Осип монологи ("Ревизор" пьесасидан)
Насрулло Қобил «На малакман, на фаришта»
Download 110.5 Kb.
|
Монологлар
Насрулло Қобил «На малакман, на фаришта»
Машраб - Қаерга кетмоқдасиз, ҳой тўхтанг, тўхтанг. Ёруғ кунни зимистон дейиш мумкин, Саҳройи Кабрни бўстон дейиш мумкин, Агар бирон юрт ҳувориси бўлмаса, Ундай элни мингбаъд эл дейиш қийин. Эллик тўрт йил ёлғон дунё бағрида «Оллоҳи акбар», деб яшадим қасддан. Жонимга фароғат топмай йиғладим, Шамолда тузғидим бамисли бархан Риёзат йўлига урдим ўзимни. Аллоҳ жамолини ундан изладим. Тангримни қалбимга солган сўзини, Тилимга кўчирдим, ростин сўзладим. Хонавайрон бўлган ожиз жисмимда Йўқ эди ғийбат-у, ҳасад, хиёнат, «Телба» деб, ортимдан маъломат қилган Зоҳидлар зулмига айладим тоқат. Чидадим чидайман токи қиёмат Қадар чидайман-да чекиб надомат. Зиммамга юкланган муқаддас юмуш Кўнгилларда иймон чироғин ёқиш. Бас-ки, то инсонлар камолин кўрсам. Менга ўзга илинж зинҳор керакмас… Нечундир вужудим титради ёмон Қўрқув борлигимга ўрмалаб кирди. Жовдираб қибладан сўрайман ҳайрон. «Наҳот сафаримнинг сўнгги кўринди?» Зулмкор ажалнинг чайир панжаси, Бўғзимга чанг солиб жонимни олса, Наҳотки, дунёнинг жамийки каси Йиғламоқ ўрнига урса қаҳ-қаҳа?! Демак, бу дор менга атаб тикилган. Замон келди қани осилиб дорга, Девона бошимни сиртмоққа солай. Азалдан, тоабад менга бўйсинмай. Маъломат қилдирган телба танамни Дорда қийнаб, хўрлаб, ўчимни олай. /Машраб дор сиртмо\ини бўйнига солади./ Зор –зор қақшаб титрама. Не келади қўлингдан Тўлган бўлса паймона, Дадил бўл, мард, танти бўл. Ажал рўбару келса Бўлма яна ҳайрона. Насрулло Қобил асари «Намруд» / Иброҳим алайхиссолом таваллудлари / Намруд - Бунча ширин бу гўдаклар, дўмбоқ қўлларин. Мушт қилиб типирчилар йўргакларида. Вужудингни жимирлатар хузурбахш туйғу. Чақалоқни қўлларингга тутқазишганда, Иссиқ, мурғак бошчасини бағрингга қўйиб Йиғлаб, кулиб, тамшаниб, ухлаб қолганда, Дунёнинг бор рохатини англаб етасан. Қизиқ, фаришта мисол бу гўдакларнинг Қайси бири экан менинг золим қотилим? Агарда бор қийинчилик бутлар хохишин Рўёбга чиқармоқдан иборат бўлса Бир сония иккиланмай, соф виждон билан Гўдакларни азоблардан соқат қилардим. Аммо шохлик рутбоси, тожу- тахт завқи. Кўзларимни тўсиб олиб, холимга қўймас. Ахир мен тирик тангриман, абадул-абад, Тангриликнинг мақомида яшасам дейман. Бироқ, қўрқув вужудимга, ўрмамалаб кириб Уч юз олтмиш томримдан қон сўраяпти Тожу-тахтим омонат, боқийлик фоний. Ўлим чанг солмоқчи тахту-бахтимга Мени, мени, машриқни илкида тутган, Бу оламни зир қақшатган қонини ичган, Етти иқлим башари этагим ўпган Тангри деб соямни кўзига суртган, Намрудни ажали гўдак қўлида эмиш! Тангриликнинг мангу шону-шухратин, Бир чурвақа қўлимдан тортиб олармиш. Нима дунё ишлари чапга кетдими? Сор бургутнинг кўзини ғажирлар ўйиб, Арислон қуёнларга мурид тушдими? Мен, одамлар қонига юзимни ювиб Тангриликнинг тожини қўлга олганман. Нахот энди бир гўдакка таслим бўламан? Қуритаман тахтимга кўз олайтирган, Жирганч, ифлос, одамлар зуриётини! Кохонлар ёқ болани, тезроқ ёқинглар! Н. Қобил “На малакман, на фаришта” Офоқой маналоги Офоқой - Машраб қудратлимас, авлиё эмас, Худо кечирсину, Машраб деган кас, Аслида жунунваш бир телба холос. Инсофдан айрилган разил, касофат, Қилмиши тубанлик, куфр, жаҳолат, Жуда ҳам худбин-у, ўзидан ўзга, Инсонни қадрини илмасди кўзга. Безори аслида ўша авлиё… Мазлума онаси ёлғиз тул қолиб, Бир этак боласин опичлаб олиб, Бировлар эшигини супуриб юрди, Ўзгалар кирини чайиб кун кўрди Машраб эса хонлар инъом қилишган, Олтин баркашдаги зару, гавҳарни, Тепиб ташлаб шундай сўзлар айтибди: «Мен дунёни пушти по урдим» Ўйламабди разил, узоқда қолган, Оқ сут бериб боққан онажонини. У киши дунёдан тўйган бўлсалар, Онажони бурда нонга зор эди. У киши ҳадяни харом десалар, Сингиллари учун пок, ҳалол эди. Дайди боласининг хажрида куйиб, Йиғлайвериб икки кўздан айрилиб, Ўғлини ҳасратида йиқилди она. Машраб ҳилватларда беркиниб юрди, Офоқхўжамнинг бир чўриси билан, Қашқарда у орсиз айшини сурди. Бу ҳам етмагандай нокас, девона, Оналар ҳақида қўшиқ тўқиди. Хар бир ишга қодир, раҳмдил оллоҳ, Машраб деган орсиз, девона гумроҳ Иймондан, меҳрдан, шафқатдан йироқ, Банданг гуноҳига ўзингсан гувоҳ. Яна нечун унга кўсатиб карам, Манфурнинг жонини сақлайсан,эгам. Офоқой - Минг битта сабабни баҳона қилиб, Ёлғон гап- сўзларни дур каби териб, Жонимдан ўтказиб жабру-жафолар Берган ваъдангизга қилмасдан вафо «Яхши қолгин, мени эслаб тур » дея Кўкшердан кетдингиз бош оққан томон. Кенг Дунё кўзимга кўриниб рўё, Зор йиғлаб чодирда қолавердим мен. Аросатда қолган эдим мен ахир, На нигоҳда эдим, на тул, на есир. Қайтай десам она шаҳрим Эйлага Отам ғазабидан, қаҳридан қўрқсам Сизни ортингиздан борайин десам, Йўл қўймас топталган ғурурим, алам. Ночор аҳволимдан чекар эдим оҳ, Юзи қароликка бўлгандим ҳамроҳ. Кўкшер саҳросида бўлсайди забон Ул ҳолимдан бўзлаб чекарди фиғон. Орадан ўтибда анчайин замон, Кўкшерга жанг қилиб келди Махмудхон. Отамни лашкарин тору-мор этди, Мени аср олиб Балхга кетди. Хонимиз номусим урмади ерга Нигоҳ ўқитиб у, олди хасмига… Тақдир экан Балхга маликаман, лек. Ҳаётим саодат қувончдан йироқ. Жабр- ситам қийнар жоним қастида Яшайман тегирмон тоши остида. Сизни кўрдим бўлинг дардимга малҳам Мадад беринг, ортиқ чекмасдан алам. Пойингизга чўкиб сиздан сўрайман, Қайга бўлса майли бирга жўнайман. Машраб, фақат сиз-ла бирга бўлсам бас. Сиздан ўзга ҳеч ким менга керакмас. Download 110.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling