Қорақалпоғистон фосфоритлари ва глауконитлари


Oriental Renaissance: Innovative


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana14.03.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1266553
1   2   3   4   5
Bog'liq
Нажимова Н.Б 186-190

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 12 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
189 
w
www.oriens.uz
December
2022
 
ўғит олиш билан минерал кислоталар ёрдамида фосфатларни ажратиш энг кўп 
тарқалган услуб ҳисобланади. Элементар (оддий) фосфор ажратиб олиш ва 
уни кейинчалик фосфор кислотага ва унинг тузларига қайта ишлаш билан 
кремний икки оксиди иштирокида углерод ёрдамида фосфатларни тиклаш 
қайта ишлашнинг иккинчи услуби ҳисобланади. Учинчи усул – фосфоритларга 
термик ишлов бериш.
Қорақалпоғистон кони фосфоритларини азот кислотали ажратиш асосида 
суюқ азотли-фосфорли ўғитлар олиш жараёни ўрганилган.
Қорақалпоғистон фосфоритларини азот-сульфат кислотали қайта ишлаш 
билан комплекс ўғит (нитроаммофос) олиш масалалари ўрганилган.
Ўтган аср бошида академик Д.Н.Прянишников фосфоритларга юқори 
даражали агрокимёвий самарадорлик бериш учун уларни янчишни таклиф 
қилди. Фосфатли хом ашё қанчалик жадал янчилса, унинг заррралари шунча 
кичик, унинг солиштирма юзаси шунча катта бўлади, фосфатли минералнинг 
тузилишида катта ўзгаришлар содир бўлади ва ундан фосфор таркибли ўғит 
сифатида бевосита фойдаланиш шунчалик мумкин бўлади.
Механокимёвий фаоллаштириш – бу ҳам фосфатли хом ашёни ўта 
майдалаб янчишдир, лекин қандайдир кимёвий реагент иштирокида. 
Фосфоритга қўшимча модда сифатида ўтувчан металлар, кўпроқ, NiO, MnO
2

CuO, Cu
2
O оксидлари, аммоний сульфат, икки ёки уч алмаштирилган 
ортофосфатлар K, Na, Ca, Mn, Cu, Co, Zn, Fe, AI, хлорид ва аммоний нитрат, 
гидролизли лигнин, карбамид (мочевина) нитрати, лигнит, азот таркибли 
эритма, аммоний ва олтингугурт бисульфати эритмаси, суперфосфат тавсия 
этилган. 
ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими ходимлари глауконит қумларининг шоли 
ҳосилдорлигига таъсирини ўрганишган. Қуйидаги минерал ўғитлар: аммоний 
сулфат кўринишидаги азот, фосфат - суперфосфат, калий - калий хлорид 
(назорат) ва глауконит турли дозаларда қўлланилган.
Қорақалпоғистон глауконити, фосфорити ва ўғитли тузлар асосида 
глауконитли мураккаб ўғитлар олиш жараёни тадқиқ этилган. Ишлаб чиқилган 
ўғитлар орасида озуқа компонентлари йиғиндиси бўйича энг концентрланган 
ўғит аммоний сульфати иштирокидаги маҳсулот ҳисобланади. Таъкидлаш 
лозимки, физиологик нордон тузлар фосфат хом ашёсини фаоллаштиради, яъни 
ундаги ўсимлик ўзлаштира олмайдиган фосфор ўзлаштира оладиган шаклга 
ўтади. 



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling