"осор ул бокия" асарида халк таквимлари


Download 33.79 Kb.
Sana06.11.2023
Hajmi33.79 Kb.
#1750221
Bog'liq
календар


“ОСОР УЛ БОКИЯ” АСАРИДА ХАЛК ТАКВИМЛАРИ
Бугунги кунгача инсоният 200 га якин календарлардан фойдаланган. Ўз навбатида Марказий Осиё халклари хам турли даврларда бир неча хил календарлардан фойдаланган. Таквимларнинг яратилиши Ўрта Осиёда астрономия илмининг ривожланиши махсулидир. Диёримиз халклари турмушида Эрон, сугдий, хоразмликларнинг таквимлари асосий урин тутган. Кадимги Хоразм ва Сугдда астрономия ва таквим хакида фикр борганида, бу борада кўшни мамлакатлар оркали кириб келган маълумотларни инкор этиб бўлмайди Масалан, Кадимги Бобилдаги астрономик кузатишлар махсули Эрон оркали Ўрта Осиёга кириб келганлигини хозир хам хафта кунлари номидаги “шанба” (Бобилда-шаббат) сўзида хам кўриш мумкин. Ўрта Осиёдаги таквимларнинг энг кадимгиларига тўхталсак, аждодларимиз фойдаланган таквимлардан бири эронликларга тегишлидир. Абу Район Беруний “Осор ул бокия” асарида бу хусусида тўхталиб: “эронликлар йилларини кабисали килаётган замонларида тўрт фаслни ойлар окрали билар эдилар, чунки фасллар билан ойлар орасидаги ахвол бир-бирига якиндир: фарвардин мох-ёз боши, тир мох-куз боши, мехр мох-киш боши, дий мох-бахор боши эди. Уларнинг ойлари ичида тўрт фаслга караб ишлатадиган кунлари бор эди. Кабиса бекор килингач уларнинг вактлари ўзгарган”1-деб таъкидлаган. Бундан хулоса шуки эронликлар дастлаб куёш йилига тегишли таквимдан фойдаланганлар.
Худудимизда кадимда мавжуд бўлган таквимлардан яна бири сугдийларга тегишлидир. Сугдийларнинг таквимида йил чораклар ва ойларга бўлинган. Уларда “навсард” ойининг биринчи куни ёзнинг бошланиш куни сифатида хисобланган.Улар билан эронликлар орасида йиллар ва айрим ойларнинг бошланиши орасидаги тафовут факатгина беш кунни ташкил этган. Тахминларга кўра Эрон ва сугд йилларининг боши зардуштийлик пайдо бўлганича бир хил бўлган. Зардуштийлик пайдо бўлгач эронликлар кўшимча беш кунни кабисали ойлардан хар бир ой охирига кўчирганлар, сугдийлар эса бу кунларни кўчирмай ўз холича колдирганлар.
Натижада кўчирилмай колган кунлар сугдийларда йил ойларининг охирида, эронликларда эса кабиса бекор килинганидан кейин – обон мохнинг охирида колган.
Кадимги сугдийларнинг узига хос таквими бўлганлиги тадкикотларда хам ўз исботини топган. Муг тогидан топилган сугд хужжатлари орасида VIII асрга оид бир хужжат бўлиб, унда кадимги Сугд календари хакида хабарлар келтирилган.2 Кадимги Хоразм ва Кадимги Сугдга мансуб астрономик маълумотлар кўпрок Беруний асарларида сакланган3. Беруний буржлар туркумига хос юлдузлар тўгрисида тўхталиб, “Хоразмликлар буржларни араблардан яхширок билганлар”4 , дейди ва буни мисоллар ёрдамида исботлайди. Беруний хоразмликлар ва сугдийларнинг календар системасига тўхталиб, “Хоразм халки йил ва ойлар бошлари сугд халкиникига мувофик бўлиб, эронликларникига эса мухолифдир. Хоразмликларнинг расм-русумлари сугдийларникига ўхшайди, уларда хам ёз боши новсоржининг аввалидир”5 , деб таъкидлайди. Мана шу маълумотларнинг ўзи исломдан аввалги Хоразм ва Сугдда астрономик анъаналар мавжуд бўлганлигининг ёркин далилидир. Бундан ташкари Кадимги Хоразмнинг м.а.IV-мил.IV асрларига мансуб Кўйкирилганкалъадаги археологик казилмалар натижасида топилган ибодатхона колдиклари Ўрта Осиёда кадимда астрономиянинг кай даражада ривожланганлиги хакида тасаввур беради6. Ибодатхона биносининг тузилиши Кадимги Бобилдаги зиккуратларни эсга солади, демак бу ерда астрономик кузатишлар олиб борилиб, таквимлар тузилган. У ердаги топилмалар орасида лойдан ясалган дисклар ва яссиланган халкаларнинг кисмлари бўлиб, Беруний тавсифига кўра топилмалар юнон устурлобини эслатади7.
Кадимги Хоразм таквими хам дастлаб ой йили асосида олиб борилган, лекин бу йил хисобининг юритилиши маълум бир нокулайликларни келтириб чикарган. Шундан сўнг улар милодий 959-йилда календар ислохотини ўтказиб, дехкончилик муддатларини, хайитларни белгилайдиган бўлишган.
Ўрта асрларда Ўрта Осиё халклари ижтимоий-маънавий хаётига оид тарихий манбалар, хукмдор фармонлари ва бадиий асарларнинг ёзилиши аксарият холларда хижрий сана билан олиб борилган. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида чор Россияси мустамлакачилиги даврида эса милодий йил хисоби кириб келган. 1918-йил феврал ойидан бошлаб эса Туркистон ўлкасида, 20-йиллардан бошлаб Бухоро ва Хоразм совет республикаларида григориан календарига ўтилган. Ушбу календар хозиргача дунё халклари турмушида хукмрон булиб келмокда.
(Муаллиф: Эргашев Акобир Анварович, Этнография, этнология ва антропология асослари 2-курс магистранти)


1 Абу Райхон Беруний Ocoр ул-бокия Фан. Tошкент 1968. б 252

2 Абу Райхон Беруний Геодезия Фан. Тошкент. 1982 б 17

3 Толстов С. П. Бируни и проблема 125-130-б

4 Абу Райхон Беруний Ocoр ул-бокия Фан. Tошкент 1968. б 252

5 Уша ерда б 282-283

6 Абу Райхон Беруний Геодезия Фан. Тошкент. 1982 б 17

7Абу Райхон Беруний Геодезия Фан. Тошкент. 1982 б 17

Download 33.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling