Основы (асослар)


Download 0.95 Mb.
bet15/58
Sana28.12.2022
Hajmi0.95 Mb.
#1011518
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58
Bog'liq
PL-SQL Маъруза матни

Коллекциялар ва ёзувлар


Берилганлар базасининг анъанавий илова дастурларида дастурчилар массив, рўйхат, ичма-ич жойлашган жадваллар, тўпламлар ва дарахтлар каби коллекциялардан фойдаланадилар. Ушбу талабларни қондириш мақсадда PL/SQL сизга индекслашган жадваллар, ичма–ич жойлашган жадваллар ва ўзгарувчан-ўлчовли массивларни эълон қилиш учун TABLE ва VARRAY берилганлар турларини ҳавола қилади. Бу ерда сиз RECORD берилганлар турини ҳам ўрганасиз.
Асосий бўлимлар

Коллекция нима?
Коллекцияларни инициализация қилиш ва уларга ҳавола этиш
Коллекциларга қиймат бериш ва солиштириш
Коллекцияларни бошқариш
Коллекция методларидан фойдаланиш
Коллекция мустасноларидан холи бўлиш
ёзув нима?
ёзувларни аниқлаш ва эълон қилиш
ёзувларни инициализация қилиш ва уларга ҳавола этиш
ёзувларга қиймат бериш ва солиштириш
ёзувларни бошқариш

Коллекция нима?


Коллекция – бу бир хил турдаги тартиблаштирилган элементлар тўпламидир. Хар бир элемент ягона индексга эга бўлиб, у элементнинг коллекциядаги жойлашув жойини аниқлайди. PL/SQL икки турдаги коллекцияни тавсия қилади. TABLE туридаги элементлар индекслаштирилган жадваллар (2 Версия PL/SQL жадваллари) ёки ичма-ич жойлашган жадваллар бўлиши мумкин VARRAY туридаги элементлар массивлар ( ўзгарувчан-ўлчовли массивлар ) демакдир.
Коллекция нусхалари сифатида объект тури ҳам бўлиши мумкин ва аксинча улар объект турининг атрибути ҳам бўлиши мумкин. Коллекцияларни параметр сифатида ҳам узатиш мумкин.

Ичма-ич жойлашган жадваллар


Берилганлар базасида ичма-ич жойлашган жадвалларни берилганлар базасидаги бир устунли жадвал сифатида қараш мумкин.
PL/SQL-да эса ичма-ич жойлашган жадваллар бир ўлчовли массивга ўхшаган бўлади. Аммо,лекин ичма-ич жойлашган жадваллар массивлардан икки жиҳатдан кескин фарқ қилади. Биринчиси, массивлар фиксирланган юқори чегарага эга бўлади, ичма-ич жойлашган жадваллар эса чегараланмаган. Демак, ичма-ич жойлашган жадвалнинг ўлчови динамик тарзда ўзгариши мумкин.
Ичма-ич жойлашган жадвал ва массив

Иккинчидан массив индивидуал элементларини ўчириб бўлмайди, шу билан бирга сиз ички қурилган DELETE процедураси орқали ичма-ич жойлашган жадвал элементини ўчиришингиз мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling