Оралиқ назорат 1 назорат саволларига жавоб топинг ва юборинг


Download 189 Kb.
Sana25.07.2023
Hajmi189 Kb.
#1662411
Bog'liq
Oraliq nazorat №1


ОРАЛИҚ НАЗОРАТ 1
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ ТОПИНГ ВА ЮБОРИНГ
1.Дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш турлари?
2. Бизнес режа ҳақида тушунча беринг.
3. Дорихона фаолиятиниг асосий йўналишларини санаб беринг.
4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги” нинг тузилишини кластер усулида ёритиб бериш.


Жавоблар:
1. Дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш шакллари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • текшириш, шу жумладан тафтиш, назорат тартибида текшириш;

  • статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;

  • идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик.

- тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.

2. Бизнес режа ҳақида тушунча беринг.


Дорихонанинг бошқарув ходимлари бизнес-режадан келиб чиқиб, бозор мониторингини ўтказишлари, илмий таҳминлашни йўлга қўйишлари, ўз маҳсулотларини бундан буѐн сотиш бозорларини янада кенгайтириш борасида тегишли чора тадбирлар кўришлари керак.
Бизнес-режа ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тузилади.
Бўлғуси инвесторлар ва қарз берувчиларнинг ишонч даражаси, бинобарин, молиявий ва стратегик қўллаб-қувватланиш имконияти бизнес- режани тайѐрлаш даражасига боғлиқ бўлади.
Бизнес-режа дорихонанинг бошқарув ходимлари учун ғоят муҳим роль ўйнайди, чунки у фаолиятнинг келажакдаги стратегик йўналишларини, уларни рўѐбга чиқариш муддатларини белгилаш имкониятини таъминлайди. Айни пайтда бизнес-режа дорихона кундалик ва молияиқтисодиѐт фаолиятининг асосини ташкил этади ва бу фаолиятнинг натижаларини кун сайин назорат қилиб бориш учун зарур, яъни бизнес-режа бошқарув ходимлари учун корхона фаолиятини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси ва дорихонада режа ҳамда ижро интизоми учун зарур ҳисобланади.
Бизнес-режани тузиб чиқиш жараѐни дорихонанинг бошқарув ходимлари ва раҳбарларини мазкур дорихонанинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи аниқ тавсифлар ва омилларни таҳлил қилишга мажбур этади.
Шундай қилиб, бизнес-режа дорихона раҳбарларига такомиллашиб бориш ва самарали бошқарув стратегиясини барпо этиш имконини беради.
Сифатли тузиб чиқилган бизнес-режа корхона маркетингининг юксак самара берувчи воситасидир. Бизнес-режанинг муайян вақт ваколатлиги мобайнида бажарилувчанлиги корхона бошқарувининг бевосита акс эттиради, бу эса инвесторлар учун биринчи даражали ахамиятга эгадир.
Бизнес-режа тузиш усуллари. Бизнес-режани тузиш, бу шунингдек корхона молияиқтисодий холати, илгари қабул қилинган стратегия ва тактикасини баҳолаш ва таҳлил этилиш жараѐни ҳамдир.

3. Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан, фармацевтика фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:


– дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
– дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
– дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
– дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
– дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
– дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
– доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.
4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги” нинг тузилишини кластер усулида ёритиб бериш.



Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling