O’stirilayotgan va boquvdagi chorva mollarini hisobga olish
Икинчи усул - ажратиб эмиздириб боқиш
Download 61 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. 6 ойликдан 2 ёшгача бузоқларни боқиш
- 5.қорамоллардан олинадиган махсулот турлари
Икинчи усул - ажратиб эмиздириб боқиш. Бу усул энг қадимги усул бўлиб, бунда сигирни соғишдан олдин соғиш вақтида ва сут соғиб бўлингач ёнига бузоқ қўйиб юборилади. Сигири бўлган барча хонадонлар хам шу усулда бузоқ боқадилар ва парвариш қиладилар. Бу усул хозирги вақтда деярли хўжаликларда қўлланилмайди.
4. 6 ойликдан 2 ёшгача бузоқларни боқиш Бузоқлар 6 ойлик бўлганда эркаклари урғочилардан ажратилган холда махсус хоналарда боқилади. Бунда тўртта группа ташкил этиш назарда тутилади. Биринчи группада бузоқлар 9 ойлик бўлгунча боқилади. Иккинчи группада 9 ойликдан 12 ойлик бўлгунча боқилади. Учинчи группада 12 ойликдан 18 ойлик бўлгунча боқилади. Тўтинчи группада 18 ойлик ғунажинлар ёки ёш бўлгунча боқилади. Бузоқлар хўжаликда қабул қилинган усулга мувофиқ, боғлаб ёки боғламасдан боқилади. Насл олиш учун мўлжалланган эркак бузоқларни хисобга олганда, барча группадаги бузоқларга 8-9 рйлигидан бошлаб кўп миқдорда сомон, силос ва илдизмевалар бериб боқиш мумкин. Агар боғлаб боқиш усул қўлланса, бузоқларга суткасига 3 марта ем-хашак берилади. Суни автомат суғоришлардан истаганча ичади. Кўпгина хўжаликларда олиб бориладиган кузатишларга қараганда жадал кўрсатилган нормативларга асосланилса, бузоқлар соғлом, бақувват ва юқори махсулдор бўлиб ўсар экан. Уларга сунoий сут берилса, 180-200 кг соф сут тежалади. қорамоллар ўсиши ривожланишида хар бир килограмм семириши хисобига сарфлайдиган озиқ бирлиги миқдорининг ортиб бориши аниқланган. Ем-хашакнинг сифати қанча паст, таркибида химиявий элементлар, айниқса протеин кам бўлса, молларнинг хар килограмм семириши учун шунча кўп озиқ сарфланади. Бузоқлар соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун уларни узлуксиз ош тузи билан таoминлаб туриш тавсия этилади. Бунда 1-6 ойлик бузоқларни хар 100 кг вазни хисобига суткасига 12 г, 6 ойликдан катта бузоқларга 10 г дан ош тузи талаб этилади. 5.қорамоллардан олинадиган махсулот турлари қорамоллардан олинадиган асосий махсулот - сут ва гўшт хисобланади. Тери, ички органлари, жуни ва шох-туёқлар қўшимча махсулотдир. Оз даражада бўлса-да, айрим районларда хўкизлар транспорт вазифасини бажаради. қорамоллар махсулотининг миқдори ва сифати фақат зотлараро фарқланмайди, хатто зот ичида хам маoлус ўзгаришларга эга. Бинобарин кўплаб сифатли ва арзон махсулот етиштириш жуда кўп фактор ва тадбирларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун қуйида улар устида қисқача тўхталиб ўтамиз. Download 61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling