Қорақалпоғистон Республикаси филиали


Download 296.89 Kb.
bet1/4
Sana20.06.2023
Hajmi296.89 Kb.
#1635847
  1   2   3   4
Bog'liq
БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ УЧУН


«Ўзбектелеком» Акциядорлик Компанияси

Қорақалпоғистон Республикаси филиали




БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ЙЎРИҚНОМА


№36
Нукус шаҳар -2023 йил
««Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали

К Е Л И Ш И Л Д И



Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

«Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали
касаба уюшма қўмитасининг 202_ йил
________________ “___”-сонли қарори
__________­­­__ П.Узакова
____________ 2023йил

«Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали
техник масалалари бўйича
директор ўринбосари


____________ А.Джуманиязов
____________ 2023йил




БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ УЧУН МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА №36

I. Меҳнатни мухофаза қилишни умумий талаблари


1.1 Ушбу йўриқнома баландликда иш олиб борадиган ишчилар учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий умумий талабларини ўз ичига олади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, иш жараёнида соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган.


1.2. Ишчи ер, том тўсини ёки ишчи тўшама юзасидан 1,5 метр ва ундан баландликда нарвонлар, нарвончалар, супалар, майдончалар, машиналар ва бошқа ёрдамчи ускуналарнинг устида туриб бажариладиган ишларга, шунингдек, ҳаво кемалари конструкциялари элементи ҳамда бино ва иншоотларнинг устида уларнинг баландлиги чэгарасидан 2 метрдан ортиқ бўлмаган масофадаги ишларни бажаришга татбиқ этилади
1.3. Баландликдаги барча ишларни бажаришга белгиланган тартибда ишлаш учун 18 ёшга тўлган, зарур назарий ва амалий тайёргарликка эга, дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтган ҳамда тиббий жиҳатдан соғлом бўлган шахслар қўйилади, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш ва бирламчи йўриқномалардан ўтган ходимларга рухсат берилади. Ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишган, йўл-йўриқлар олишган, билимлари текширувдан ўтказилган ҳамда касбий-техник тайёргарликдан ўтган ходимларга баландликда ишлашга рухсат этилади.
Ишни баландликда бажариш учун хавфсиз касбий-техник тайёргарлик бўйича ўқитиш тугагандан сўнг, ходимлар ишнинг хавфсиз бажарилиши, шунингдек ўзлаштириш учун зарур бўлган назарий билимларни мустаҳкамлаш учун камида икки иш куни (сменада) давом этадиган махсус амалиёт ўташлари шарт.
1.4. Баландликда иш олиб борадиган ходим (кейинги ўринларда - ходим) йилига камида бир марта, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ўқитилиши ва билимлари синовдан ўтказилиши керак. Хавфлилиги юқори бўлган ишларга махсус наряд-рухсатнома асосида олиб боришлари керак.
1.5. Ходимлар, малакаси ва иш стажидан қатъи назар, камида уч ойда бир марта меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича такрорий йўриқномадан ўтишлари шарт; улар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган тақдирда, 30 календар кундан ортиқ танаффус сўнг ходимлар навбатдан ташқари йўриқномадан ўтишлари шарт.
1.6. Ўз вақтида йўриқномалар, ўқитиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни синовдан ўтмаган ходимларга мустақил ишлашга рухсат берилмайди.
1.7. Баландликда ишларни бажаришда қуйидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир қилиши мумкин:
-конструкцияси носоз бўлган нарвон, нарвонча, ҳавоза, супа ҳамда бошқа ёрдамчи ускуна ва мосламалар;
-баландликдан тушиб кетувчи буюмлар (асбоблар, материаллар ва бошқалар);
-юқори даражадаги сирпанишнинг мавжудлиги (ер, пол, трап, ҳавоза, сўри ва бошқа қўшимча ускуналарнинг юзасини музлаши, намланиши ва мойланиши натижасида);
-ҳаракатланувчи махсус автотранспорт воситалари, ўзи юрар механизмлар, буюмлар ва бошқа материаллар;
-очиқ ҳавода ишлаганда шамол тезлигининг ошиши;
-атмосферада электрик разрядларининг ҳосил бўлиши (яшинлар);
-иш зонасининг етарли даражада ёритилмаслиги;
-ортиқча жисмоний зўриқиш ва руҳий чарчаш.
1.8. Баландликда ишловчи ходимлар тегишли стандарт талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситалари яъни ҳимоя каскаси, чангак, ҳимоя камари, махсус пойабзал билан таъминланади.
1.9. Ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
1.10. Ходимлар баландликда тўсиқ ўрнатиш имконияти бўлмаган қисқа муддатли ишларни бажараётганларида сақлаш камарларидан фойдаланишлари шарт. Бундай ишлар бажарилаётган жойда бошқа ишлар билан банд бўлмаган ва ишлаётган ходимга шошилинч ёрдам кўрсатишга тайёр ҳамда ўзида сақлаш камари ва тирноқлари бор (ёғоч мачтада иш бажарилаётган ҳолатда) ишчи туриши лозим.
1.11. Камарлар тасмали (елка ва сон тасмалари) ёки тасмасиз бўлиши мумкин.
1.12. Камарлар узунлиги бўйича ўзгарувчан бўлиши ҳамда тана бел қисмининг 640 мм. дан 1500 мм.гача бўлган қисмини ўраб туришга мўлжалланган бўлиши лозим. Шунингдек, камар тасмасининг кенглиги 50 мм.дан, тасмасиз камарларнинг тана елка қисмидан ўтадиган жойининг эни 50 мм.дан, тана бел қисмидаги эни эса 80 мм. дан кам бўлмаслиги лозим.
1.13. Камар ва унинг амортизатори учун ишлатиладиган материалларнинг статик узилиш оғирлиги 7000 Н дан (700 кг.) кам бўлмаган юкланишга чидамли бўлиши лозим.
1.14. Камар массаси 100 кг. юкнинг камар тасмасининг икки максимал узунлигига тенг бўлган, баландликдан қулашида юзага келадиган ва динамик оғирликка бардош бериши лозим.
1.15. Камарнинг пружинали илгаги қалин қўлқоп кийганда бир қўл билан тез ва мустаҳкам қотириш ва ечишни таъминлаши керак. Бунда пружинали илгакнинг қотириш ва ечиш ишларининг давом этиш вақти 3 сониядан ошмаслиги керак.
1.16. Пружинали илгак кутилмаган очилиш ҳолатларини истисно қилувчи сақлаш қурилмаси билан таъминланган бўлиши лозим. Пружинали илгакни очиш учун зарур бўлган ҳаракат, 30 Н дан (3 кг.) кам ва 80 Н дан (8 кг.) ортиқ бўлмаслиги шарт. Пружинали илгак автомат тарзда ёпилиши керак.
1.17. Ҳар бир камар ўзининг маркировкасига эга бўлиши керак. Ишловчи камардан фойдаланиш жараёнида ҳар 6 ойдан кейин, навбатдаги фойдаланишдан олдин ҳар бир камарни 2250 Н га (225 кг.) тенг бўлган статик юкда синаб кўриши керак ва бу ҳақда навбатдаги синовнинг санасини кўрсатиб, маркировка қўйиладиган жойга белгилаб қўйиши керак.
1.18. Баландликда ишларни бажаришда ишловчилар сирпанишга қарши ишланган махсус пойабзал ҳамда ҳимоя каскаси билан таъминланган бўлишлари керак.
1.19.Баландликда мустақил ишлашга қабул қилинган ишчилар қуйидагиларни билишлари керак:
-баландликда маълум бир иш турини бажаришда хавфсизлик талаблари;
- иш жойини оқилона ташкил этиш усуллари; сабаб бўлиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари иш пайтида ходимларга салбий таъсир;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меъёрлари ва кўрсатмалари;
- бирламчи ёнғин ўчириш ускуналарини ишлатиш қоидалари; ташкилотнинг меҳнат қоидалари.
- ускуналар, асбоблар, механизмлардан фойдаланиш (асбоб-ускуналар, ишга тушириш мосламалари, асбоблар ва мосламалар, блокировкалар, топраклама ва бошқа ҳимоя воситаларининг яроқлилигини текшириш) ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда амалий кўникмаларга эга бўлиши керак;
- ШХВ-дан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши керак
- меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, Меҳнат қоидаларига, улар учун белгиланган меҳнат ва дам олиш режимларига риоя қилишга мажбурдирлар.
- Ёнғин содир бўлишининг олдини олиш учун ходимлар ўзлари ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари ва бошқа ходимларнинг ушбу талабларни бузишига йўл қўймасликлари керак;
-чекишга фақат махсус ажратилган жойларда рухсат берилади.
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари, шу жумладан овқатдан олдин қўлларини совун ва сув билан яхшилаб ювиш керак.
- соғлиғи ёмонлашса ходим ўз ҳолатини бевосита раҳбарига етказиши ва тиббий муассасага мурожаат қилиши керак.
- Агар бахтсиз ҳодиса рўй берса, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва воқеа жойини шу ҳолатда сақлаб қолиши керак, агар бу бошқаларга хавф туғдирмаса.
Ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги йўриқноманинг талабларини бузган ёки бажармаган ходим, ишлаб чиқариш интизомини бузган деб ҳисобланади ва интизомий жавобгарликка тортилади. Оқибатларга қараб - жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин;
II. Иш бошлашдан олдин меҳнат мухофазаси талаблари

2.1. Иш бошлашдан олдин хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоялаш мақсадида иш кийимлари, хавфсизлик пояфзаллари ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини кийишингиз керак. Махсус кийимлар етарлича даражада, тоза ва ҳаракатланишга халақит бермаслиги керак.
2.2. Ишга киришишдан олдин шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш, уларни текшириш ва уларнинг тўлиқ ишга яроқлилигига ишонч ҳосил қилиш керак. Баландликда ишларни бажарувчи ишчилар шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан аввал текширишлари керак.
2.3. Баландликда бажариладиган ишлар ҳар қандай турдаги ишлар учун қуйидаги махсус тўсиқларга эга бўлган ускуна ва мосламалар ёрдамида бажарилиши керак:
док, супа ва ҳавозалар;
кўчма вишка, платформа ва осма кажавалар;
доимий мустаҳкамланган нарвон;
нарвон ва нарвончалар.
Тўсиқ ўрнатиш имкони бўлмаганда баландликдаги ишларда қўлланиладиган сақлаш камарларидан фойдаланилади.
2.4. Баландликда ишларни бажаришда туриш учун мўлжалланган тўшамаларни бочкалар, яшикларнинг устига ва бошқа жойларга ўрнатиб кетавериш мумкин эмас. Шунингдек, ҳавоза, платформа ва супалардан тал ва блокларни мустаҳкамлаш учун таянч конструкцияси сифатида фойдаланиб бўлмайди.
2.5. Мустаҳкамланмаган нарвон билан ишларни бажараётганда нарвон ишчи томонидан турғун ҳолатда ушлаб турилиши лозим. Нарвоннинг юқори қисмини қўшимча боғичсиз горизонталига 750С дан ортиқ бурчак остида ўрнатиш ман этилади.
2.6. Массаси 20 кг.дан ортиқ юкларни юқорига кўтариш (тушириш) ишлари механизация воситалари ёрдамида амалга оширилади. Массаси 20 кг. ва ундан камроқ юкларни юқорига кўтариш (тушириш) ишлари узунлиги кўтариш (тушириш) баландлигининг уч бараваридан кам бўлмаган арқон ёрдамида амалга оширилади. Арқондан фойдаланишда юк унинг ўртасига боғланади.
2.7. Буюмларни нарвонларда қўл билан кўтариш ва тушириш ман этилади. Массаси 10 кг.дан кам бўлган буюмларни нарвон орқали олиб чиқиш ва туширишда елкага тақиладиган халталардан фойдаланишга рухсат берилади.
2.8. Зарурат бўлганда айни бир вақтда деталларни ушлаб туриб ишларни бажаришда устки майдончаси бор, уч томонлама тўсиқли (панжарали) нарвон ва нарвончаларни қўллаш лозим. Нарвон ёки нарвончанинг юқори поғонасида туриб ишлашга йўл қўйилмайди.
2.9. Осма кажаваларга кириш ва чиқиш фақат ерда амалга оширилади. Дераза ўрни, балкон, томлардан шу мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.10. Момақалдироқ, яхмалак, туман ва иш фронти доирасида кўриш қийинлашганда, шунингдек, шамолнинг тезлиги соатига 15 м/сек. ва ундан ортиқ бўлганда, об-ҳаво омилларининг пасайиши туфайли қўшимча чеклашлар мавжуд бўлмаса, баландликдаги ишларни очиқ майдончаларда бажариш ман этилади.
2.11. Осма кажавалардан фойдаланишга уларни фақат ҳисоблангандан 50% ошиқ статик юкланишда ҳамда ҳисоблангандан 10% ошиқ динамик юкланишда синалгандан кейин рухсат берилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади. Агар ишлаб чиқарувчининг техник шартлари ёки йўриқномаси билан бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, синовлар камида олти ойда бир марта ўтказилади.
2.12. Одамларни чиқариш ва тушириш учун қурилмалар тўсиқларга эга бўлиши ва хавфли зоналардан ташқарида жойлашган бўлиши керак. Осма кажавани кўтариш учун ишлатиладиган пўлат симлар ҳисоб билан текширилган бўлиши ва тўққиз баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик даражасига эга бўлиши керак. Осма кажаваларни кўтариш учун хизмат қиладиган юк кўтариш кранлари кранларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланишнинг белгиланган талабларига жавоб бериши лозим.
2.13.Осма кажаваларнинг баландлиги 1,2 м. бўлган тўрт тарафлама тўсиққа эга бўлиши керак. Улар осилиб турадиган консоллар, деворга таглик орқали таяниб туриши керак. Карнизлардан таянч сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.14. Металл мачталар ишловчини кўтариш учун нарвонлар билан таъминланган бўлиши керак. Нарвонлар тасма-тасма ёки думалоқ пўлатдан бўлган, баландлиги 700 — 800 мм.дан ёй кўринишидаги сақлаш тўсиқларига эга бўлиши керак. Ёйлар бир-биридан 800 мм. масофа узоқликда ўрнатилади ва ўзаро учта пўлат тасма ёки сим парчаси билан бирлаштирилади.
2.15. Вертикал нарвонларнинг поғоналари диаметри 18 мм. думалоқ пўлатдан, узунлиги камида 400 мм.дан кам бўлмаган, сирпанишга қарши нов шаклига эга бўлиши керак. Поғоналар ўртасидаги масофа 400 мм.дан ортиқ бўлмаслиги керак.
2.16. Нарвон ва нарвончаларнинг конструкциялари хавфсиз иш шароитларини таъминлаши ва қуйидагиларни кўзда тутиши керак:
-ўз-ўзидан йиғилиш ва сурилиб кетишни олдини олувчи мосламанинг мавжудлиги;
-чўкиш ва ағдарилиб кетишни олдини олувчи мосламанинг мавжудлиги;
-1,5 м. ва ундан баландда ишлаётганда панжара ва сақлаш камарларининг мустаҳкамланганлигини таъминловчи мосламаларнинг мавжудлиги;
-металл поғоналарнинг тарам-тарам юзага эга бўлиши.
2.17. Металл нарвон ва нарвончалар улар ҳақида аниқ маълумотлар баён қилинган ҳужжатларга эга бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Пайвандланган чоклар узунлиги бўйича текис ҳамда чокнинг мустаҳкамлигини пасайтирувчи, дарз кетиш, куйиш каби нуқсонларга эга бўлмаслиги зарур. Нарвон ва нарвончаларнинг юзасида оддий кўз билан кўринадиган пачоқланган, қирилган, шунингдек, ўткир қирра ва ғадир-будур жойлар бўлмаслиги керак. Пўлат қисмлари сифатли зангламайдиган қопламага эга бўлиши керак. Поғоналар бўшашиб ва айланиб кетмаслиги лозим.
2.18. Кўчма тахтадан ясалган нарвон ва нарвончалар кўзсиз 1-2 навли нинабарг жинсли чидамли қуруқ ёғочдан тайёрланган бўлиши керак.
2.19. Нарвоннинг тахта деталларига кейинчалик уларни рангсиз лак билан қопланиш учун иссиқ шароитда асл алифмойга сингдирилган бўлиши керак. Нарвонларни бўёқлар билан бўяш ман этилади.
2.20. Тахтали нарвонларнинг узунлиги 5 м.дан ошмаслиги, бунда нарвоннинг умумий узунлиги унинг юқори учидан 1 м.дан кам бўлмаган масофадаги поғонасидан туриб ишлашга имкон бериши керак. Нарвоннинг баландлик жойлашган қисмининг кенглиги 300 мм.дан, пастда жойлашган қисмининг кенглиги 400 мм.дан кам бўлмаслиги керак.
2.21. Нарвоннинг ён томон ёғочлари юқори ва пастки поғоналар остидан диаметри 3 мм.дан кам бўлмаган тортилувчи болтлар билан маҳкамланади. Нарвонларнинг узунлиги 2 м.дан ортиқ бўлганда қўшимча тортиб турувчи болтлар шундай ўрнатилиши зарурки, улар орасидаги масофа 2 м.дан ошмаслиги лозим.
2.22. Нарвон ва нарвончаларнинг поғоналари ён томон ёғочларига ёриб киргизилади. Поғоналари мих билан қоқилган нарвонларни қўллаш мумкин эмас. Нарвонларнинг поғоналари орасидаги масофа 250 мм.дан ортиқ ва 150 мм.дан кам бўлмаслиги лозим.
2.23. Ғадир-будур бетон полларда ишлаганда пастки учлари резинали нарвонлар қўлланади. Тахтали ва тупроқли полларда ишлаганда пастки учларида ўткир пўлат учи бор нарвонларни қўллаш керак.
2.24. Икки ёққа очиладиган нарвонларда, нарвоннинг ўз-ўзидан очилиб кетишига имкон бермайдиган, мустаҳкам бирлашмалар кўзда тутилган бўлиши керак.
2.25. Фойдаланишда бўлган ҳар бир тахтали ёки металлдан ясалган нарвонлар, нарвончалар ва арқонларнинг биркаларида уларнинг инвентарь рақами, кейинги синов муддати, қайси бўлинмага (цех, хизмат, участка ва ҳоказо) тегишли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак.
2.26. Барча кўчма нарвон ва нарвончалар тайёрлангандан кейин ва таъмирдан чиққандан сўнг 1200 Н (120 кг.) статик юкланишда синаб кўрилиши керак. Синаб кўрилаётганда фойдаланиш ҳолатида бўлган нарвоннинг ўртасидаги поғоналаридан бирига статик юк қўйилади. Фойдаланиш жараёнида тахтали нарвон ҳар ярим йилда, металл нарвон эса йилда бир марта синовдан ўтказилиши лозим.
Нарвончалар синовдан олдин текис горизонтал майдончага ўрнатилади. Нарвончанинг ўрта қисмидаги кучайтирилмаган поғонасига юк илинади. Агар поғоналар нарвончанинг иккала ёндош томонларида ҳам бўлса, унда биринчи томон синалгандан сўнг айнан шу тарзда иккинчиси синалади. Агар унинг иккинчи томони ишчи ҳисобланмаса ва фақат таянч учун хизмат қилса, унда ўша томон ён қисмларининг ҳар бирининг ўртасига бевосита 1000 Н (100 кг.) юк осиб қўйиб синалади.
2.27. Носоз ҳолатда бўлган, шунингдек, навбатдаги синов муддати ўтиб кетган ҳавоза, супа, майдончалар, нарвон, нарвончалар ва бошқа ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш ман этилади.
2.28. Нарвон ва нарвончаларнинг ҳолати учун назоратни бўлинма (цех, участка) бўйича буйруқ билан тайинланган муҳандис-техник ходимлар орасидан тайинланган шахслар амалга оширади.
2.29. Барча нарвон ва нарвончалар қўлланишдан олдин иш бошқарувчи томонидан кўриб чиқилади
2.30. Тахтали нарвонни кўриб чиқиш жараёнида уларнинг техник талабларга мувофиқлилиги, тахтанинг ҳолатига, шунингдек, шимдирилган қопламанинг сифатига эътибор қаратилиши лозим.
Нарвон поғоналари ва ён томон ёғочларида узунлиги 100 мм.дан, чуқурлиги 5 мм.дан ортиқ бўлмаган ёриқлар бўлишига рухсат берилади, бунда ёриқлар нарвоннинг ён томонларини ва поғоналарини кучсизлантирмаслиги керак. Ёриқли жойларни шпатлёвка, елимлаш ёки бошқа усуллар билан қандайдир ёпиб текислаш тақиқланади. Ён томон ёғочларининг тугайдиган қисмидаги учликлар мустаҳкам бириктирилган бўлиши ва люфт ҳосил қилмасликлари керак. Металл бўлмаган учликларни артишда улар ерга уланган бўлиши керак, ўтмаслашиб қолган металл учлар чархланиши керак.
2.31. Металл нарвон ва нарвончаларни текширишда унинг қисмларида деформация йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак, металлда ёриқлар, ғадир-будур, ўткир қирралар, поғоналарни ён томон қисмларига маҳкамлашда камчиликлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
2.32. Сақлаш камарларини текширганда навбатдаги синов муддати тўғрисидаги белги бўлган бирка борлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Синовдан ўтганлиги тўғрисида белги бўлмаганда, муҳофаза камарларидан фойдаланиш ман этилади.
махсус кийим - зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирига қараб;
ҳимоя каскаси - бошни нарсаларнинг қулаши ёки объектлар ва иншоотларга таъсир қилиш натижасида келиб чиқадиган жароҳатлардан ҳимоя қилиш, 320 В гача ўзгарувчан электр токи билан бошнинг юқори қисмини шикастланишдан ҳимоя қилиш;
ҳимоя қўлқоп ёки қўлқоп - қўлларни ҳимоя қилиш учун;
тегишли турдаги махсус поябзал - оёқларга шикаст етказиш хавфи билан ишлаганда;
Ишни баландликда бажарадиган ишчилар маҳкамланган камари билан ҳимоя каскасини кийишлари керак. Ҳимоя каскасини ишчининг бошидан тушишини олдини олиш керак. Баландликда бажариладиган ишнинг ўзига хос турига қараб, баландликда иш хавфсизлигини таъминлаш учун иш бошлашдан олдин тайёрланиши керак. Ишни баландликда бошлашдан олдин, иш жойини текширишинг ва уни тартибга солишингиз керак;
Амалдаги барча нарвонларда инвентаризация рақами, навбатдаги синов санаси ва уларнинг бўлимга тегишли бўлиши керак. Зинапояларни синовдан ўтказиш: а) ёғоч - 6 ой ичида 1 марта; б) металл - ҳар 12 ойда бир марта; баландликда ишни хавфсиз ташкил этиш учун масъул бўлган филиал томонидан тайинланган шахс тасдиқлаши ва техник директори ёки тўғридан-тўғри филиал раҳбари томонидан тасдиқланиши керак;
 иш бошлашдан олдин, ходим ишда ишлатиладиган асбобларни, мосламаларни, ёрдамчи ускуналарни текшириши ва уларнинг тўлиқ ишлашга яроқлилигига ишонч ҳосил қилиши керак;
иш бошлашдан олдин, келгуси иш жойининг ёритилиши етарли эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак;
- Момақалдироқ, яхмалак, туман ва иш фронти доирасида кўриш қийинлашганда, шунингдек шамолнинг тезлиги соатига 15 м. ва ундан ортиқ бўлганда, об-ҳаво омилларининг пасайиши туфайли қўшимча чеклашлар мавжуд бўлмаса, баландликдаги ишларни очиқ майдончаларда бажариш ман этилади.
Шамолнинг тезлиги соатига 10 м. ва ундан ортиқ бўлганда тик тушган панелларни кўчириш ва ўрнатиш бўйича ишлар тўхтатилади.

3. Иш вақтида меҳнат мухофазаси талаблари




3.1. Бетоб ҳолатда ёки алкогол, гиёҳванд моддалар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида ходим баландликда иш бошламаслиги керак, чунки бу бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин.
3.2. Иш пайтида ходим ўзини хотиржам ва босиқ тутиши, асабий ва ҳиссий стрессларни келтириб чиқарадиган ва меҳнат хавфсизлигига таъсир қиладиган низоли вазиятлардан қочиши керак.
3.3. Баландликда ишлаш пайтида сиз ўз вазифангизни бажаришдан чалғитмаслик учун эҳтиёт бўлишингиз керак.
3.4. Баландликдаги барча ишлар технологик ҳужжатлар ва ходимни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлайдиган талабларга мувофиқ фойдаланиладиган ускуналар, машиналар ва механизмларни техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
3.5. Баландликда ишлаш ҳар бир иш тури учун махсус мўлжалланган ёрдамчи қурилмалар ва ҳимоя тўсиқлар билан (нарвон, нарвон, искала, миноралар, платформалар ва бошқалар) бажарилиши керак. Тасодифий қўллаб-қувватловчи сиртлардан (қутилар, бочкалар, дераза токчалари ва бошқалар) баландликда иш олиб боришга йўл қўйилмайди.
3.6. Баландликдан, шу жумладан нарвонлардан қулаб тушишини ишда шикастланишнинг энг кўп учрайдиган сабаби эканлигини ҳисобга олиб, ишчилар ўз иш жойларини хавфсиз ташкил этишга алоҳида эътибор беришлари керак.
3.7. Иш жойини ташкил қилиш ходим учун барқарор позицияни ва ҳаракат эркинлигини таъминлаши керак.
3.8. Ишни баландликда бажаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, механизмлар, қўлда механизациялашган ва бошқа асбоб-ускуналар, инвентарлар, дастгоҳлар ва материаллар уларнинг қулашини олдини оладиган хавфсизлик чоралари билан таъминланиши керак (сумкалар ва сумкаларга жойлаштириш, маҳкамлаш, масофадан етарлича масофада жойлаштириш чегара баландлиги фарқи ёки ишчининг хавфсизлик камарига маҳкамлаш).
3.9. Оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлган юкни кўтариш учун блоклар, тиргаклар ва кичик механизациялашнинг бошқа воситалари қўлланилади.
3.10. Иш жараёнида ушбу тизимларнинг бириктирилган жойларига рухсатсиз шахсларнинг киришини истисно қилиш керак.
3.11. Арқоннинг шикастланиши ёки қисилиши мумкин бўлган жойларда арқон қўриқчисидан фойдаланиш керак.
3.12. Истисно ҳолатларда (шошилинч эвакуация, ҳаётга таҳдид солганда) баландликдан тушиш хавфини баҳолаб олган ҳолда, арқонга кириш тизимида ва қулашни тўхтатиш тизимида бир вақтнинг ўзида фойдаланиш учун фақат битта арқондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
3.13. Шамолнинг тезлиги 12 м / с ва ундан кўпроқ бўлганида, қоронғулик ёки туман туфайли кўриш ёмонлашади, момақалдироқ яқинлашиши ёки муз пайдо бўлиши, баландликда ишлаш тўхтатилиши керак.



Download 296.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling