Қорақалпоғистон Республикаси филиали


Авария ҳолатларида меҳнат мухофазаси талаблари


Download 296.89 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi296.89 Kb.
#1635847
1   2   3   4
Bog'liq
БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ УЧУН

4. Авария ҳолатларида меҳнат мухофазаси талаблари

4.1. Соғлиғига ёки шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши аниқланганда, ходим иш бошқарувчисига мурожаат қилиши ва бу ҳақда унга хабар бериши шарт; хавф бартараф этилмагунга қадар, ишни тўхтатинг ва хавфли ҳудудни тарк етинг.


4.2. Агар иш жараёнида яъни баландликда ишлаш жараёнида кўтариш воситалари, зинапоялар, технологик жиҳозлар, шахсий ҳимоя воситалари, баландликда ишлашнинг хавфсизлик тизимлари, ишлатилган инветарлар, асбоблар ёки жиҳозларни бузилишлари, шунингдек бошқа меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилишлари бўйича камчиликлар аниқландан зудлик билан ишни тўхтанинг. Бевосита раҳбарни ҳабардор қилинг. Баландликка кўтарувчи носоз воситалари, нарвонлари, технологик жиҳозлар, шахсий ҳимоя воситалари, баландликда ишлаш учун хавфсизлик тизимлари, инвентарлар, асбоблар ёки жиҳозлар билан ишлаб, ишни давом эитириш тақиқланади.
4.3. Агар баландликда ишлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича наряд- рухсатномаси асосида баландликда ишлаш тартиби (ёки технологик харитаси) билан таъминланган чоралар бузилиши аниқланса ёки ишчиларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бошқа ҳолатлар аниқланса, жамоа аъзолари ишнинг масъул ижрочиси томонидан иш жойидан чиқарилиши керак. Фақатгина аниқланган қоида бузарликлар бартараф этилгандан сўнг, бригада аъзолари яна ишни давом эттиришлари мумкин.
4.4. Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда яъни заҳарланиш, тўсатдан касал бўлиш ҳолатлари аниқланганда, зудлик билан жабрланганга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, 103 телефон рақами орқали тез ёрдам чақириш ёки жабрланувчини тиббий муассасага етказиш зарур, сўнгра содир бўлган бахтсиз тўғрисида раҳбариятга хабар бериш керак.
4.5. Жабрланувчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдам воқеа содир бўлган жойда, жароҳатни келтириб чиқарган сабабни бартараф этгандан сўнг, дори қўтисида мавжуд дори вомитталаридан фойдаланган ҳолда ёрдам кўрсатиз керак.
4.6. Агар жароҳатланиш электр токининг таъсири туфайли юзага келган бўлса, унда биринчи ёрдам чоралари жабрланувчи электр токининг таъсиридан озод қилгандан сўнг, жабирланувчи ҳолатига боғлиқ :
- агар жабрланувчи ҳушида бўлса-ю, лекин бунгача у ҳушисиз бўлган бўлса, жабирланувчи қулай ҳолатда ётқизилиши ва шифокор келгунига қадар тўлиқ ором олишни таъминлаши, нафас олиш ва пулсьни доимий равишда кузатиши керак; жабрланувчининг ҳаракатланишига йўл қўймаслик керак;
агар жабрланувчи ҳушидан кетган бўлса, аммо пульси ва нафас олиши барқарор бўлса, жабирланувчини бемалол ётқизиш, кийим тугмачасини очиш, тоза ҳаво оқимини яратиш, аммиакни ҳидлатиш, сув пуркаш ва тўлиқ дам олишни таъминлаш керак;
- агар жабрланувчи яхши нафас ололмаса, унга сунъий нафас бериш ва юрак массажи қилиш керак; агар жабрланувчида ҳаётийлик аломатлари (нафас олиш ва пульс) бўлмаса, уни ўлик деб ҳисоблаш мумкин эмас, шифокор келгунга қадар сунъий нафас бериш керак. кейинги сунъий нафас беришнинг мақсадсизлиги масаласини шифокор ҳал қилади.
4.7. Агар сиз ёнғинни ёки ёниш аломатларини аниқласангиз (тутун, ёниш ҳиди, ҳарорат кўтарилиши ва бошқалар), дарҳол 101 телефон рақами орқали ўт ўчирувчиларга хабар беришингиз керак.
4.8. Ёнғин хизмати келгунига қадар одамларни, мол-мулкни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчиришни бошлаш чораларини кўриш керак.
4.9. Ёнғин ўчириш бўлимларини кўтиб олиб, ёнғин чиққан бўлиммага энг қисқа йўлни кўрсатишга ёрдам бериши керак.



Download 296.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling