Органик кимё фани


Бирикмаларида углерод ўзига хос хусусиятларга эга


Download 78.93 Kb.
bet2/6
Sana08.06.2023
Hajmi78.93 Kb.
#1462644
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mt. kom. 9 Tojiboyeva Zuxra

Бирикмаларида углерод ўзига хос хусусиятларга эга:


  1. Даврий системада металл ва металлмаслар ўртасида жойлашган, 4 валентли, электронейтрал хоссани намоён этади ва ковалент боғ ҳосил қилади.

  2. Углерод бошқа элементлар билан бирика олади. Углерод атомлари ўзаро боғланиб (узун) тўғри чизиқли, тармоқланган ёки халқа кўринишдаги занжирни ҳосил қилади. Углерод атомлари орасидаги боғлар-оддий, қўш ва уч боғ бўлади. Углерод-углерод боғи мустаҳкам бўлиб, кимёвий реакцияларда камдан-кам ҳолларда ўзгаради. Реакцияларда углерод скелети молекуладан молекулага ўзгармасдан ўтади. Бундай атомлар гуруҳи радикаллар деб аталади. М-н: СН3- метил, СН3СН2- этил, С4Н9-бутил радикаллари.

  3. Органик реакциялар радикаллар билан боғланган ва реакцияга киришиш қобилияти юқори бўлган фаол функционал гуруҳлар ҳисобига кетади. Ҳозир юзга яқин функционал гуруҳлар мавжуд. М-н: С=О, -СНО, -СООН, -ОН, -NH2, -Hal ва бошқалар.

Органик кимёни алоҳида фан қилиб ўқитишнинг асосий сабаблари:

  1. Маълум бўлган органик бирикмаларнинг турли-туманлиги ва кўплиги (7-8 млн.);

  2. Органик бирикмалар тез ўзгарувчан бўлиб, иссиқ ҳарорат таъсирида суюқланади, парчаланади ва осон ёнади.

  3. Органик бирикмалар таркибининг мураккаблиги (С6Н10О5)n n=10-100000;

  4. Органик бирикмалар диссоциацияланмайди, чунки углерод-углерод орасидаги боғ ковалент боғдир.

  5. Органик бирикмаларнинг реакциялари секин ва вақт ўтиши билан боради;

  6. Органик бирикмаларда изомерия ҳодисаси мавжуд. М-н: С5Н12 углеводороднинг учта изомери бор: СН3СН2СН2СН2СН3 н-пентан, СН3СН(СН3)СН2СН3 2-метилбутан, СН3С(СН3)2СН3 2,2-диметилпропан.



Download 78.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling