Organik va fizikaviy kimyo kafedrasi
Download 1.06 Mb.
|
Amaliy mashg'ulotlar Qurilish
Ni+2 + SO4-2 + Ni0 Ni0 + SO4-2 + Ni+2 Маълумки, электролиз пайтида электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини ҳисоблаш мумкин. Электролиз пайтида ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини Фарадей қонунлари асосида олинган формулалар ёрдамида ҳисобланади. Фарадейнинг биринчи қонунига биноан: электролиз натижасида электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдори эритмадан ўтган электр миқдори (J*t) га тўғри пропорционалдир. Фарадейнинг иккинчи қонуни қуйидагича таърифланади: электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдори шу модда (ион) ларнинг кимёвий эквивалентига тўғри пропорционалдир. Модда миқдорига тегишли бўлгани учун иккала қонуни умумлаштириб электродларда ажралиб чиқадиган модда миқдорини ҳисоблаш мумкин: m = I*t*Э/F Бу ерда: m - ажралиб чиқаётган модда маcсаси, г; кг. I - ток кучи, А, t - вақт, секунд F - Фарадей сони = 96500 Кл. Э - кимёвий эквивалент Бу формулани газсимон моддалар учун ҳам ёзиш мумкин; V=I*t Vэ/F Бу ерда: V - ажралиб чиққан газнинг ҳажми, мл; л. Vэ - ажралиб чиққан газнинг эквивалент ҳажми. Формулаларда келтирилган I*t кўпайтма эритмадан ўтаётган электр миқдорини ифодалайди ва Q харфи билан белгиланади. Агар 1 Кл электр миқдори электролизердан утса электродларда Е = Э/F миқдор модда ажралиб чиқади. Бунда Е - модданинг электрокимёвий эквиваленти дейилади. Унинг маъноси, эритмадан 1 Кл электр миқдори ўтганда ажралиб чиқадиган моддалар массасидир. Масала: Рух хлорид эритмасидан 1 соат давомида 0,6 ампер ток кучи ўтганда электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини ҳисобланг. Ечиш: Аввал электролиз схемасини тузамиз; (-) Катод Zn+2 ZnCl2 2Cl- Анод(+) H2O Бу туз таркибидаги Zn+2 катион оксидланиш потенциали қаторида водород билан Al ўртасида жойлашган Е = -0,76 в. Шу сабабли катодда бир вақтда рух ионлари ва водород ионлари (аниқроғи сув молекулалари) кайтиралади. Анодда эса Cl- ионлари оксидланади: Катодда: Zn+2 + 2e- Zn0 ва 2H2O + 2e- H2 + 2OH- Анодда: 2Cl- -2e- Cl20 Электролизнинг умумий тенгламаси: Zn+2 + 2Cl- + 2H2O Zn0 + H2 + Cl20 + 2OH- Демак, катодда рух метали ва водород, анодда эса хлор гази ажралиб чиқади. Рух металининг массасини водород ва хлор газ холида чиққани учун уларнинг ҳажмини ҳисоблаймиз: г л Баъзи холларда электролиз натижасида ажралиб чиқадиган модда миқдори назарий ҳисоблангандан кам бўлади. Буни миқдорий томондан характерлаш учун электролизнинг ток бўйича унуми деган тушунча киритилган. Ток бўйича унум - харфи билан белгиланиб қуйидагича ҳисобланади: Бунда: mтажриба - тажрибада ажралиб чиққан модда массаси. mназарий - шу модданинг назарий ҳисобланганда ажралиб чиқиши керак бўлган массаси. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling