Органик кимё фани


Download 78.93 Kb.
bet4/6
Sana08.06.2023
Hajmi78.93 Kb.
#1462644
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mt. kom. 9 Tojiboyeva Zuxra

Ҳозирги замон таърифи: «органик бирикмаларнинг физик ва кимёвий хоссалари унинг таркибига ҳамда кимёвий, электрон ва фазовий тузилишига боғлиқ». Бу таъриф бирикмаларнинг ҳамма хоссаларини ҳисобга олади.
А.М.Бутлеровнинг тузилиш назарияси гомология, изомерия, органик бирикмаларнинг синфланишини, фазовий тузилишини, реакция қобилиятини, кимёвий тузилишини тушунтириш учун илмий асос бўлади.

Органик бирикмаларнинг синфланиши
Органик бирикмалар хилма-хил бўлиб, углерод занжирининг тузилишига қараб қуйидаги синфларга бўлинади:

  1. Очиқ занжирли (алифатик)қатор бирикмалари

  2. Ёпиқ занжирли (циклик, ҳалқасимон) бирикмалар

Очиқ занжирли бирикмалар: алканлар; алкенлар; диенлар; алифатик қатор, кислоталар ва уларнинг галоидли-, амино-, нитро-, сульфо- ҳосилалари, магнийорганик бирикмалар ва спиртлар.
Ёпиқ занжирли (циклик) бирикмалар: а) карбоциклик; б) гетероциклик бирикмалар.
Карбоциклик бирикмаларга алициклик ва ароматик бирикмалар киради. Умумий ҳолда тўрт қатор органик бирикмалар мавжуд: очиқ занжирли (алифатик), алициклик, ароматик ва гетероциклик бирикмалар.
Ҳар бир қатордаги бирикмалар С ва Н2 дан иборат бўлиб, бу бирикмалардаги Н2 бошқа функционал гуруҳларга алмашинса турли синф бирикмалари ҳосил бўлади:

- Углеводородлар (RH);
- Галоид бирикмалар (RHal);
-Cпирт ва феноллар (ROH, ArOH);
- Альдегид ва кетонлар (RCHO, R-CO-R);
- Карбон кислоталар (RCOOH, ArCOOH);
- Аминобирикмалар (RNH2, ArNH2);
- Нитробирикмалар (RNO2, ArNO2);

-Cульфокислоталар (RSO3H, ArSO3H);
- Металлоорганик бирикмалар (RMeX);
-Аралаш ва кўп функционал гуруҳли бирикмалар;
- Полипептидлар ва оқсиллар;
- Сунъий ва синтетик юқори молекуляр бирикмалар.

Органик бирикмаларда алмашиниш, бирикиш, ажралиш ва қайта гуруҳланиш реакциялари заминида кетадиган реакцияларнинг турлари:

галогенлаш; гидрогенлаш; дегидрогенлаш; гидратлаш; дегидратлаш; нитролаш; сульфолаш; сульфохлорлаш; сульфооксидлаш; алкиллаш; ациллаш; конденсацияланиш; полимерланиш; ҳалқаланиш; деалкиллаш; этерификация; переэтерификация; диазотирлаш; оксидланиш; қайтарилиш реакциялари мавжуд.

Органик бирикмалар олишда кетадиган барча реакциялар икки хил механизмда кетади:

  1. Радикал механизмда кетадиган реакциялар асосан нур, катализаторлар, пероксидлар иштирокида кетади:


Download 78.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling