5. Олий таълим муассасалари имкониятидан келиб чиқиб, ўқув муассасаси ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётган лаборатория ишларининг улуши, бу борада ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Умумий физика кафедраси билан Лазер нури тўлқин узунлигини ва эритроцитлар диаметрини аниқлаш бўйича 1 лаборатория иши ва УзР ФА ККБ Табиат танув институтининг Физика лабораторияси билан ҳамкорликда Суюқликларнинг қовишқоқлигини аниқлаш вискозиметрия усули бўйича 2 лаборатория иши, жами 3 та ўқув-лаборатория ишларини шартномага асосида ташклиллаштириш назарда тутилган.
6. Виртуал ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилаётган лаборатория машғулотларининг улуши.
Биофизика кафедрасида мавжуд компьютерларнинг барчаси интернет тармоғига уланган ва улар бевосита ўқув жараёнида қўлланилиб келинмоқда. Уларда ўқув-лаборатория ишларнинг виртуаль шакллари тайёрланган. Фанлар кесимида лаборатория машғулотларини ўтказиш учун услубий ишланмалар ва тарқатма материаллар ишлаб чиқилган.
7.Ўқув-лаборатория ускуналарининг кафедралар, факультетлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўртасида фойдаланиш даражаси.
Ўқув-лаборатория ускуналарини барча тиббиёт таълим йўналишидаги факультетларнинг Даволаш иши, Педиатрия иши, Стоматология иши, Тиббий-профилактика иши ва Тиббий-биология иши мутахассислиги йўналишлари талабалари фойдаланади. Фойдаланиш даражаси 100%.
8.Ўқув лаборатория жиҳозларини илмий тадқиқот ишларини бажаришда қўлланилиш ҳолати. Илмий ишланмалаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни бажаришда мазкур ускуналардан фойдаланилиши даражаси.
Йук.
9. Мавжуд лаборатория тўпламларидан фойдаланишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар режаси).
Биофизика кафедрасига тегишли лаборатория ускуналарининг баъзилари эскирганлиги баъзилариниг захира қисмлари бўлмаганлиги сабабли уларни ишлатиш имкони йўқ.
Таклифлар:
Биофизика ўқув-лабораториясини янгилаш ва тўлиқтириш мақсадида 53 атамадаги умумий нархи 1105,1 млн. сўм турадиган асбоб-ускуналарга буюртма берилган ҳамда хорижий донор ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилиш бўйича 2017 йилда ПП-2909 Давлат дастурига киритилган лекин, шу вақтга қадар ижроси назоратда турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |