Осип монологи ("Ревизор" пьесасидан)


Download 110.5 Kb.
bet4/4
Sana08.03.2023
Hajmi110.5 Kb.
#1249383
1   2   3   4
Bog'liq
Монологлар

ЭРКИН ХУШВАҚТ


«ЧИМИЛДИҚ»
Куёв маналоги:
(Ўз-ўзича) Махсисини ечаман десам, дод солсачи, нима қилсам экан? қизиқ гаплар ҳам шу топда эсга келмаяпти. (келинга) Кеча қўшнимизнинг эчкиси бир туғишда еттита туғиб, кичик холамга етиб қолипти. Бечора, арзончилик замонда туғиб олувдим, энди қандай қилиб боқиб олсам, деб бўзлаб юрибди. Кишининг юраги ачир экан (секин бориб махсисини ечмоқчи бўлади, келин оёқларини тортиб олади, ўз-ўзича) Махси ечиш ҳам қийин экан, кўнгил қулфини ҳам очиш азоб экан (сукут) Бир куни онам «чироқ ўтказаман, битта хўроз ушлаб сўйиб бергин, болам», дедилар. Мен «йўқ» дедим. «Уйда отанг, аканг йўқ болам, сўйиб берақол» деб ялинсалар ҳам «сўймийман» деб туриб олдим. Охири онам укамга сўйдиришга мажбур бўлдилар. «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин» деганларидек, укам кекирдагидан сўйиб қуйибди. Бир маҳал боши ёнига осилган хўроз ҳовлида қон сачратиб чопиб юрибди. Укам қўлида пичоқ, даҳшатдан қотиб қолган онам фақат тавба дейди. Ўша даҳшатли манзаралар йиллар ўтса ҳам хаёлимда жонланаверади. Одамзоднинг озори билан, чала сўйилган хўроздек йўлнинг ҳис-туйғуларини йўқотиб, яшайверамиз, ҳаёт олғирларга осон, камсуқумларга озор экан. Гоҳ дод дегинг келади-ку, овозинг чиқмай қолаверади. Яқинда бир шоир йигитнинг шеърини ўқиб қолдим. Ўқиб берайми? (келин жим) Нега жимсиз? Яхши шеър экан, қалбимга сингиб қолибди. Эшитинг, сиздан ҳам ун чиқиб қолар?
Тошларга сўйладим,
Мен дардларимни.
Оғриқдан инграниб,
Тошлар гуллади.
Тошларга сўйладим аламларимни.
Ўкириб-ўкириб тоғлар йиғлади.
Саҳрога сўйладим армонларимни,
Таскин майсалари кўкариб чиқди.
Осмонга сўйладим ҳасратларимни,
Осмон ўпирилиб, бошимга тушди.
Одамга сўйладим оғриқларимни,
Одам эшитгиси келмади мани.
(Сукут) Сиз ҳам бир нарса денг! (Сукут) Ялинайми? (Сукут) Эркалайми? (Сукут) Юзини кўрсатмаган гўзалим менинг, очилмаган гул ғунчам менинг, очилмаган гул ғунчам менинг, кўзи очилмаган мушукчам менинг (алам билан нима деганини, нима қилаётганини сезмайди) Тиз чўкайми? (тиз чўкиб) бир умрлик қулингиз бўлай, калишларингизга патак бўлай, вафодор итингиз бўлай (асабий) истасангиз ҳозироқ итингиз бўлай (тўрт оёқлаб келинга суйкалади). Ит бўлиб ўтганнинг этагидан ол, десангиз оламан, ҳур десангиз ҳураман (ўзини унутиб), бир оғиз ҳур, денг, азизим! Яна нимангиз бўлай? Хоҳласангиз эшагингиз бўламан! Миниб тезак терасиз, ўтин ташийсиз (эшакдек лўкиллаб юради). Хоҳласангиз ҳанграб ҳам бераман. Буюринг маликам! Истасангиз отингиз бўлай. Яёв юрмайсиз, узоғингизни яқин қиламан. Мининг устимга (келинчакнинг олдига бориб елкасини тутади). Нега ўтирибсиз, мининг! (келин қалтираб ўрнидан туради). Мининг, ота-онангизнинг олдига олиб бориб қўяман...

Тухфа Назарова.


Маслахат.


Эрга қарадинг, ерга қарадинг, деб бекорга айтишмаганда. Қачон менинг қариндошларимникига боришга тўғри келса, бирон бир баҳона билан ишдан кеч қайтади. Мана, кеча якка-ю ягона аммажонимнинг неварасини катта ўғлини кичкина қизини эрини поччасиникида тўй бўлди!!! Биласиз Қудачилик – минг йилчилик. Вақтлироқ борай девдим, Қолган қутган салатларни ейишга тоқатим йўқ. Шунча илтимос қилганимга қарамай тағин кеч келиб ўтирибдилар-да, одамни жонини чиқариб, энсасини қотириб... Тавба, шанба куни короткий день бўларди, шекилли? Бу ерда бир гап борга ўхшайди. Балки кеч қолишлари бежизмасдир. Дарров юрагимга шубха ўрлади. Қўшниларимнинг қаерларда юрибсиз? Эрингиз юради! Дегани рост шекилли.


Қистовга олсам нима эмиш “ Йўғе кечагина уйга вақтли келганимда намунча эмизикли боласи бор одамдай элбурутдан уйга югуриб келволмасангиз” деган ким эди десалар бўладими? Нима дейишимни билмай қолдим. Ҳа айтган бўлсам одамларни эрига ўхшаб ишдан кейин у-бу иш қилиб пул топиб келсин деб айтганман! Шундан бери баҳона қилиб кеч қайтадиган бўлволганлар. Кўнгил учун “Вой дадажониси, намуча жонингизни жабборга бермасангиз. Биров хайкал қўярмиди” десам - энди кунда иш вақти тугамасдан уйга келиб оладиган одат чиқардилар!
“Сизга тегмай мен ўлай, пешонам шўр бўлмаса келиб-келиб сизга тегаманми.Биттагина оилани боқишга ҳам бўйнингиз ёр бермайди. Ғирт боқи беғамсиз, олган ойлигингизни тайини бўлмаса...” деб шартта айтдим.
Рост-да миғир-минғир қилиб жонга теккандан кўра, дангалини айтган яхшида, тўғрими? Мен ҳам худди шу йўлни тутиш тарафдориман.
Гап шу, уйга ўз вақтида келсин, пулниям керагидан ортиғи билан топсин. Эркак бўгандан кейин вазифасини бажарсин-да. Мана, биз ҳам ўтирибмиз уйим – жойим деб. Ўнта юришдан иккитасига бориб, саккизтасидан қолиб. Ойда атаги битта кўйлак кийиб, борига шукур қилиб, қўлимиз косов, сочимиз супурги бўлиб... Нима мени ойижоним шунча йил оппоқ қанддай ўраб-чирмаб, киприкларида асраб-авайлаб ўстириб бу кишига қулликка беридиларми!
Йилда атиги икки мартта совға олади, нима олишини айтсам жинни бўлиб қоласиз.Нима?! Кўйлак ё тилла тақинчоқ дейсизми? Уларни совға қилиш давно модадан қолган! Ҳозир одамлар хотинига машина, дала ҳовли, дугонамнинг эри фирма совға қилди. Бу кишини топиб олган совғаси гул! Тавба қайси асрда яшаяпди ўзи бу одам ҳайронман! Ҳар куни канда қилмай кечки овқатдан кейин аҳлат челакни кўтарииб чиқиб кетадилар-у, йўқ бўлиб кетадилар! Буни тагида бир гап борга ўхшайди... Ахлат баҳона дийдор ғанимат қилиб юрган бўлса-я?! Биров кўриб қолганда, гулни ташлаб юборишга кўзи қиймай менга олиб келади. Шунга кеча кеч қайтган.
Қадирли аёллар, маслаҳатим, кечки овқатдан сўнг қанчалик қийин бўлмасин, белим оғрияпди,чарчадим деб ўтирмай, ахлат тўкишга ўзингиз чиқинг! Ёки эрингиз билан бирга чиқиб келинг. Аёлларнинг шиорини биласиз-а? Билмайсизми? Унда билиб олинг. “Тайёр эрни бировга бериб қўядиган ахмоқ йўқ!!!” тўппа-тўғри. Бугундан бошлаб ахлат тўкишга ўзимиз чиқамиз.
Юджин Онил асари

“Қайроғоч соясидаги эҳтирос”


Абби монологи.


Эбин... сўзимнинг устидан чиқдим... Мен сени қулингман. Худо бўлмасамда баъзи нарсаларни ўзгартира оламан, сен учун, фақат сен учун. Мен уни ўлдирдим Георгни, ўғлимизни. Уни ёстиқчаси билан... Қўлчаларини, ойқчаларини типирчилатиб-типирчилатиб, жим бўлиб қолди, нафаси тўхтаб қолди. Қаёққа? Эбин тўхта! Мени ташлаб кетма! Отангга мажбурлигимдан теккандим. Кўчама-кўча, уйма-уй одамлмрнининг хизматини қилиб,хўрлашларига чидаб яшаш жонимга теккани учун шундай қилдим.


У менга уйланмоқчи эканини айтганида – ниҳоят ўз уйим, хотиржам оилам бўлиши мумкинлигини ўйлаб хурсанд бўлгандим. Кейин ҳато қилганимни англадим. Отанг билан муносабатларингни яхшилаганимдан кейин усени мендан устун қўя бошлади. Сен туфайли бу ердан ҳам кетишим мумкин эди. Мункиллаган чолга текканимни мукофотими бу? Мен чидай олмадим, бунга чидаб бўлмасди Эбин! Шунда битта ворислик қиладиган ўғлим бқлсагина, бу уйда ҳотиржам яшашим мумкинлигини тушундим. Менга фақат сен ёрдам бераолардинг, шунинг учун сендан фойдаланмоқчи бўлдим. Аммо ўзим билмаган, хатто тасаввур ҳам қилаолмайдиган гўзал оламга тушиб қолдим. Сени севиб қолдим, бундай бўлиши мумкинлигини ҳайёлимга ҳам келтирмагандим, мени кечир Эбин. Унда мени ўлдир!
Сен бундай қилолмайсан. Чунки сен қўрқоқсан! Сендайлар ўзи хохлаб турган аёлни ҳеч қачон ўлдиролмайди. Менга бефарқ эмаслигинг кўзларингдан кўриниб турибди. Нега ўзингни олиб қочасан?Жамийки ўт-ўланлар қуёшга талпинганидек- сенинг юрагинг доимо менга талпинади. Атрофга қара ҳамма бахтли! Нега энди биз ўзгалар учун ўз севгимизни қурбон қилишимиз керак? Қачонгача севгингни яшириб юрмоқчисан?! Тунда сени кутаман. Отанг билмасин... Унга айтадиган бўлсанг менга тухмат қилаяпди дейман... Баҳту қувончимиздан жудо қиладиган ўша ўғлимиз бўладиган бўлса... Оқ сут берган фарзандимни ҳам лаънатлайман. Сен учун ҳамма-ҳаммаси- дан кечишга тайёрман.Мени кечир. Биз баҳтли бўламиз...
Download 110.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling