«Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедраси доценти, т.ф.д. А.К. Хамраев Тақдимот режаси - Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш фани, унинг мазмуни ва асосий усуллари ҳақидаги.
- Аҳоли саломатлигининг асосий мезонлари, уни ўрганиш усуллари. Саломатликка таъсир этувчи ижтимоий ва биологик омиллар.
- Тиббий статистика фанининг предмети ва усуллари. Саломатлик статистикаси ва соғлиқни сақлаш статистикаси.
- Аҳоли саломатлигини ўрганиш ва баҳолаш учун статистик усуллардан фойдаланиш. Статистик тадқиқотларнинг асосий босқичлари.
- Турмуш тарзи омиллари ва аҳоли саломатлиги ўзаро алоқасини тиббий-ижтимоий ўрганиш режаси ва дастурининг асосий элементлари.
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш — бу тиббий-ижтимоий омиллар, шароитлар ва турмуш тарзининг аҳоли турли тоифалари саломатлигига таъсирини ўрганадиган ва аҳоли саломатлигини яхшилаш учун салбий тиббий-ижтимоий шароит ва омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқадиган фандир. 1. Аҳолининг турли гуруҳлари саломатлигига тиббий-ижтимоий омиллар, шарт-шароитлар ва турмуш тарзининг таъсирини ўрганиш. 2. Жамоат саломатлиги ва тиббий ёрдам сифати мезонларини баҳолаш, уларни оптималлаштириш. 3. Салбий тиббий-ижтимоий шароит ва омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар, аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш. Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш фанининг вазифалари 4. Тиббий ёрдам ва санитария-эпидемик фаровонлигини, соғлиқни сақлашни бошқариш, маркетинг ва аҳолига тиббий хизматни иқтисодий ва ташкилий шакллари асосларини ишлаб чиқиш Алоҳида мутахассислар ва муассасалар фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш, меъёрий хужжатлар ва кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |