Орвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Республика вилоятларининг жамоа ва ширкат хўжаликларида корамол ва сигирлар бош сонининг ўзгариши (минг бош)*
Download 162.5 Kb.
|
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиллар
Республика вилоятларининг жамоа ва ширкат хўжаликларида корамол ва сигирлар бош сонининг ўзгариши (минг бош)*
* Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилди. корамолчилик асосан суғориладиган худудларда фаолият курсатаётган жамоа ва ширкат хўжаликларида мужассамлашган. Бу хўжаликларда ем-хашак етиштирилиб, корамолчиликнинг ривожлантирилиши учун замин яратилади. корамолчилик эса, уз навбатида, хужаликларнинг бошка сохаларини ривожлантиришга хисса кушади. Демак, хужалик тармоклари узаро боғлик холда ривожлантирилиши максадга мувофикдир. Лекин, хозирги даврда бу холат илмий ва амалий жихатдан асосланган алмашлаб экиш талабларига тўлик риоя этилмаётганлиги сабабли бузилмокда. Чунончи, экин майдонлари таркибида ем-хашак экинларининг салмоғи меъёрга нисбатан анчага кискарган. Масалан, 2000-2001 йилларда экин майдонларида ем-хашак экинлари салмоғи атиги 5,3 фоизни ташкил этган. Шундан 3,7 фоизи кўп йиллик экинлар хиссасига тўғри келади. Айникса, Мирзачул, Сурхон, Шеробод ва карши чулларида жойлашган ширкат хўжаликларида у сезиларли даражададир. Окибатда биринчидан, корамолчилик учун туйимли хисобланган ем-хашак етарли даражада етиштирилмаётир. Иккинчидан эса, ерларнинг мелиоратив холати ёмонлашиб, тупрок унумдорлиги пасаймокда. Алмашлаб экиш шу тарзда давом эттирилса, унда талайгина майдонлар унумдорлиги пасайиб, кишлок хўжалигида фойдаланишга яроксиз холга келиши мумкин. 1996-2000 йилларда корамоллар каби куй ва эчкилар 3,3 фоизга камайиб, 2,9 млн. бошни ташкил этган. Уларнинг асосий кисми коракул куйларидир (35-жадвал). 35-жадвал Республика вилоятларидаги кишлок хўжалик корхоналарида куй ва эчкилар бош сонининг ўзгариши *(минг бош)
* Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. куй ва эчкилар асосан республиканинг яйлов ва чул худудларида жойлашган хўжаликларда парвариш килинади. Бинобарин, мамлакат микёсидаги 2912 минг бош куй ва эчкининг 88,3 фоизи Навоий, кашкадарё, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Самарканд вилоятлари ва коракалпоғистон Республикаси хўжаликларида. Эслатиб утиш керакки, куй ва эчкиларнинг 27 фоизга якини суғориладиган дехкончиликка асосланган худудлардаги хўжаликлар ихтиёрида. Аммо, уларда куйчиликни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд эмас. Энг мухими, яйловлар, пичанзорлар етишмайди. Республика кишлок хўжалик корхоналарининг аксарият кисмида чорвачиликнинг ем-хашак базаси талаб даражасида эмаслиги, улар етарли даражада ихтисослашмаганлиги нафакат чорва хайвонлари бош сонлари камайишига, балки уларнинг махсулдорлигига, окибат-натижада эса тармокда етиштирилаётган махсулотлар хажми кискаришига хам таъсир этмокда. Масалан, республика кишлок хўжалик корхоналарида бир бош сигирдан ўртача соғиб олинган йиллик сут микдори 1996-2000 йилларда 1117 кг. дан 967 кг. га тушиб колди. Шу йилларда бир бош сигирнинг махсулдорлиги 13,4 фоизга камайди. Айрим вилоятларда эса, сигирларнинг махсулдорлиги жуда паст бўлди. Жумладан, Жиззах вилояти хўжаликларида бу кўрсаткич 612 кг. дан 435 кг. га тушган, Сурхондарё вилоятлари хўжаликларида эса 750 кг. дан 619 кг. га пасайди. Бундай холат Бухоро, кашкадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари хўжаликларида хам юз берди. Хозирги даврда мамлакат кишлок хўжалик корхоналарида хар бош сигирдан бир суткада ўртача 3-3,5 кг. сут соғиб олинмокда. Бу жуда кам. Тошкент ва Наманган вилоятлари хўжаликларида бу кўрсаткич 28-78,9 фоиз юкори булиб, ўртача 4,1-5,6 кг. ни ташкил этмокда. Юкоридаги холатлар таъсирида тармокда сут етиштириш 355,7 минг тоннадан (1996 й.) 233 минг тоннага (2000й) тушиб колган. Демак, беш йилда етиштирилаётган сут хажми 34,5 фоизга камайган. Гўшт етиштириш эса шу йилларда 33,4 фоизга кискариб, 74,3 минг тоннани ташкил этган (2000 й.) (36-жадвал). 36-жадвал Республика вилоятларидаги кишлок хўжалик корхоналарида сут ва гўшт етиштириш хажмининг ўзгариши*(минг тонна)
*Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. 35-жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, барча вилоятларнинг кишлок хўжалик корхоналарида сут ва гўшт етиштириш хажми кискарган. Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятлари хўжаликларида сут етиштириш 2-2,3 мартага, гўшт етиштириш Наманган вилояти хўжаликларида 2,1 мартага, Сирдарё вилоятида эса 3,7 мартага камайган. Республика кишлок хўжалиги корхоналарида чорвачиликнинг бу холати унинг иктисодий самарадорлигига хам таъсир этган. Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги кишлок хўжалик корхоналарида етиштирилаётган аксарият чорвачилик махсулотларининг таннархлари йил сайин ошиб бормокда. Жумладан, сутнинг 1 центнери таннархи 1997 йилда 2047 сум бўлган булса, 1998 йилда карийб 40 фоизга, 1999 йилда эса 85,3 фоизга ортиб, 3794 сумни ташкил этган. Етиштирилаётган тирик вазндаги 1 центнери гуштнинг таннархи шу йилларда 7186 сумдан 15441 сумга етган ёки 114,9 фоизга ортган, 1 центнер жуннинг таннархи эса 51,5 фоизга ортиб, 5252 сумни ташкил этган (37-жадвал). 37-жадвал Download 162.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling