Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига


Умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари (методбирлашма) раҳбарлари базавий тариф ставкаларига


Download 127.04 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi127.04 Kb.
#1597999
1   2   3   4
Bog'liq
Методбирлашма рахбарига устма мезони хати 11 06 2021

Умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари (методбирлашма) раҳбарлари базавий тариф ставкаларига
10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мезонларига
тушунтириш хати

1. Умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари (кейинги ўринларда - методбирлашма) базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ 4 та мезон асосида белгиланади.


2. “Таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишдаги фаоллиги” мезони учун 20 балл белгиланган.
Ушбу мезонга мувофиқ:
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма аъзолари учун битта чорак давомида 3 та методик тадбир (ўқув-семинар, маҳорат дарслари, фанга доир қўшимча маълумотлар, янгиликлар муҳокамаси юзасидан давра суҳбати ва ҳоказо) ташкил этилмаган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига балл берилмайди;
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма аъзолари учун камида
3 ва ундан ортиқ методик тадбир (ўқув-семинар, маҳорат дарслари, фанга доир қўшимча маълумотлар, янгиликлар муҳокамаси юзасидан давра суҳбати ва ҳоказо) ташкил этилган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига
20 балл берилади.
Шунингдек, методбирлашма раҳбари томонидан ушбу мезон кўрсаткичлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида “методик тадбир ҳақида
1 варақдан ошмаган ҳолда қисқа маълумот ва тадбирдан 2 дона фотолавҳа” тақдим этилади. Ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбаридан бошқа ҳужжат талаб этилмайди.
3. “Таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этишдаги фаоллиги” мезони учун 20 балл белгиланган.
Ушбу мезонга мувофиқ:
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма аъзоларига таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш учун тегишли чорак давомида 1 та педагогик технология ёки ўқувчиларнинг фанни ўзлаштиришдаги бўшлиқларини тўлдириш усуллари тавсия этилмаган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига балл берилмайди;
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма аъзоларига таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш учун чоракда 1 та педагогик технология ёки ўқувчиларнинг фанни ўзлаштиришдаги бўшлиқларини тўлдириш усуллари тавсия этилган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига 20 балл берилади.
Шунингдек, методбирлашма раҳбари томонидан ушбу мезон кўрсаткичлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида “Тавсия этилган педагогик технология ёки ўқувчиларнинг фанни ўзлаштиришдаги бўшлиқларини тўлдириш усуллари ҳақида 2 варақдан ошмаган ҳолда қисқа маълумот” тақдим этилади. Ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбаридан бошқа ҳужжат талаб этилмайди.
4. “Фанлараро интеграцияни кучайтириш ва STEAM ёндашувини самарали татбиқ этишдаги фаоллиги” мезони учун жами 20 балл белгиланган.

Ушбу мезонга мувофиқ:


методбирлашма раҳбари томонидан умумтаълим муассасасида бошқа фан методбирлашмалари билан фанлараро интеграцияни кучайтириш ва STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш масаласи чоракда бир марта муҳокама қилинмаган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига балл берилмайди;
методбирлашма раҳбари томонидан умумтаълим муассасасида бошқа фан методбирлашмалари билан фанлараро интеграцияни кучайтириш ва STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш масаласи чоракда бир марта муҳокама қилинган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига 20 балл берилади.
Шунингдек, методбирлашма раҳбари томонидан ушбу мезон кўрсаткичлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида “Методик тадбир ҳақида
1 варақдан ошмаган ҳолда қисқа маълумот” тақдим этилади. Ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбаридан бошқа ҳужжат талаб этилмайди.
5. “Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилашдаги фаоллиги” мезони иккита кўрсатгичдан иборат бўлиб, ушбу кўрсаткичлар учун жами 40 балл белгиланган.
Ушбу мезоннинг биринчи кўрсаткичига мувофиқ:
методбирлашма раҳбари томонидан умумтаълим муассасасида белгиланган фан ойлигини ташкил этилмаган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига балл берилмайди;
методбирлашма раҳбари томонидан умумтаълим муассасасида белгиланган фан ойлигини ташкил этилган бўлса, ушбу кўрсаткич учун методбирлашма раҳбарига 20 балл берилади.
Шунингдек, методбирлашма раҳбари томонидан ушбу кўрсаткич бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида “Фан ойлиги ҳақида 2 варақдан ошмаган ҳолда қисқа маълумот” тақдим этилади. Ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбаридан бошқа ҳужжат талаб этилмайди.
Ушбу мезоннинг иккинчи кўрсаткичига мувофиқ:
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма йиғилиши чорак давомида ўтказилмаган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича методбирлашма раҳбарига балл берилмайди;
методбирлашма раҳбари томонидан методбирлашма йиғилиши чоракда бир марта ўтказилган бўлса, ушбу кўрсаткич учун методбирлашма раҳбарига
20 балл берилади.
Шунингдек, методбирлашма раҳбари томонидан ушбу кўрсаткич учун ҳужжат талаб этилмайди.
6. Методбирлашма раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгилаш тавсия этилади:
0 — 60 балл тўпласа — 0 фоиз;
61 — 100 балл тўпласа — 10 фоиз.

Сурхондарё вилояти Ангор тумани (шаҳри)


36-сонли умумтаълим муассасасининг табиий фанлар методбирлашма раҳбари Хамидова Сайёрра Жўраевнанинг
2022-2023-ўқув йилидаги фаолияти учун тавсия этиладиган балла ри


Download 127.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling