Осип монологи ("Ревизор" пьесасидан)
Download 110.5 Kb.
|
Монологлар
н.в. гоголь Осип монологи ("Ревизор" пьесасидан) — Бу қурғур қорин шунақаям очқадики, ичакларим сурнай чалаяпти. Аҳвол шу бўлса, уйга ҳам етиб бора олмаймизми дейманда! Нима ҳам дейсан бунга! Питердан чиққанимизга бир ойдан ошди! Бутун пулни йўлда ютқизиб қўйиб, мана энди думини қисиб ўтирибди, парвойи палак! Ўша пулларни арава кирага бериб тезроқ етиб олса-ку бўлар эди; йўқ, бу киши ҳар шаҳарда ўзларини кўрсатмасалар бўлмайди! "Ҳой Осип, бор, яхшироқ уй танла, овқатнинг ҳам яхшироғини сўра. Мен бемаза овқатни емайман, менга яхши овқат бўлмаса бўлмайди". Кошки бирон арзийдиганроқ одам бўлса, амали —кичкинагина бир регистратор . Уткинчилар билан танишиб карта ўйнагани-ўйнаган. Мана энди бутун пулини ютқазиб шип-иийдам бўлиб ўтирибди. Бунақа тирикчилик жонимгаям тегди-да! (Қишлоқ яхши-е; қишлоқда томоша бўлмаса ҳам ташвиш оз; битта хотинни оласан-у сомса еб, юмшоқ тўшакда ётаверасан. Албатта Питерда туриш яхшику-я, бунга нима етсин. Пул бўлса бас, туриш-турмуш сиёсату нафосат. Театрхоналарни айтмайсанми, итларнинг ўйинга тушишини айтмайсанми! Кўнглпнг нимани хоҳласа бор. Ҳамма нозик иборалар билан гаплашадики, дворянлардан қолишмайди. Шчукин бозорига борсанг савдогарлар "Марҳамат қилсинлар" деб туради; дарёдан ўтганн қайиққа тушсанг, бирон чиновникнинг ёнига ўтириб қоласан; улфатчиликни хоҳлаб қолсанг, .бирон дўконга кирасан; орден таққан офицер лагердан гапириб беради, осмондаги юлдузлардан гапириб, ҳаммасини шундай кўз олдингга келтиради-қўяди. Офицернинг кампир хотини кириб қолади; баъзан бирон оқсоч қиз кириб чиқади, шунақаям... Ҳай, Ҳай!.. Ҳеч кимнинг оғзидан ножўя гап эшитмайсан: ҳамма сени сизлайди. Юриб чарчагач извош кира қиласан-у, боярга ўхша керилиб кетаверасан, кира бергинг келмаса бермайсан. Ҳар бир ҳовлининг иккитадан дарвозаси бор, биттасидан кнрасаш иккинчисидан чиқиб кетаверасан, извошчи сени топиб бўпти. Фақат бир томони ёмон; баъзан овқатни хўб еб ёрилгудай бўлсанг, баъза мана бунақа, очликдан тиришиб ўтирасан. Ҳамма айб хўжайинда; Унга нима ҳам деб бўлади? Отаси-ку пул юборади, шу пулни тежаб -тергаб сарф қилса бўлмайдими! Қаёқда, совургани-совурган: ҳали извош, ҳали театрхона. Бир ҳафтадан кейин қарайсанки, яна чўнтагида бир пул йўғ-у янги фрагини қўлимга тутқазиб, чайқов бозорига юборади. Шундай вақтлар ҳам бўладики, бор будини сотиб эски камзил-у эски шинсль билан қолади. Худо ҳақи! Шундай яхши мовут кийимлар! Бир фракнинг ўзи юз эллик сўм туради-ю, бозорг чиқариб йигирма сўмга соттиради. Шимни қанчага соттирганини қўяберинг, тупроқ баҳоси. Бунга нима сабаб? Сабаб шуки, иш қилмайди, хизматга бориш ўрнига кўчада томоша қилиб юради, карта ўйнайди. Бунисини отаси билмайди-да, билса-ку, чиновник эканлигига ҳам қарамай, этагини кўтариб хўп савалар эди-я; шундай савалар эдики, уч-тўрт кун кетини ерга қўя олмас эди. Хизмат қиладиган бўлсанг хизмат қилгин-да! Мана эндн майхоначи "қарзларингни бермасаларинг бошқа овқат бермайман" деб ўтирибди қарзимизни бермасак нима бўлади... Э худоё, бир қошиққина карам) шўрва бўлсачи-я! Ҳозир бутун дунённ икки ямлаб бир ютишга тайёрман. ХЛЕСТАКОВ МОНОЛОГИ — Нимаснни айтасиз. Столда, масалан, тарвуз, етти юз сўмли тарвуз; шўрва тўппа-тўғри Париждан биқирлаб қайнаб турган ҳолда қозони билан пароходда олиб келинган бўлади. Қозоннинг қопқоғи кўтарилса, шундай буғи чиқадики, табиат оламида бундай буғни ҳеч ким кўрган эмас. Мен ҳар куни балда бўламан. Карта ўйнайдигаи улфатларим кўп: бири ташқи ишлар министри, бири француз сафири. Англия*сафири, бири немис сафири ва ҳоказо. Карта ўйнаб шундоқ ҳам чарчайманки, нимасини айтасиз. Тўртинчи қаватга аранг чиқаман-у оқсочимга: "Ма, Маврушка, шинелимни ол", — дейишга зўрға дармоним етади. Э, э, эсимдан чиқибди, иккинчи қаватда тураман. Битта зинадан чиқаман холос .. Эрталаб мен уйқудан турмасимдан бурун меҳмонхонамни кўрсангиз, граф-лар, князлар ғиж-ғиж бўлиб ўтиришади; аридай ғўнғиллашгани-ғўнғиллашган... Баъзан министр келади... Менга юборилган хатларнинг устига ҳам: "Жаноб'олийларига" деб ёзишади. Бир вақт ҳатто департаментни ҳам бошқарганман. Қизиқ: директор кетиб бўлди, қаёққа кетгани маълум эмас. Турган гап, бу ўринга ким ўтиради деб шов-шув бўлиб қолди. Кўп генераллар талабгор бўлиб келди-ю, лекин ҳеч қайсиси уддасидан чиқолмади. Четдан қараганда осон кўринади-ю, лекин, ҳақиқатда қийин иш. Ҳеч ким удда қилолмаганидан кейин менга мурожаат қилишди. Курьер кетидан курьер, қани энди кети узилса. Ўттиз беш минг курьср келса бўладими? Ўзи нима гап? — деб сўрадим. "Иван Александрович, марҳамат қилиб департаментни бошқаринг" — дейишди. Ростини айтсам, бир оз шошиб қолдим; устимда халат, чиқиб "йўқ" демоқчи бўлдим-у, лекин подшонинг қулоғига етиб қолса, деб... "Ҳа, майли, афандилар, қабул қилсам, қабул қила қолай, лекин билиб қўйинглар, менинг қулоғим динг, мен иш бошида бўлганимдан сўнг ундай-бундай гаплар бўлиши керак эмас!" — дедим. Ҳақиқатан ҳам, депаргаментдан шундай ўтсам, худди зилзила бўлгандай, ҳамма дағ-дағ титрайди... Мен ҳазил-пазилни билмайман. Ҳаммасига зарбимни ўтказиб олганман. Мендан давлат кенгаши ҳам қўрқади. Ҳа, нима? Шундоқ одамман ўзим! Мен ҳеч кимни риоя қилмайман. Ҳаммага: "Узимни ўзим биламан, ўзим" дейман. Ҳеч қаерда, ҳеч иш менсиз битмайди. Саройга ҳар куни бориб тураман. Хоҳласам эртага фельдмаршал бўламан... Хоҳласам... Ҳамлет
Тирик қолмоқ ё °лмоқ? Шудир масала! Қайси бири булардан бизга муносиб? Шу дилозор фалакнинг таҳқирларига Шикоятсиз – шиквасиз чидаб турмоқми? Й°қса, унга рад – бадал бериб қ°зғалмоқ, Қурол олиб ёйилмоқ, ё ваҳв б°лмоқми? Ўлиш… унитилиш. Масала томон. Танимизга °ралаган минг-минг ташвишнинг Занжирин илол- абад узади °лим. Зотан дилнинг азамат армони шу – ку! Ўлмоқ-ғафлат тушида ухламоқ демак. Тушлар! қандай тушлар у? тушлар эмиш – а? Дунё туйғуларидан тикилган либос Г°рда ечиб олинган б°лса, у ҳолда Ўликлар уйқусига кирарми тушлар Мана, хамма сирларнинг хикмати шунда! Мана, бизнинг ҳаётда ғамларимизнинг Мухлатини йилдан-йилгача ч°заётган сир. Й°қса шу киборларнинг жахолатига Хокимларнинг жабрига сохта кибрига Шу мунофиқ мухитнинг айёрлигига Бировга хасрат хам қилолмасликка Мухаббатнинг хору зор эзилишига Мардакларнинг к°зида хар қандай химмат Анойилик саналиб топталишига Бутун бу разолатга ким чидарди ким? Вахоланки ханжарнинг битта зарбаси Бу мужмал тугунларни ечар к°п осон Ўлимдан с°нг у ёқда нелар б°ғуси? Аммо хануз қайтолган бирон й°лчи й°қ Бу вахима ром этар иродамизни Номаълум бир диёрга қочишдан к°ра Бизга таниш балога б°ламиз рози Й°қса тирикчиликнинг зири-борида Холсираб юрмоқликка ким к°нарди ким? Бас фикримиз шу тахлил қ°рқоқлашади Ва ақлнинг боши берк к°чаларида С°либ кетар биздаги жасорат гули К°п умидли қанотли ниятларимиз Хадеб нуқул орқага силтаниб қолиб Барбот б°лаётирлар энди бас етар! Офейлия! Қувончим! Гуноҳларимга - Ўз дуонгда кечирим тила эй пари. Хлестаков. Хлестаков. Нимасини айтасиз. Столда, масалан, тарвуз етти юз с°млик тарвуз: ш°рва т°ппа-т°ғри Париждан бақирлаб қайнаб турган ҳолда қозони билан параходда олиб келинган б°лади. Қозоннинг қопқоғи к°тарилса шундай буғи чиқадики, табиат оламида бундай буғни ҳеч ким к°рган эмас. Мен ҳар куни балда б°ламан. Карта °йнайдиган улфатларим к°п: бири ташқи ишлар министри, бири франсуз сафири, бири Англия сафири, бири Немис сафири ва ҳокозо. Карта °йнаб шундоқ ҳам чарчамайманки, нимасини айтасиз. Т°ртинчи қаватга аранг чиқаман-у оқсочимга: «Ма, Маврушка, шинелимни ол» дейишга з°рға дармоним етади. Э, э эсимдан чиқибди, иккинчи қаватда тураман. Битта зинадан чиқаман, холос… Эрталаб мен ҳали уйқудантурмасимдан бурун меҳмонхонамни к°рсангиз: графлар, князлар ғиж-ғиж б°либ °тиришади; аридай ғунғиллашгани-ғ°нғиллашган… Баъзан министр ҳам келади. (Ҳоким ва бошқалар °ти ёрилиб, °ринларидан туришади.) Менга юборилган хатларнинг устига ҳам «жаноб олийларига» деб ёзишади. Бир вақт ҳатто департаментни ҳам бошқарганман. Қизиқ: директор кетиб қолди, қаёққа кетгани маълум эмас. Турган гап, бу °ринга ким °тирди деб шов-шув б°либ қолди. К°п генераллар талабгор б°либ келди-ю лекин ҳеч қайсиси уддасидан чиқолмади. Четдан қараганда осон к°ринади-ю лекин, ҳақиқатда қийин иш. Ҳеч ким удда қилолмагандан кейин менга мурожаат қилишди. Курьер кетидан курьер, курьер кетидан курьер, қани энди кети узилса. Ўттиз беш минг курьер келса б°ладими! Ўзи нима гап деб с°радим. «Иван Александрович, марҳамат қилиб департаментни бошқаринг» дейишди. Ростини айтсам бир оз шошиб қолдим; устимда ҳалат чиқиб «й°қ» демоқчи б°лдим-у Лекин подшонинг қулоғига етиб қолса деб, «ҳ, майли, афандилар, қабул қилсам қабул қила қолай, лекин билиб қ°йинглар, менинг қулоғим динг, мен иш бошида б°лганимдан кейин ундай бундай гаплар б°лмаслиги керак» дедим. Ҳақиқатдан ҳам департаментдан шундай °тсам, худди зилзила б°лгандай, ҳамма дағ-дағ титрарди. (Ҳоким ва бошқалар қ°рқиб қалтирашар. Халестаков қизишиб кетади). Мен ҳазил-пазилни билмайман. Ҳаммасига зарбимни °тказиб олганман. Мендан давлат кенгаши ҳам қ°рқади. Ҳа нима? Шундоқ одамман °зим. Мен ҳеч кимни риоя қилмайман. Ҳаммага: «°зимни-°зим биламан, °зим» дейман. Ҳеч қаерда, ҳеч иш менсиз битмайди. Саройга ҳар куни бориб тураман. Хоҳласам эртага фельдмаршал б°ламан. Ғофир. Қози домла! Шу с°зларим қулоғингизга °қдек қуйилиб қ°рғошиндай °рнашсин! Хотинимнинг ихтиёри °зида! Бойга тегмоқчи экан, тегаверади! Лекин мендан нима истайсиз, мендан! Мени нега қийнайсиз? Нечун °ртанган, лахча ч°ғ б°либ ёнган юрагимни тирнайсиз! Бу қ°ланса қоринларингни ёрса шу қовоқ каллаларингизни ковласа, бу г°рдан қоронғи юракларингизни чироқ ёқиб қидирса, ишқ - мухаббатдан қилча нишон топилмайди – ю, яна сизлар ишқ - мухаббат деб лоп - қоп урасиз! Бу қандай зулум, бу қандай бедодликки, севган хотинимни золим бой тортиб олмоқчи б°лса-ю менга ёрдам бериш °рнига бойнинг ёнини оласиз! Ривоятлар топасиз! Патволар ясайсиз! Шуми инсоф, шуми диёнат, шуми камбағалга шавқат? Ғофир. Очликдан силлам қуриб, илигим пучайган чоғимда ҳам сизларга ялинмайман! Ахир, бу к°злардан оққан жигар қонлар, бева – бечора, етим – есирларнинг оҳу зорлари к°нглингизни юмшатмайдими? Қачонгача кимхоб чопонлар, ёғлиқ паловлар учун бойларга зулум пичоғини қайраб берасиз! Ахир, бу дуолар, ривоятлар ниқобига яширинган зулумдан, жафолардан биз ш°ринг қурғурлар кимга дод деймиз? Кимга? Бу ғурбатхонада нотавон йиғлаганларнинг, афсус – надомат чекканларнинг доду фарёдини ким тинглайди, ким? Гапиринг, шариат пешволари. Ғофир. Мен ҳали ҳасратимни, дардимни келиб – келиб сизларга айтдимми? Мен ҳали келиб – келиб одамгарчиликни, диёнатни, номусни тупроқ билан тенг қилган сиздай разил хотинфуруш, қ°шмачилар олдида шунчалик паст тушдимми? (Уларда кучли ҳаяжон.) Мен номусини, хотинини бозорга олиб чиққан савдогарми?! Й°қ, янглишасиз, шариат пешволари агар бунчалик пул учун °лган экансизлар, бу пулларни °заро б°либ олиб, ч°нтакларга урингиз – да, (қозига) сиз қизингизни; (домлага) сиз хотинингизни, (Ҳасанга) сиз синглингизни бойга қ°шиб беринг!. Ғофир. Ҳой б°рилар! С°зларингдан қайт! Б°лмаса ҳокимингга бормайман, мингбошингга ялинмайман, ҳалққа арз қиламан, ҳалққа! Бутун фисқу фасодларингни, қилган бузуқчилик, порах°рлик, ноҳақ қон т°кканларингни, менинг хотинимни тортиб олмоқчи б°лганларинги айтиб, дод дейман, бошимга одам т°плаб ғавғо к°тараман, шармандаларингни чиқараман. (Кетади). Мулладўст. Шу даргоҳга келганимга иккам ўттиз йил бўптию туни-кун ишим мулозимлик, уй супириш, отхона тозалаш, ош пишириш, бало қилиш, баттар қидиришдан бошқа бирор мартабага минмапман-а! Сал б°шадимми, икки қўлим қайси бир очиқ мозордаги, худонинг ғазабига учраган қарздорнинг ёқасида-ю, шилқ - шилқ кўча чангитканим – чангиткан. баобрўроғи бўлсаку бир мири, олти пул бериб олдимга тушиб келади-ю, нон емас, қурумсоқ, шилқим, муттаҳам, сурри олиптию каллакчи муттаҳамларига учрадингми, оғзи бурнинг қора қонга ясаниб, хайит бўлиб кетгани ортиқча тўнғиз бўлиб, сафар ойининг ўн бирида туғилибманми, бу дунё ҳамма ёғидан бизни сафар қочди қилган, ўшанинг учун эллик тўртга кирибманки, иқболим наҳс, фалокатдан сира ажралмайди. Бетларимиз тиришди, бизнинг тенглар эшиги шуваладиган ҳовлига киришди, бизгаям ажал деган рўдапо деворнинг орқасидан қарашади. Соқол оқариб, озиқ тишлар тўкилиб, нозик бу бел деган жонивор ҳам эски маҳсидек букилди-ю ҳалигача паричеҳра-ю боғи гуландом, юзи тўлин ой, зулфи паришон, қошлари камон, кўзлари бодом, тиллари асал, лаблари шакар, бўйлари раъно, ўзлари доно деган қиз-жувонлар у ёқда тураверсин, кўзи шишган, тиши тушган, бетлари шафтолиқоқидек тиришган қабристонга қараб лаҳад учун киришган, оғзи гўрдек бурни қувурдеккина, бели камалак, юзи сумалаккина бир бедаво, саксонни, юзни урган бир кампир билан ҳам ўйнашни ҳудойимиз кўп кўрди. Буни қарангки, иккам ўттиз йилдан баққа мана шу бехосият остонайи номуборакда лоақал мингдан ортиқроқ хотин халала бўлди, биздақа пешанаси тумтоқ, қурумсоққа бирортаси ҳам… тегмаяпти – я (пешанасига уриб). Вой сени бекорчиликда яратган худойимдан ўргулай. Ҳаммасини қўявер! Кечаги келган Боймат қипчоқни айткин! Эндигина элликка кирган нодира, ўргулсин қулингни… олди кетди. Биз бўлсак-ку, ҳансорга ўхшаб, мана шуни олсак тўқсон тўққизи қолади деб ҳоваланганимиз ҳоваланган. Бу бизнинг пешанамизга хотин ёзишга келган ё қалами қудратди сиёҳи адо бўлиб қолган, ё бу муроднинг тупроғини туз конининг чуқур жойидан олиб, лойфурушига ҳожилар айтган шўр дарёнинг сернамакоб жойидан олиб қўшган қўйган-да! (Супур). Ҳонзода. Мени Ҳонзода пошшо дейдилар. Сен гадонинг қизи, ҳали мен билан тенг б°лмоқчимисан? Бошингга шундай маймун °йинларини солайки, °зинг туриб балли дегин! Бир хароми бола билан бойни °зингга ром қилиб олдинг. Бола боҳонасида унинг молу дунёсига эга б°лмоқчимисан? Х°ш… Мен бу даргоҳда нимага овуниб юрибман? Бойнинг хуснигами? Ширин с°зларигами? Бутун вужудим билан жирканаман у п°рдоқ, зиқна бойдан. Менга унинг молу дунёси керак! Лекин нима қилайки фарзанд й°қ! Ҳаммасига, ҳаммасига сенг чанг солмоқчимисан? Сен! Й°қ! Мен бу ишга й°л қ°ймайман. Меросга узатган °ша панжаларингни жоду билан қирқаман! Болангни бир кун эмас бир кун бошини чайнайман. Зеб – зийнатимни сотаман! Қошимни қоқаман! Сени й°қ қиламан! Гулбоҳор. Узун ғ узун арғамчи, Ерда ётса майлими? Эсизгина Гулбоҳор Г°рда ётса майлими? Ҳа нотавон юрагим, мунча титрайсан? Ҳа дунё, ғариб ёш бошимга шунча кулфатларни солдингми? Атроф баҳор, гул… япроқ... Лекин ёлғиз менинг баҳорим тугади!... Чечакларим хазон б°лди. Онажон! Меҳрибоним онажон! Белинг бу хасратли, надоматли умрнинг малоли билан букилди, к°зларинг шам каби заволга юз тутди. Болалик қарзимни узолмадим, қариганингда сенга мадор б°лолмадим. Онажон! Қарғама, бечора қизингни, бебахт қизингни, онажон!!! Узун-узун арғимчоқ Й°лда ётса майлими? Эсизгина Гулбоҳор Г°рда ётса майлими? Download 110.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling