Орвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Чорвачилик тармокларини, уларда махсулот етиштиришни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари
Download 162.5 Kb.
|
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Чорвачилик тармокларини, уларда махсулот етиштиришни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари
Жамиятнинг экологик жихатдан тоза махсулотларга бўлган талаби ўсиб бормокда. Аммо бу борадаги талаб хозирги даврда тўлик кондирилгани йук. Муаммони хал этиш учун бир канча ташкилий, иктисодий, ижтимоий тадбирларни амалга ошириш, жумладан, чорвачиликда иктисодий ислохотларни янада чукурлаштириш керак. Бу жараённи бир неча йуналишлар бўйича амалга ошириш мумкин. Масалан, республика худудларининг, хўжаликларнинг йуналишларини эътиборга олган холда чорвачилик тармокларини максадга мувофик жойлаштириб, уларни ихтисослаштириш жараёнларини ривожлантиришга эътибор бериш лозим. Чорва хайвонларини ижара пудратчиларига, чорвачилик фермаларини эса ижарага бериш, ижарачиларга талабини кондирадиган хажмдаги экин майдонларини хам узок муддатга ижарага ажратиш зарур. Бу жараёнда самарадорликка эришиш учун ижарачилар молиявий маблағлар билан етарли микдорда таъминланишига хам алохида эътибор бериш керак. Бу тадбир очик танлов асосида шу соха бўйича тажрибали, билимдон, конун устуворлигини тан оладиган, инсофли, маънавияти юкори бўлган фукаролар зиммасига юкланиши максадга мувофикдир. Ширкат хўжаликлари махсулот етиштириш максадида чорва хайвонларини аъзоларига ижара пудрати асосида беришини хам ривожлантириш мумкин. Бунда пудратчилар чорва хайвонлари бош сонини купайтириш, зотларини яхшилаш, махсулдорлигини ошириб, тобора купрок махсулот етиштириш учун килган хизматлари ва етиштирган махсулотлари микдорига кўра, рағбатлантирилишлари лозим. Хўжаликларда бу масалаларни хал этишда ерлар унумдорлиги ошишини таъминлайдиган тадбирларга хам алохида эътибор каратишлиши зарур. Бу борада ижара муносабатларини эркин бозор талабларига мослаштириш керак. Чорвачилик фермаларининг замонавий талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасини боскичма-боскич ривожлантиришга алохида эътибор бериш вакти келди. Чорвачилик бино-иншоотлари фан-техника ютукларини эътиборга олган холда мослаштирилишига, тегишли воситалар билан таъминланишга, чорва хайвонлари яхши парваришланиб, сифатли махсулот етиштиришда янги техникалар, илғор технологиялар жорий этилишига эришиш лозим. Шудагина тармокда ишлаб чикариш жараёнлари механизациялаштирилиб, мехнат унумдорлигининг ошиши таъминланади. Наслчилик ишларини ривожлантириб, сермахсул чорва зотларини яратиб, улар ишлаб чикаришга тезрок татбик этилишини таъминлаш, бунда зотли, сермахсул чорва хайвонларини сотиб олиш вариантидан фойдаланишни хам эсдан чикармаслик кутилган натижага эришиш имкониятини кенгайтиради. Чорвачиликнинг озука базасини мустахкамлаш учун ем-хашак етиштириладиган майдонларни кенгайтириб, экинларни алмашлаб экишни ривожлантириш лозим. Бунда ем-хашак экинлари экиладиган майдонларнинг сув таъминотига, мелиоратив холатини яхшилашга хамда органик ва минерал ўғитлардан талаб даражасида фойдаланишга алохида ахамият бериш зарур. Бу масалани хал этиш учун кайта ишлаш саноати корхоналарида ишлаб чикариладиган туйимли озука моддалари талаб даражасида олинишини, чорва молларига шаклланган озука рацион асосида вактида берилишини хам ташкил этиш зарур. Бу масаланинг долзарблигини эътиборга олиб, республика хукумати хужаликларга иктисодий жихатдан кумаклашиш йўлларини, механизмларини ишлаб чиккан. Жумладан, озик-овкат махсулотлари етиштиришни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, шу максадда четдан моддий-техника ресурслари келтирилса, улар божхона туловларидан озод этилиши ва бошка чора-тадбирлар белгиланган. Бу жараёнда чет эл инвестициялари жалб этилишига алохида эътибор бериш зарур. Чунки хозирги даврда бу масала жуда суст ечилмокда. Юкоридагилар билан бирга чорвачилик махсулотларининг шартномавий бахолари инфляция даражасини эътиборга олган холда оширилишига хам давлат томонидан ёрдам курсатиш максадга мувофикдир. Чунки бу махсулотларни асосан давлат акциядорлик корхоналари сотиб олмокдалар. Таъкидланган барча масалаларнинг ижобий хал этилиши тармокларда фаолият курсатаётган ишчи-хизматчиларнинг муносабатларига, билимига, тажрибасига, эътикодига, онггига хамда рағбатлантирилишига бевосита боғлик. Шундай экан, бу масалаларни хал этиш механизмларини, йўлларини янада ривожлантириш зарур. Ишчи-хизматчиларнинг иш хакларини вактида бериш хамда уларни етиштирган махсулотлари микдори ва сифатини эътиборга олган холда мукофотлашнинг реал усулини ташкил этиш максадга мувофикдир. Чорвачилик тармоклари хисобланган паррандачилик, пиллачилик, йилкичилик, асаларичилик, баликчилик иктисодиёти хакида хам шу мазмундаги фикрларни айтиш мумкин. Лекин бу тармокларнинг иктисодиётини урганишда уларнинг узига хос хусусиятларини, жумладан, паррандачиликни саноат негизида хамда ғаллачилик хўжаликларида ташкил этиб, ривожлантириш ва бошкаларни эътиборга олиш лозим. Юкорида курсатилган масалаларнинг хал этилиши натижасида чорвачилик тармоклари ривожланиб, самарадорлиги юксалиши таъминланади. Асосий адабиётлар: Download 162.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling