Қорақалпоғистон Республикаси филиали
Иш якунида меҳнат мухофазаси талаблари
Download 296.89 Kb.
|
БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ УЧУН
5. Иш якунида меҳнат мухофазаси талаблари
5.1. Иш якунида иш жойини ва асбоблар, мосламалар, материаллар тартибга келтириш. 5.2. Агар баландликда ишларни бригада билан бажарилган бўлса, унда ишнинг масъул ижрочиси бригада аъзоларини иш сменаси охирида иш жойидан олиб чиқиб кетишга мажбурдир. 5.3. Ишни баландликда тугатгандан сўнг, ускуналар, механизмлар, кичик механизациялаш воситалари, қўл асбоблари баландликдан олиб, белгиланган жойга йиғиштириб қўйинг. 5.4. Иш пайтида ишлатилган нарвон ва зинапояларни белгиланган сақлаш жойига жойлаштиринг. 5.5. Нарвонларни қуруқ хоналарда, уларнинг тасодифий механик шикастланишларини истисно қиладиган шароитларда сақлаш керак. 5.6. иш якунда кран савати ва кўчирма лесаларда иш бажарилган бўлса, ерга туширилиши керак. 5.7. Иш якунида асбоблар, мосламалар, махсус кийим, появзал ва ҳимоя воситаларини белгиланган жойга йиғиштиринг , агар махсус кийимлар ифлосланган бўлса, уларни ювиш ва тозалаш учун топширишингиз керак. 5.8. Иш жараёнида яъни баландликда ишлаш жараёнида кўтариш воситалари, зинапоялар, технологик жиҳозлар, шахсий ҳимоя воситалари, баландликда ишлашнинг хавфсизлик тизимлари, асбоблар ёки жиҳозларни бузилишлари, шунингдек бошқа меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилишлари бўйича аниқланган камчиликлар ва уларни бартарф этиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида бевосита раҳбарни ҳабардор қилинг 5.9. Иш якунида Қўлингиз ва юзингизни совун билан ювинг, оғзингизни яхшилаб чайқаб ташланг. Агар керак бўлса, душ қабул қилишингиз керак.
Мазкур Йўриқноманинг I, II, III, IV, V бўлимларини ўргандим ва Йўриқнома шартларини сўзсиз бажараман деб:
Download 296.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling