Илмий адабиётларда ҳозирги замон “Янги рақамли иқтисодиёт” турли хил атамалар билан номланади. Масалан, “постиндустриал иқтисодиёт” (Д.Белл), “ахборотлашган иқтисодиёт” (О.Тоффлер), “мегаиқтисодиёт” (В.Кувалдин), “ахборот ва алоқага асосланган иқтисодиёт” (И.Ниинилуто), “техноиқтисодиёт ёки рақамли иқтисодиёт” (Б.Гейтс), “билимларга асосланган иқтисодиёт” (Д.Тапскотт). Ушбу тушунчаларни боғлаб турадиган омил – бу иқтисодий жараёнларнинг глобаллашув жараёнида ахборот технологияларининг бирламчи ўринни эгаллаши бўлиб ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт - бу инновацион ғоя. Ушбу фикр Жаҳон банки томонидан 2016 йил «Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза – 2016: рақамли дивидендлар» маърузасида маълум қилинган. Ушбу тадқиқот хулосалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади. Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга ўсиши мамлакат ЯИМ ўсишига олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 1,21 фоизни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда 1,38 фоизга тенг. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми 13-14 фоиз ортишига эришиш мумкин. Рақамли иқтисодиёт - бу инновацион ғоя. Ушбу фикр Жаҳон банки томонидан 2016 йил «Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза – 2016: рақамли дивидендлар» маърузасида маълум қилинган. Ушбу тадқиқот хулосалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади. Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга ўсиши мамлакат ЯИМ ўсишига олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 1,21 фоизни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда 1,38 фоизга тенг. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми 13-14 фоиз ортишига эришиш мумкин. Ҳозирги кунда хизмат кўрсатиш бизнесида барқарорликка эришиш илгаригидан кўра, мисли кўрилмаган даражада жуда қийин бўлиб кетган. Мустаҳкам рақобатли устунликка эришиш, энг юқори чўққига чиқиш ҳамда бу мақомни сақлаб қолиш осон иш эмас. Хусусан, америка статистика маълумотларига кўра, 2000 йил Фортуне-500 дан ўрин олган компанияларнинг 52%дан кўпроғи ҳозирги кунга келиб мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |