти, адабий тилнинг ёзма ва оғзаки шакллари, адабий тил ва диалектлар, адабий тил услублари. Ҳар бир давр тилининг фонетик, лексик, грамматик фарқланишлари.
Турк-руник ёдгорликлари тили. Қадимги турк-руник ёзуви. Бу ёзувнинг Шарқий Европадаги руник ёзувлардан фарқи ва ўхшаш томонлари. Қадимги турк-руник ёзувининг сўғд ёзуви билан алоқаси. Турк-руник ёзувининг дешифровкаси ва палеографикаси. Қадимги турк тили фонетикаси, грамматикаси ва лексикаси.
Қорахонийлар даври ёзма ёдгорликлар тили. Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Замахшарийнинг илмий мероси. Чиғатой адабий тили. Темурийлар даври адабий ёдгорликлар тили. Навоийнинг туркий тил тараққиётига қўшган ҳиссаси. Навоийнинг тилшунослик мероси. Бобур асарларининг тил хусусиятлари. XVII-XIX асрлар ёзма ёдгорликлари тили. ХХ аср бошларидаги ўзбек ёзма матнларининг тил хусусиятлари.
Тилшунослик назарияси
Тилшуносликнинг бошқа фанлар орасидаги ўрни. Тилшунослик предмети. Тилшунослик фанининг тушунчавий терминологик аппарати. Тилшунослик фанининг вужудга келиши. Тил ижтимоий ҳодиса сифатида. Тил фикр ифодалашнинг воситаси эканлиги. Тилнинг ижтимоий вазифалари. Тил ҳақидаги фаннинг ички қурилиши. Тилларнинг умумий ва хусусий томонлари. Лисоний тадқиқот анъаналари. Тилшунослик мактаблари. Умумий тилшуносликнинг етакчи муаммолари: тилшунолик объекти, тилнинг ички (структуравий) бўлиниши, функцияланиши, тарихий тараққиёти, семиотик табиати, лисоний универсалиялар, лингвистика фанининг методлари, тадқиқот парадигмалари, тил фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Жаҳоннинг машҳур тилшунослари. Ҳозирги тилшуносликнинг долзарб масалалари. Тил ва тафаккур. Тил ва нутқ. Тилга оид таълимотлар эволюцияси. Қиёсий-тарихий тилшуносликнинг юзага келиши. Тилларнинг генетик, типологик ва ареал таснифлари. Графика. Орфография. Орфоэпия. Пунктуация. Фонетика. Фонология. Морфология. Морфемика. Сўз ясалиши. Морфологик категориялар. Синтаксис. Сўз бирикмаси. Гап. Синтактик категориялар. Матн. Лексика. Семантика.
Араб тили
Араб ёзуви, араб тили фонетика, морфология, синтаксис ва лексикологияси. Араб тилига доир сўзлар, арабий конструкция ва ифодаларнинг туркий ёзма ёдгорликларидаги ўрни. Араб луғатчилиги ва ўзбек мумтоз адабиёти.
Форс тили
Алифбоси, фонетикаси, морфологияси, синтаксиси ва лексикологияси. Форс тилига доир сўзларнинг туркий ёзма обидалардаги ўрни. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ўрганишда форс тилига доир ифодаларни билишнинг зарурияти. Форс луғатчилиги амалиёти
.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling