o’stirilayotgan va boquvdagi chorva mollarini hisobga olish
Режа:
Чорва молларини боқиш ва озиқлантириш.
Рациондаги ем-хашакнинг тўйимлилигини ошириш.
Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш.
6 ойликдан 2 ёшгача бузоқларни боқиш.
қорамоллардан олинадиган махсулот турлари.
Таянч сўз ва иборалар: Сут махсулдорлиги, тирик вазн, озиқ нормаси, ем-хашак таркиби, рацион, ем-хашакнинг сифати, наслдор, озуқ бирлиги.
1.Чорва молларини боқиш ва озиқлантириш
Сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги хисобга олинади. Бинобарин, лактация мобайнида соғиб олинган сут миқдорига кўра уларга бериладиган ем-хашак нисбати қуйидагича бўлиши мумкин
Сут миқдорига кўра озиқ турларининг тақсимланиши (%)
1-лактациядаги сути
|
Дағал озиқлар
|
Серсув озиқлар
|
Кўк ўт (беда)
|
Еи ёки омухта ем
|
3000
|
18
|
32
|
30
|
20
|
4000
|
14
|
29
|
27
|
30
|
5000
|
13
|
27
|
25
|
35
|
Соғин сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги максимум даражага етгунча рациони сифатига ва таркибига алохида эoтибор бериш талаб этилади. Айниқса улар туққандан кейин 2-3 кун мобайнида бундай тадбирларни қўллаш фойдалидир. Сигирларнинг сутини ва айниқса сутини ёғини оширишда емнинг фойдаси катта. Бинобарин, норма асосида бериб боришга эoтибор кучайтирилиши керак.Сигирлар қанча серсут бўлса, уларга шундай кўп ем бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |