Osi моделида хавфсизлик сиёсати


Download 293.84 Kb.
bet2/2
Sana09.04.2023
Hajmi293.84 Kb.
#1346564
1   2
Bog'liq
5 лекция OSI МОДЕЛИДА ХАВФСИЗЛИК СИЁСАТИ

Канал

  • Физикавий

    поғоналарга бўлинади.
    Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир аспекти билан иш олиб боради.
    Очиқ тизимларнинг тавсифлари ва воситаларини аниқлайдиган концептуал асоси сифатида OSI (Open System Interconnection) эталон модели ишлатилади. У очиқ тизимларнинг турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тавсия этилган тизимларнинг бир тармоқда ишлашини таъминловчи ўзаро боғланишини аниқлайди ва қуйидагиларни мувофиқлаштиради:

    • қўлланиш жараёнларнинг ўзаро боғланишини;

    • маълумотларни тақдим этиш шаклларини;

    • маълумотлар сақланиши бир хиллигини;

    • тармоқ ресурсларини бошқаришни;

    • маълумотлар хавфсизлиги ва ахборот ҳимоясини;

    • дастурлар ва техник воситаларнинг диагностикасини.

    • Очиқ тизимларнинг стандарт ҳолатдаги ўзаро боғланиши қуйидагича:

    • 1. Ўзаро очиқ тизимнинг эталон модели;

    • 2. Эталон моделини қаноатлантирадиган хизматларнинг аниқ тўплами;

    • 3. Хизматлар бажарилишини таъминловчи ва уларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган протоколлар тўплами.

    • Хизмат - юқори даража компонентлари ихтиёрига бериладиган жорий даражага тегишли функционал имкониятлар тўпламидир.

    • Протокол - ҳар-хил техник қурилмаларда ишлатиладиган, бир хил жараёнлар орасидаги мантиқий ва процедурали боғланишни таъминловчи қоидалар тўплами.

    • Интерфейс - иккита қурилма ёки тизимлар чегарасида уларнинг тўлиқ бирга ишлашини таъминловчи қурилмалар ва процедуралар тўплами.

    Очиқ тизимларнинг ўзаро стандарт ҳолатдаги боғланиши




    Узатиш хизматлари – алоқа тармоқлари бўйича хабарларни узатишга мўлжалланган хизматлардир. Улар ОТЎБЭМ нинг биринчи учта сатхларида тавсифланади.
    Телехизматлар – электр алоқа тармоғи орқали абонентлар охирги (охирланма) қурилмалари орасида бевосита хабар алмашиниш мақсадида ташкил қилинадиган хизматлардир (телефон, телеграф ва маълумотлар узатиш хизматларидан ташқари) (2.2-расм). Бу хизматларга телетекс, телефакс, видеотекс ва бошқалар киради. Шундай қилиб, телехизмат функциялари, биринчидан, узатишнинг хамма функцияларини (биринчи сатхдан учинчигача), иккинчидан, охирланма қурилмаларининг алоқа функцияларини қамрайди.
    Эталон моделнинг сатхларини тавсифлаш фарқлари улар ечадиган масалаларнинг йўналиши, уларнинг мазмунан йўналтирилганлиги номларида акс эттирилади.
    Иккита юқори сатх (амалий ва тақдимот) амалий жараёнларга мос келади (2.3-расм), амалий жараён деганда фойдаланувчилар эхтиёжи учун хабарларни қайта ишлаш жараёни тушунилади. Бошқа сатхлар киришнинг тармоқ усули деб аталадиган жараённи амалга оширишади ва телекоммуникация тармоқлари ёки унинг элементлари функцияларини тавсифлайди.

    Очиқ тизимларни тавсифловчи, кўрсатилган икки гурухни ажратиш нуқтаси – порт деб аталади. Порт орқали мантиқий каналлар бўйича ҳар хил жараёларнинг алоқаси амалга оширилади.
    Мантиқий канал-бир портдан иккинчи портга хабар узатиладиган йўл. Мантиқий канал битта физик каналда, ёки шундай каналлар кетма-кетлигида (узатиш каналлари) ётқизилади. Тармоқ сатхида ётқизилган мантиқий канал виртуал канал, канал сатхидаги эса – маълумотлар узатиш канали (ахборотлашган) деб аталади.
    Ҳар бир жараён ёки битта, ёки кўп портли бўлиши мумкин. Кўрилаётган моделда телекоммуникация тармоғидан ташқари хамма тизимларнинг тўртта қуйи сатхларини бирлаштирувчи, транспорт тармоғи аниқланган.
    Телекоммуникация воситалари ёрдамида ахборот алмашиниш холатида ўзаро боғланиш қоидалари (протоколлар) қатъий аниқланган ва аниқ регламентланган бўлиши, яъни формаллаштирилган бўлиши керак.
    Стандарларда аниқланган ўзаро ҳаракатдаги объектлар орасидаги чегара туташиш жойи ёки интерфейс дейилади. Интерфейс – унификацияланган алоқалар ва сигналларнинг тўплами бўлиб, улар ёрдамида тизим (тармоқ) элементлари бир бирлари билан уланадилар. Сатхлар ораси ва сатхлар ичи интерфейсларини фарқлашади.
    ОТЎБЭМ ҳар хил очиқ тизимлари объектларининг ўзаро боғланиш қоидаси битта сатхдаги хабар алмашиниши фақат қуйи сатхда жойлашган объектлар орқали амалга оширишга рухсат беради. Бу чекланишларни ҳар бир сатхга кетма-кет қўллаш, хабарларни алмаштириш маршрути энг қуйи сатхдан ўтиши кераклигини кўрсатади (2.1-расм).
    “Хизмат” тушунчаси ташкилот, корхона ёки тизим маъносига эга бўлиши мумкин. Масалан, электр алоқа тармоғи архитектурасида “электр алоқа хизматлари” тушунчаси мавжуд, улар ахборотни узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш воситаларини, бошқариш органлари, техник ва маъмурий персонални жамловчи ташкилий – техник тизимларни билдиради.
    Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини тавсифлашда ОТЎБЭМ дан фойдаланиб телекоммуникация хизматлари иккита гурухга ажратилади: узатиш хизматлари ва телехизматлар.
    Download 293.84 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling