Орвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Download 162.5 Kb.
|
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чорвачилик тармоклари махсулотларининг ахамияти
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти Режа: 1. Чорвачилик тармоклари махсулотларининг ахамияти 2. Чорвачилик тармокларида етиштириладиган махсулотлар даражаси ва самарадорлиги 3.Чорвачилик тармокларини, уларда махсулот етиштиришни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари Чорвачилик тармоклари махсулотларининг ахамияти Чорвачилик – мамлакат кишлок хўжалигининг мухим таркибий кисмидир. Чорвачилик тармокларининг максадга мувофик, самарали жойлаштирилиши, ривожлантирилиши республикада мехнат таксимоти ижобий хал этилишига бевосита таъсир этади. Худудларнинг табиий, иктисодий шароитларини хамда бозор талабларини эътиборга олган холда чорвачиликнинг корамолчилик, куйчилик, балликчилик, асаларичилик, андатрачилик тармоклари жойлаштирилиши ва ривожлантирилиши зарур. Чунки бу тармокларда озик-овкат ва кайта ишлаш саноати корхоналари учун гўшт, сут, жун, тери, асал ва бошка махсулотлар етиштирилади. Натижада саноат тармокларининг ривожлантирилиши хам таъминланади, чорвачилик тармокларида инсон саломатлиги учун зарур, оксил моддаларга бой бўлган турли хилдаги махсулотлар хам етиштирилади. 2000-2001 йилларда республикада ахоли жон бошига ўртача 34 кг. гўшт (тирик вазнда), 148 кг. сут етиштирилган. Бу инсон организми учун зарур микдор ёки тиббиёт нормативларидагига нисбатан анча кам. Шунинг учун республика хукумати мамлакатнинг барча сохаларида чорвачиликни ривожлантиришга каратилган йирик дастурлар ишлаб чикиб, уларни амалиётга татбик этиш бўйича катор чора-тадбирларни амалга оширмокда. Бундан ташкари чорвачиликда ўсимликчилик ва чорвачиликнинг айрим сохалари ривожланишини таъминлайдиган махсулотлар хам етиштирилмокда. Масалан, чорва чикиндиси – гунг тупрок унумдорлигини оширади, ўсимликлар учун органик ўғит хисобланади. Чорвачилик махсулоти сут эса ахоли томонидан истеъмол килинишидан ташкари янги туғилган ёш хайвонларга хам берилади. Чорвачилик тармокларида ялпи кишлок хўжалиги махсулотининг 11 фоизга якини етиштирилмокда. Унинг 90 фоизга якинини ахоли хўжаликлари етказиб бермокда. Демак, колган кисми жамоа мулкчилигига асосланган хўжаликлар хиссасига тўғри келмокда. Чорвачилик тармокларида етиштирилаётган махсулотларнинг асосий кисми республика ахолиси талабларини кондириш максадида ички бозорларда, чекланган микдори эса ташки бозорларда сотилмокда. Уларни экспорт килиш натижасида 2000-2001 йилларда 0,2 млн. АкШ доллари микдорида валюта тушган. Бу талабга тўлик жавоб бермайди. Келажакда бу муаммони хал этишга алохида эътибор бериш максадга мувофикдир. Бунинг учун объектив имкониятлар мавжуд. Республика чорвачилигида экологик жихатдан барча талабларга жавоб берадиган гўшт, сут махсулотларини, тери, айникса, коракул терисини, жун етиштиришни ривожлантириб, уларни ташки бозорда сотиш мумкин. Бунда ахолининг чорвачилик махсулотларига бўлган талабини кондириш даражаси хам юксалтирилади. Натижада тармокнинг мамлакат халк хўжалигидаги урни, ахамияти ортади. Download 162.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling