Мавзу : Фойдаланувчи интерфейсини яратишни асосий принциплари. ФИ дизайни. Фойдаланувчи интерфейси– фойдаланувчи билан ўзаро алоқани таъминловчи ва ташкилловчи қоидалар, принциплар, воситалар тизимидир. - Фойдаланувчи интерфейси дизайни – кенг кўламли фойдаланувчиларни амалий, жисмоний ва эмоционал талабларига мос келувчи дастурий махсулотни график қисмини лойихалаш.
- Foydalanuvchi interfeysi - bu foydalanuvchi texnologiya yoki mahsulot, boshqaruv elementlari, tugmachalar, katakchalar va boshqalar bilan o'zaro aloqada bo'lgan fizikaviy va texnik elementlarning to'plamidir ...
- Foydalanuvchi interfeysingiz xususiyatlarini qanday yaxshilash kerak:
- izchillik : mahsulotning dizayni va harakati muvofiq bo'lishi kerak. - intuitiv : mahsulot o'rganmasdan, foydalanuvchi uchun tabiiy ravishda ishlashi kerak. - toza : Dizayn va funksionallik tartibli va sodda bo'lishi kerak. - estetik : dizayn yoqimli bo'lishi kerak. - samarali : ayniqsa, foydalanuvchi sizning saytingizda ko'p vaqt sarflashi kerak bo'lsa.
- Хар бир тизим ёки хар бир яратилган фойдаланувчи интерфейси фойдаланувчининг баъзан бир ўзи учун, кўпинча эса уларнинг маълум характеристикалари бўйича аниқланадиган қатор категориялари учун мўлжаллаб ишлаб чиқилади. Ушбу характеристикаларни аниқлашда фойдаланувчиларнинг ўзига хос портретини яратиш ва уларни мақсадли гурухларга ажратиш жараёни ихтиёрий интерфейсни лойихалашнинг асосий мухим шартларидан хисобланади. Барчага фойдаланишда бирдай қулай интерфейс мавжуд эмас. Қулай тизимни яратишни ният қилинганда, албатта, унинг ким учун ва қандай шароитларда қулай бўлиши мумкинлигини ўрганиш керак.
- Фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқишда аниқ ва стандарт қоида, талаблар ўрнатилмаган. Чунки турли инсонлар учун маълум объектив сабабларга кўра хар хил интерфейс қулай бўлиши мумкин. Асосийси ким, қайси тизимда ва бу жараён қандай шароитларда амалга ошиши мухим хисобланади. Вахолангки, буни интерфейсни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида ёки лойиха устидаги ишларни амалга оширишнинг бошланиш даврида, хеч бўлмаганда масаланинг қўйилиши босқичида билиш мухимдир.
Оддийлик ва мослик принципи - Фойдаланувчи интерфейсига иккита қуйидаги талаблар мухимдир: предмет сохасининг оддийлик ва мослиги(адекватлик. ФИ яратишда асосий муаммолардан бири универсал талабларга мос тушувчи график дизайнлар ва кўп сонли вазифаларни соддалаштириш масаласидир. Мослик ва адекватликка эришиш учун кўпинча мақсадлар ва вазифалар маълум гурухларга таксимланади. Шу орқали интерфейсларни алохида фойдаланувчилар гурухи учун ишлаб чиқиш мумкин бўлади.
Стилистик ягоналик Принципи - ФИ стилистик ягоналиги бажариладиган вазифаларнинг ягона функциялар ва бўлимлар орқали амалга оширишдир. Бунда хар бир менюлар қисми умумий вазифаларга бирикади.
- Визуал шумни икки турга бўлиш мумкин:
- 1) Ортиқча юклама. Турли хил ост тизимларнинг кўплиги, ойналарнинг турли хил дизайнлари, ранглар хилма хиллиги ёки ўта ёрқинлиги инсон кўриш тизимига ортиқча юклама беради. Интерфейсни яратишда ушбу шумларни камайтириш асосий қоидалардан биридир
- 2) Фондаги шумлар. ФИ фонида ўрта частота спектраларидан фойдаланиш талаб этилади. Катта хажмли рангларни фонда ишлатилиши ортиқча юкламага олиб келади.
- Агар расм ёки белги фойдаланувчига таниш бўлса ундан фойдаланишда мураккаблик юзага келмайди. Барча белгилар функция хақида умумий тушунчани бериши керак. График белгилардан тартибсиз фойдаланиш фойдаланувчини интерфейсдан қониқмаслиги мумкин.
Қўшимча ахборот Принципи - Тизим структурасини яхшилаш ва фойдаланувчи учун қулайлик мақсадида ўзаро алоқа ва мухим компонентларга қўшимча таништирув функциялар киритилади.
- Кузатув панелининг такрорланганлиги
- График образнинг қўшимча
- элемент номи
Такрорлаш Принципи - Меня ва қисмларда баъзи компоненталар такрорий берилади. Баъзи функцияларни сичқонча ўнг тугмаси орқали хам топиш мумкин. Бу нарса иш тезкорлигини ва қулайлигини келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |