Основы медицинской статистики


Download 1.82 Mb.
bet3/8
Sana01.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1315795
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4.1 Тиббий статистика асослари

Умумий касаллик — янги пайдо бўлган касалликлар, шунингдек илгари мавжуд бўлган, ушбу жорий йилда биринчи маротаба мурожаатда рўйхатга олинган, ҳар 1000 ёки 10000 аҳоли сонига тўғри келадиган касалликларнинг йиғиндиси;

патологик зарарланиш — профилактик тиббий кўрикларда аниқланган ҳар 1000 ёки 10000 аҳоли сонига тўғри келадиган барча патологик ҳолатлар


3. Аҳолининг ногиронлик кўрсаткичлари (умумий ва бирламчи ногиронлик даражалари, ногиронлик сабабларнинг таркиби ва бошқалар.).
4. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари
– антропометрик (тана вазни, бўйи, бош, кўкрак, бел айланалари ва бошқалар);
– физиометрик (нафас олиш частотаси, пульс, ҳарорат, Ў.Т.С, АБ ва бошқалар.);
– соматоскопик (тана тузилиши, тургор).
5. Руҳий ривожланиш кўрсаткичлари

Аҳоли саломатлигини баҳолаш учун қуйидагилар зарур

1. Ҳудуднинг умумий ижтимоий-иқтисодий ва санитария-гигиена шароитлари ва унинг ривожланиш истиқболларини ўрганиш.

2. Иқлимий-географик ва табиий муҳитнинг бошқа шароитларини, шунингдек аҳоли касалланишига таъсир қилувчи «хавф омиллари»ни ўрганиш.

3. Аҳоли меҳнат шароитларини ўрганиш.

4. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам даражаси ва сифатини баҳолаш.

5. Инсон саломатлигини белгиловчи генетик (ирсий) ва бошқа тиббий-биологик омилларни ҳисобга олиш.

Юқорида баён қилинган омилларни ўрганиш ва баҳолаш учун

Тиббий статистика усулларини қўллаш керак

Статистика

Статистика — оммавий жамият ҳодисаларининг миқдорий томонини уларнинг сифат кўрсаткичлари билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганадиган ижтимоий фандир.

Статистика — ҳар қандай ташкилотни, шу жумладан, тиббий ташкилотни бошқарув технологиясининг асоси ҳисобланади.

Тиббиёт, гигиена ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларни ўрганадиган статистика тиббий (санитар) статистика деб аталади.

Тиббий статистика — жамият саломатлигини ўрганиш борабарида, олинган маълумотларга асосланиб, соғлиқни сақлашни бошқариш жараёнини ахборот билан таъминлайди.


Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling