PL/SQL да заҳираланган сўзлар махсус вазифаларни бажаради ва шу сабабли уларни қайтадан аниқлаш мумкин эмас.
Мисоллар: DECLARE , BEGIN, ....
Олдиндан аниқланган идентификаторлар
STANDARD пакетида эълон қилинган глобал (INVALID_ NUMBER мустасно каби) идентификаторларни қайтадан эълон қилиш қилиш мумкин. Аммо бу хатоликга олиб келиши мумкин, чунки локал эълонлар (юқори приоритетга эга) глобал эълонлар устида ёзилади.
Қўштирноқ ичидаги идентификаторлар
PL/SQL идентификаторларни қўштирноқ ичига олишга имкон беради ва бу қатор қулайликларга эга. Масалан белги сифатида энди бўш жойни ҳам ишлатиш мумкин, лекин иккиланган қўштирноқни ишлатиш мумкин эмас. Намуналар келтирамиз:
"X+Y"
"last name"
"on/off switch"
"employee(s)"
"*** header info ***"
Литераллар
Литераллар сонли, белгили, қаторли еки бўл бўлиши мумкин.
Арифметик ифодаларда икки хил турдаги бутун ва ҳақиқий сонли литераллардан фойдаланиш мумкин. Масалан:
030 6 -14 0 +32767
6.6667 0.0 -12.0 3.14159 +8300.00 .5 2E5 1.0E-7 3.14159e0 -1E38 -9.5e-3
5E3 = 5 10**3 = 5 1000 = 5000
5E-3 = 5 10**-3 = 5 0.001 = 0.005
Белгили литераллар
Белгили литерал қўштирноқ ичига олинган ягона белгидан иборат:
'Z' '%' '7' ' ' 'z' '('
Қаторли литераллар:
қаторли литераллар қўштирноқ ичига олинган белиглар тўпламидан иборат:
'Hello, world!'
'XYZ Corporation'
'10-NOV-91'
'He said "Life is like licking honey from a thorn."'
'$1,000,000'
Бул литераллари олдиндан аниқланган TRUE ва FALSE, ҳамда NULL қийматларидан иборат
Изоҳлар
Изоҳлар дастурни изоҳлаш учун ишлатилади. Изоҳни PL/SQL компилятори инкор қилади. Икки хил турдаги изоҳ мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |