Основы (асослар)
Объект турининг компоненталари
Download 0.95 Mb.
|
PL-SQL Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атрибутлар
- Методлар
Объект турининг компоненталариОбъект тури берилганлар турлари ва амалларни аниқлайди. Объект тури аниқланишида атрибутлар ва методларни эълон қилишингиз мумкин, аммо ўзгармасларни, мустасноларни, курсорларни ёки турларни эълон қилиш мумкин эмас. Камида битта атрибут (максимум 1000) эълон қилиниши лозим. Мавжуд бўлган объект турига атрибутлар қўшиш мумкин эмас. АтрибутларАтрибутлар худди ўзгарувчилар каби номи ва берилганлар тури орқали эълон қилинади. Номи объект тури ичида уникал бўлиши лозим. Берилганлар тури эса Oracle тизимидаги ихтиёрий тур бўлиши мумкин, қуйидаги турлар бундан мустасно: LONG ва LONG RAW NCHAR, NCLOB, ва NVARCHAR2 ROWID ва UROWID PL/SQL-даги махсус турлар: BINARY_INTEGER (ва уларнинг қисмтурлари), BOOLEAN, PLS_INTEGER, RECORD, REF CURSOR, %TYPE, ва %ROWTYPE PL/SQL пакети ичида аниқланган турлар Атрибутни эълон қилишда унга қиймат бериш мумкин эмас. Атрибутга NOT NULL чеклагични қўйиш мумкин эмас. Аммо объектларни берилганлар базасининг жадвалида сақлаш мумкин ва унда NOT NULL чеклагичини қўйиш мумкин. Объект турининг атрибути ўз навбатида бошқа объект тури бўлиши мумкин. МетодларУмуман айтганда, метод бу объект тури аниқланишида эълон қилинган MEMBER ва STATIC таянч сўзлари ишлатилган қисмдастурдир. Методнинг номи объект тури номи ёки унинг ихтиёрий атрибути номидан фарқ қилиши лозим. MEMBER методлари нусхалардан чақирилади: instance_expression.method() Аммо STATIC методлар объект турларидан чақирилади: object_type_name.method() Пакетда бирлаштирилган қисмдастурларидек кўп методлар икки қисмдан таркиб топган: аниқланиши ва танаси. Аниқланиши – метод номи, параметрлар рўйхати ва функциялар учун қайтариш туридан иборат. Танаси эса махсус вазифани бажарувчи коддан иборат. Объект тури аниқланишидаги ҳар бир методга объект тури танасида мос метод танаси мавжуд бўлиши лозим. Объект турида методлар атрибутларга ва бошқа методларга бевосита (объект турини кўрсатмасдан) мурожаат қилишлари мумкин: CREATE TYPE Stack AS OBJECT ( top INTEGER, MEMBER FUNCTION full RETURN BOOLEAN, MEMBER PROCEDURE push (n IN INTEGER), ... ); CREATE TYPE BODY Stack AS ... MEMBER PROCEDURE push (n IN INTEGER) IS BEGIN IF NOT full THEN top := top + 1; ... END push; END; Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling