Orom logistika


Download 19.02 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi19.02 Kb.
#1490631
Bog'liq
000000-Олди-сотди шартномаси (2)


МУЛК ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ

28.01.2022 йил Наманган шаҳри


“NAMANGAN-ISTIQLOL BOG`I” МСhJ (кейинги ўринларда “Сотувчи” деб юритилади) номидан жамият Устави асосида ҳаракат қилувчи директори Olimov Azizbek Olimjon o`gli бир томондан ва “OROM LOGISTIKA”MChJ (кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб юритилади) номидан Устави асосида ҳаракат қилувчи директори Rustamov Isroil Djamalovichиккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:



  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Сотувчи ўзига қарашли Наманган шаҳар, Шимолий айланма йўли кўчаси, 23-уйда жойлашган 381,3 м2 3 қаватли маъмурий бино ер тўласи билан, 28,16 м2 бостирма, 810,55 м2 бокс биноси, 61,05 диспетчер биноси, 76,86 м2 бостирма, 4,9 м2 ошхона биноси, 116,84 м2 устахона биноси, 54,6 м2 ТП биноси, 595,2 м2 омборхона биноси, 104 м2 бостирма, 6,63 м2 хожатхона биноси, 27,52 м2 оператор биноси, 60,6 м2 ёқилғи қуйиш бостирмаси, 24,65 м2 бостирма, 216,33 м2 цистерна сақлаш майдони ва дарвозадан иборат бино-иншоотларини Сотиб олувчига мулк қилиб топширади, Сотиб олувчи мулкни қабул қилиб, ҳақини тўлайди.





  1. БАҲО ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР

2.1. Бино-иншоотлар ҚҚС билан 45.000.000 (Қирқ беш миллион) сўмни ташкил этади.


2.2. Тўлов шартнома имзолангандан кейин 1 (бир) йил муддат ичида нақд пулсиз тартибда мулкнинг тўлиқ баҳосини Сотувчининг ҳисоб-китоб рақамига тўлов топшириқномаси билан тўлаш орқали амалга оширилади.


3. ШАРТНОМАНИ БАЖАРИШ МУДДАТИ

3.1. Мулк Сотиб олувчига ҳақиқатда топширилгандан сўнг шартнома бажарилган ҳисобланади.


3.2. Мулкни топшириш далолатномаси шартнома имзолангандан кейин амалга оширилади.


4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

4.1. Тўловлар кечиктирганлик учун Сотиб олувчи мулк қийматининг 15 % миқдорида бир марталик жаримани ва ҳар бир кечиктирилган кун учун мулк қийматининг 0,4 % миқдорида пеня тўлайди.


4.2. Сотувчи мазкур шартномада белгиланган муддатда мулкни ҳақиқатда топширишдан бош тортган тақдирда, у ҳар бир кечиктирилган кун учун мулк қийматининг 0,4 % миқдорида пеня тўлайди.
4.3. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шартномани бир тарафлама ўзгартирганлик ёки бекор қилганлик учун айбдор тараф белгиланган неустойкадан ташқари етказилган зарар суммасини, шу жумладан бой берилган фойдани тўлиқ миқдорда иккинчи тарафга қоплайди. Бир марталик чегирма неустойка қопланиши лозим бўлган суммадан чегириб ташланади.
5. ФОРС-МАЖОР

5.1. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги сабабли мазкур шартнома шартларини бажара олмаган тақдирларида, жавобгарликдан озод қилинадилар. Бундай ҳолда мажбуриятларни бажариш муддатлари форс-мажор ҳолатининг давом этиш муддатига мутаносиб тарзда узайтирилади.


5.2. Иккала тараф мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланганлиги ва тугаганлиги тўғрисида бир-бирларини зудлик билан хабардор қилишлари лозим.
5.3. Форс-мажор ҳолатларини важ қилиб келтираётган тараф уларнинг тасдиғи сифатида ваколатли давлат органининг тегишли ҳужжатини тақдим этиши шарт.


6. БОШҚА ШАРТЛАР

6.1. Ушбу шартнома юзасидан тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.


6.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар тегишли суд органи кўриб чиқилади. Суднинг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
6.3. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бир хил юридик кучга эга деб ҳисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади.
Шартномагаиловаларунингажралмасқисминиташкилэтади.


ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ :



СОТУВЧИ

СОТИБ ОЛУВЧИ:



Юридик манзил:Наманган шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, Б.Машраб боғи; СТИР: 304 831 940.

Директор _______________________


А.O. Olimov

Юридик манзил:Наманган шаҳар, Cохил бўйи кўча, 6-уй;
СТИР: 307 044264.

Директор _______________________


I.D. Rustamov

Download 19.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling